Отам ўзига тегишли уйни кенжа укамизга васият қилиб қолдирмоқчи. Шу масалада кимга мурожаат қилиш мумкин?

Б.Солиев Бухоро шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1126-моддасига асосан касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари, уларнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи врачлари, шунингдек госпиталларнинг бошлиқлари, қариялар ва ногиронлар уйларининг директорлари ёки бош врачлари томонидан тасдиқланган васиятномалар нотариал тасдиқланган васиятномаларга тенглаштирилади.

Савол: Биз оилада 7 фарзандмиз. Кенжа укам 11 ёшда. Марҳум онам ўзига мерос қолган ҳовлини бутунлигича менга васият қилиб қолдирган. Ушбу ҳовли жойга қолган фарзандлар улуш олиши мумкинми?

О.Хайитов, Тошкент шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1142-моддасига асосан мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар.

Савол: Мен мархум отамдан мерос қолган ҳовли жойдан ўзимга тегишли қисмидан катта акам фойдасига воз кечганман. Лекин акам билан охирги вақтда муносабатларимиз ёмон аҳволда. Ўзимга тегишли меросни қайтариб олиш учун кимга мурожаат қилишим мумкин?

А.Шарипов, Самарқанд шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1147-моддасига асосан меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.

Саволларга Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси

катта маслаҳатчиси Ёқубов Дониёрбек жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш