Ёшим 60 дан ошди. Ҳозирда нафақадаман. Давлатимизга минг раҳмат, бу йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. Эшитишимга қараганда, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси қошида Нотариал архив бор.

Савол:  Бир вақтлар ўзим яшаётган уйни сотиб олгандим. Шу уй олди-сотди шартномасининг дубликатини олмоқчиман. Қанча пул тўлайман ёки менга имтиёз борми?

Н.Зохидов, Самарқанд туман

Жавоб: Албатта, давлатимиз томонидан кексаларга ҳар соҳада имтиёзлар берилмоқда. Ўзбекистон Ресупбликаси адлия вазирининг “Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивлар штат бирликлари сони ва юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар ва архив ҳужжатлари нусхалари, шунингдек, нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ва реестрлардан кўчирмалар берилганлиги учун улар томонидан ундириладиган ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Молия вазири билан келишилган, рўйхат рақами 2167) 2010 йил 22 декабрдаги 20-сон буйруғининг 3 бандига мувофиқ, пенсионер ва ногиронларга архив ҳужжатлари маълумотномалари, нусхалари, нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ва реестрлардан кўчирмалар бериш бепул амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Демак, сизга керакли ҳужжатнинг дубликати бепул берилади.

Саволга Самарқанд туман 2-сон ДНИ нотариуси М.Норматов жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш