Ўн олти ёшгача топиб олинган (ташлаб кетилган) болаларнинг туғилганлигини қайд этиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

А.Тоҳиров, Тайлоқ туман

Жавоб: Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 27-29 бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар бўлими, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади. Болани топиб олган шахс бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида тумандаги ички ишлар бўлимига ёки васийлик ва ҳомийлик 
органига хабар бериши керак.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги аризага ички ишлар бўлими ёки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайт­даги ҳолати тўғрисидаги далолатномаси, тиббий муассасанинг топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг ёши ва жинсини тасдиқловчи маълумотномаси илова қилинади.

Шу билан бирга “Белгилар учун” устунига “Бола топилган” ёки “Ташлаб кетилган”, деб ёзилади ва ота-онаси ҳақидаги маълумотлар кимнинг кўрсатмасига асосан ёзилганлиги кўрсатилади.

Саволга Самарқанд шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси 

Замира Аҳмедова жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш