Хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган ҳужжатларни алмаштириш мумкинми? Бу жараён қай тартибда амалга оширилади?

Ш.Шерматов, Иштихон тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатларини тасдиқловчи хужжатлари Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин.

Бунда ҳужжатларни алмаштириш фуқароларнинг ёзма аризаларига кўра, уларнинг доимий яшаш жойларидаги ФҲДЁ органлари томонидан ушбу ҳужжатлар ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида легализация қилинган (қонуний лаштирилган) таржималари асосида, ҳужжатнинг берилган вақти ва жойини кўрсатган ҳолда ва тикланган далолатнома ёзувларини қайд этиш орқали амалга оширилади.

Ҳужжатларни алмаштириш пайтида топширилган ва чет эл ваколатли муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар ва уларнинг легализация қилинган таржималари тикланган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари билан ушбу ёзувни қайд этган ФҲДЁ органи архивида 75 йил сақланади.

Ш.Қўчқорова, Иштихон туман ФҲДЁ бўлими мудираси.


Рўйҳатга қайтиш