Банкнинг имтиёзли кредитига наъмуналий уй-жой олгандим, ушбу уй-жойни кредитни туламасдан бошқа шаҳсга сотиш мумкинми?

Савол

Ш.Шавқиев Самарқанд шаҳар

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Ипотека тўғрисида”ги қонунга ҳамда “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ Банкнинг имтиёзли кредитига олинган наъмуналий уй-жойни кредит қарздорлигини сўндирмасдан уй-жойни бошқа шахсга фақат банкнинг розилиги билан сотиш мумкин. “Гаров тўғрисида”ги қонун ва “Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ расмийлаштирилган ипотека шартномасига уй-жойни ўзини гаров сифатида қуйилганлиги сабабли, қарз шртномасини тўлагандан кейин ёки банк ва мижознинг ўзаро келишуви асосида яъни банкнинг розилиги билан бошқа шахсга сотиш мумкин.

Савол: Банкнинг имтиёзли кредитига олинган наъмуналий уй-жойни кредит қарздорлигини сўндирмасдан уй-жойни бошқа шахснинг эгалик ҳуқуқига нотариал тартибда расмийлаштириш тартибини тушунтирсангиз?

Р.Орипов, Самарқанд тумани

Жавоб: Одатда, банкнинг имтиёзли кредитига олинган наъмуналий уй-жойни кредит қарздорлигини сўндирмасдан уй-жойнинг олди-сотдиси нотариал тартибда амалга оширилмайди. Фақатгина қарз берувчи қарз олибувчининг тўлов қобиляти йўқолганда, тўлов қобиляти йўқолганлиги тўғрисида далолатнома тузилди. Қарз берувчининг розилиги билан ипотека шартномасининг томониларини ўзгартирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 322-моддасига мувофиқ қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Қарз берувчи томонидан уй-жой таъқиқдан олинганлиги тўғрисида маълумот бергандан кейин уй-жойнинг қайта ипотека шартномаси тузиш орқали томонлар ўзгариши мумкин.

Савол: Банкнинг имтиёзли кредитига олинган наъмуналий уй-жойни кредит қарздорлигини сўндирмасдан уй-жойни бошқа шахснинг эгалик ҳуқуқига нотариал тартибда расмийлаштириш учун қанақа ҳужжатлар таълаб қилинади?

О.Солиев, Жомбой тумани

Жавоб: “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартнома шу мулк жойлашган ҳудуддаги нотариус томонидан тасдиқланиши лозим. Ипотека шартномасини тасдиқлаш учун нотариус ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчидан қуйидагиларни талаб қилади:

Саволларга Самарқанд шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси  Н.Рамазонов жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш