Фарзанд васият қилинган ердан фойдаланишни рад этса, васият қилувчининг бошқа меросхўри бўлмаса, мулк қандай тасарруф қилинади?

Аброр Турсунов, Самарқанд шаҳри.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига кўра агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёхуд меросхўр­лардан ҳеч қайси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёҳуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.

Мерос мол-мулк маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади. Мерос мол-мулк, агар уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлиқ харажатлар унинг қийматидан ошиб кетса, кўрсатилган муддат ўтишидан олдин эгасиз деб топилиши мумкин.

Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи тасарруфига, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда эса давлат тасарруфига ўтади.

Саволга Самарқанд шаҳар 2-сон ДНИ нотариуси У.Бахриев жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш