Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

МАЪЛУМОТ

 

Самарқанд вилоят адлия бошқармасига келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда ҳукумат қарорларининг ҳар бири бўйича тегишли тартибда юритилиши белгиланган назорат карточкалари юритилиб, Тартибда кўрсатилган 1-2-жадвалларга киритилиб, ҳар ой якуни билан Адлия вазирлигига тақдим қилиниб борилмоқда.

Бошқармага 2016 йилнинг 3-чорагида Адлия вазирлигининг тегишли топшириқлари орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармони, 2 та Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 6 та Қарор ва Фармойишлари келиб тушди.

Уларнинг ҳар бири бўйича тегишли тартибда назорат карточкалари юритилиб, ижроси бўйича бошқарма бошлиғининг  7 та буйруғи қабул қилинди.

Бошқарма томонидан 2016 йилнинг 9 ойида 17 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 106 та ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди.

Ушбу даврда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва хулоса берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари сони 92 тани ташкил қилиб, шундан 87 таси вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари қарор лойиҳалари, 5 таси халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қарор лойиҳаларидир.

Мазкур даврда белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган лойиҳалар сони 13 та ташкил қилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда ўтган ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан жисмоний шахсларнинг 264 та, юридик шахс вакилларининг 141 та шикоятлари кўриб чиқилди.

Жисмоний шахслардан келиб тушган шикоятларнинг 65 таси қаноатлантирилиб, 197 тасига тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 2 таси рад қилинди.

Шунингдек, юридик шахс вакилларининг 95 та шикоятлари қаноатлантирилиб, 46 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 13 та тақдимнома, 12 та маъмурий таклифлар киритилди.

Киритилган таъсир чораларига асосан 48,4 млн. сўмдан ортиқ маблағ фуқаролар, 1,7 млрд. сўмдан ортиқ маблағ юридик шахслар ихтиёрига ундирилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича судларга 2,8 млрд. сўмдан ортиқ 238 та даъво аризаси киритилди.

Ушбу даврда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахс вакилларининг 129 та аризалари мазмунан ҳал этилиб, уларнинг 52 таси қаноатлантирилди, 76 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 таси рад қилинди.

Ҳукумат портали орқали келиб тушган 22 та мурожаатлар мазмунан ҳал қилиниб, уларнинг 10 таси қаноатлантирилди, 12 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ушбу ҳисобот даврида ишонч телефонларига келиб тушган  мурожаатларнинг 46 таси қаноатлантирилиб, 17 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 18 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, 37 та нодавлат нотижорат ташкилот қайта давлат рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 1 та бўлими қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 185 та тақдимнома ҳамда 112 та огоҳномалар киритилди, қонунбузулишларга йўл қўйганлиги боис нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича судларга  киритилган таклифлар асосида 15 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 15 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 40 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди, ҳисобот даврида 16 та хорижий инвестиция иштирокидаги  корхона реестрдан чиқарилиб, ҳисобот даври охирида давлат реестрида қолган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 192 тани ташкил қилди.

Инсон ҳуқуқларини, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатларни назорат қилиш, нодавлат нотижорат ҳамда диний ташкилотлар фаолиятида ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 158 та ўрганишлар давомида жами 18958 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 576 та тақдимнома, 539 та огоҳномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 301 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 19 таси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Тақдимномаларга асосан 28 та ҳужжатлар бекор қилинди, 5,6 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 105 та таклиф киритилиб, 77 нафар шахс маъмурий жавбогарликка тортилди.

Бошқарма томонидан судларга жами 9,8 млрд. сўмдан ортиқ 714 та даъво аризалар киритилди. Бу даврда 4 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги 484 та даъво ариза судлар томонидан қаноатлантирилиб, суд қарорлари асосида 3,7 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги асосий қарз билан биргаликда, 283 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ўтган 2016 йилнинг 9 ойида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг 23 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топширди ва уларнинг 21 нафари аттестациядан ўтказилиб, ҳаммаси аттестациядан ўтган деб ҳисобланди, қолган 2 нафар юридик хизмат ходими кейинги ҳисобот даврига қолдиқда қолди.

Бу даврда, сабабсиз равишда малака оширмасдан ёки аттестациядан ўтмасдан келаётган юридик хизмат ходимлари бўйича тегишли давлат идоралари номига 62 та тақдимнома ва  огоҳномалар юборилди.

Кўрилган чоралар ва киритилган таъсир чораларига асосан 2016 йилнинг 9 ойида вилоятда фаолият юритувчи 18 нафар юридик хизмат ходимларининг Юристлар малакасини  ошириш марказида малака ошириши  таъминланди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 32 та лицензия берилди ва 4 та адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўказилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 3262 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 915 марта чиқишлар қилинди.


Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йилнинг 1-ярми давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ

Бошқармага 2016 йилнинг 1-ярмида Адлия вазирлигининг тегишли топшириқлари орқали Ўзбекистон Республикасининг 2 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 7 та Қарор ва Фармойишлари келиб тушди.

Уларнинг ҳар бири бўйича тегишли тартибда назорат карточкалари юритилиб, ижроси бўйича бошқарма бошлиғининг 7 та буйруғи қабул қилинди, 1 та чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бошқарма томонидан 2016 йилнинг 1-ярмида 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 73 та ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди.

Ушбу даврда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва хулоса берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари сони 65 тани ташкил қилиб, шундан 61 таси вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари қарор лойиҳалари, 4 таси халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қарор лойиҳаларидир.

Мазкур даврда белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган лойиҳалар сони 8 та ташкил қилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда ўтган ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан жисмоний шахсларнинг 185 та, юридик шахс вакилларининг 110 та шикоятлари кўриб чиқилди.

Жисмоний шахслардан келиб тушган шикоятларнинг 44 таси қаноатлантирилиб, 139 тасига тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 2 таси рад қилинди.

Шунингдек, юридик шахс вакилларининг 76 та шикоятлари қаноатлантирилиб, 34 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 6 та тақдимнома, 7 та маъмурий таклифлар киритилди.

Киритилган таъсир чораларига асосан 10 млн. сўмдан ортиқ маблағ фуқаролар, 1,7 млрд. сўмдан ортиқ маблағ юридик шахслар ихтиёрига ундирилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича судларга 2,3 млрд. сўмдан ортиқ 89 та даъво аризаси киритилди.

Ушбу даврда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахс вакилларининг 83 та аризалари мазмунан ҳал этилиб, уларнинг 34 таси қаноатлантирилди, 48 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 таси рад қилинди.

Ҳукумат портали орқали келиб тушган 10 та мурожаатлар мазмунан ҳал қилиниб, уларнинг 4 таси қаноатлантирилди, 6 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ушбу ҳисобот даврида ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларнинг 28 таси қаноатлантирилиб, 12 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 18 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, 34 та нодавлат нотижорат ташкилот қайта давлат рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 1 та бўлими қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Ўтган даврда 11 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 25 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди, ҳисобот даврида 7 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона реестрдан чиқарилиб, ҳисобот даври охирида вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 198 тани ташкил қилди.

Ўтказилган 144 та ўрганишлар давомида жами 6674 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 486 та тақдимнома, 448 та огоҳномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 211 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 14 таси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Тақдимномаларга асосан 24 та ҳужжатлар бекор қилинди, 5,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 82 та таклиф киритилиб, 30 нафар шахс маъмурий жавбогарликка тортилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 4,8 млрд. сўмдан ортиқ 293 та даъво аризалар киритилди. Бу даврда 3,5 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги 336 та даъво ариза судлар томонидан қаноатлантирилиб, суд қарорлари асосида 3,4 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги асосий қарз билан биргаликда, 136,4 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ўтган 2016 йилнинг 1-ярмида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг 22 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топширди ва уларнинг 17 нафари аттестациядан ўтказилиб, ҳаммаси аттестациядан ўтган деб ҳисобланди, қолган 5 нафар юридик хизмат ходими кейинги ҳисобот даврига қолдиқда қолди.

Бу даврда, сабабсиз равишда малака оширмасдан ёки аттестациядан ўтмасдан келаётган юридик хизмат ходимлари бўйича тегишли давлат идоралари номига 62 та тақдимнома ва огоҳномалар юборилди.

Кўрилган чоралар ва киритилган таъсир чораларига асосан 2016 йилнинг 1-ярмида вилоятда фаолият юритувчи 14 нафар юридик хизмат ходимларининг Юристлар малакасини ошириш марказида малака ошириши таъминланди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 21 та лицензия берилди ва 3 та адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўказилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 2127 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 580 марта чиқишлар қилинди. 




Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2009 йил 30 августда тасдиқланган “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби” асосида ишлар ташкил қилинди.

Келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда ҳукумат қарорларининг ҳар бири бўйича тегишли тартибда юритилиши белгиланган назорат карточкалари юритилиб, Тартибда кўрсатилган 1-2-жадвалларга киритилиб, ҳар ой якуни билан Адлия вазирлигига тақдим қилиниб борилмоқда.

Бошқармага 2016 йилнинг 1-чорагида Адлия вазирлигининг тегишли топшириқлари орқали Ўзбекистон Республикасининг 2 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 6 та Қарор ва Фармойишлари келиб тушди.

Уларнинг ҳар бири бўйича тегишли тартибда назорат карточкалари юритилиб, ижроси бўйича бошқарма бошлиғининг 9 та буйруғи қабул қилинди, 2 та чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бошқарма томонидан 2016 йилнинг 1-чорагида 11 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 62 та ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди.

Ушбу даврда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва хулоса берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари сони 55 тани ташкил қилиб, шундан 51 таси вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари қарор лойиҳалари, 4 таси халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қарор лойиҳаларидир.

Мазкур даврда белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган лойиҳалар сони 7 та ташкил қилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда ўтган ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан жисмоний шахсларнинг 109 та, юридик шахс вакилларининг 93 та шикоятлари кўриб чиқилди.

Жисмоний шахслардан келиб тушган шикоятларнинг 27 таси қаноатлантирилиб, 80 тасига тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 2 таси рад қилинди.

Шунингдек, юридик шахс вакилларининг 68 та шикоятлари қаноатлантирилиб, 25 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 5 та тақдимнома, 4 та маъмурий таклифлар киритилди.

Киритилган таъсир чораларига асосан 10 млн. сўмдан ортиқ маблағ фуқаролар, 227,8 млн. сўмдан ортиқ маблағ юридик шахслар ихтиёрига ундирилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича судларга 2,1 млрд. сўмдан ортиқ 78 та даъво аризаси киритилди.

Ушбу даврда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахс вакилларининг 29 та аризалари мазмунан ҳал этилиб, уларнинг 7 таси қаноатлантирилди, 21 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 таси рад қилинди.

Ҳукумат портали орқали келиб тушган 3 та мурожаатлар мазмунан ҳал қилиниб, уларнинг 2 таси қаноатлантирилди, 1 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ушбу ҳисобот даврида ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларнинг 7 таси қаноатлантирилиб, 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 5 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, 25 та нодавлат нотижорат ташкилот қайта давлат рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 141 та тақдимнома ҳамда 73 та огоҳномалар киритилди, қонунбузулишларга йўл қўйганлиги боис нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича судларга киритилган таклифлар асосида 5 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 4 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 11 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди, ҳисобот даврида 1 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона реестрдан чиқарилиб, ҳисобот даври охирида вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 197 тани ташкил қилди.

Инсон ҳуқуқларини, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатларни назорат қилиш, нодавлат нотижорат ҳамда диний ташкилотлар фаолиятида ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 52 та ўрганишлар давомида жами 4231 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 223 та тақдимнома, 157 та огоҳномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 92 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

Тақдимномаларга асосан 23 та ҳужжатлар бекор қилинди, 5,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 29 та таклиф киритилиб, 7 нафар шахс маъмурий жавбогарликка тортилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 4,6 млрд. сўмдан ортиқ 280 та даъво аризалар киритилди. Бу даврда 678,1 млн. сўмдан ортиқ миқдордаги 132 та даъво ариза судлар томонидан қаноатлантирилиб, суд қарорлари асосида 640,4 млн. сўмдан ортиқ миқдордаги асосий қарз билан биргаликда, 37,7 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ўтган 2016 йилнинг 1-чораги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг 12 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топширди ва уларнинг 6 нафари аттестациядан ўтказилиб, ҳаммаси аттестациядан ўтган деб ҳисобланди, қолган 6 нафар юридик хизмат ходими кейинги ҳисобот даврига қолдиқда қолди.

Бу даврда, сабабсиз равишда малака оширмасдан ёки аттестациядан ўтмасдан келаётган юридик хизмат ходимлари бўйича тегишли давлат идоралари номига 14 та огоҳномалар юборилди.

Кўрилган чоралар ва киритилган таъсир чораларига асосан 2016 йилнинг 1-чорагида вилоятда фаолият юритувчи 8 нафар юридик хизмат ходимларининг Юристлар малакасини ошириш марказида малака ошириши таъминланди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 10 та лицензия берилди ва 1 та адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўказилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 1017 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 304марта чиқишлар қилинди. 




Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ

Бошқармага 2015 йилнинг 4-чорагида Адлия вазирлигининг тегишли топшириқлари орқали Ўзбекистон Республикасининг 2 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та Қарори, 2 та Фармойиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 9 та Қарор ва Фармойишлари келиб тушди. Уларнинг ҳар бири бўйича тегишли тартибда назорат карточкалари юритилиб, ижроси бўйича бошқарма бошлиғининг 11 та буйруғи қабул қилинди, 2 та чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бошқарма томонидан 2015 йилда 40 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 201 та ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди.

Ушбу даврда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва хулоса берилган норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари сони 151 тани ташкил қилиб, шундан 128 таси вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари қарор лойиҳалари, 23 таси халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қарор лойиҳаларидир.

Мазкур даврда белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган лойиҳалар сони 50 та ташкил қилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда ўтган ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан жисмоний шахсларнинг 490 та, юридик шахс вакилларининг 172 та шикоятлари кўриб чиқилди.

Жисмоний шахслардан келиб тушган шикоятларнинг 137 таси қаноатлантирилиб, 353 тасига тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, юридик шахс вакилларининг 87 та шикоятлари қаноатлантирилиб, 85 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 59 та тақдимнома, 11 та маъмурий таклифлар киритилди.

Киритилган таъсир чораларига асосан 37 нафар шахс интизомий, 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Таъсир чораларига асосан 93,9 млн. сўмдан ортиқ маблағ фуқаролар, 1,43 млрд. сўмдан ортиқ маблағ юридик шахслар ихтиёрига ундирилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича судларга 2,97 млрд. сўмдан ортиқ 487 та даъво аризаси киритилди.

Ушбу даврда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахс вакилларининг 125 та аризалари мазмунан ҳал этилиб, уларнинг 58 таси қаноатлантирилди, 66 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 таси рад қилинди.

Ҳукумат портали орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 54 та мурожаатлар мазмунан ҳал қилиниб, уларнинг 15 таси қаноатлантирилди, 39 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ушбу ҳисобот даврида ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларнинг 45 таси қаноатлантирилиб, 16 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 26 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, 109 та нодавлат нотижорат ташкилот қайта давлат рўйхатига, 3 та нодавлат нотижорат ташкилот ҳисоб рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 68 та бўлим ва филиаллари қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 165 та тақдимнома ҳамда 12 та огоҳномалар киритилди, қонунбузулишларга йўл қўйганлиги боис нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича судларга киритилган таклифлар асосида 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 19 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 45 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди, ҳисобот даврида 11 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона реестрдан чиқарилиб, ҳисобот даври охирида вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 194 тани ташкил қилди.

Инсон ҳуқуқларини, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатларни назорат қилиш, нодавлат нотижорат ҳамда диний ташкилотлар фаолиятида ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 302 та ўрганишлар давомида жами 51 425 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 624 та тақдимнома, 1176 та огоҳномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 347 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 17 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Тақдимномаларга асосан 10 та ҳужжат ижроси тўхтатилиб, 53 та ҳужжатлар бекор қилинди, 17,2 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 90 та таклиф киритилиб, 63 нафар шахс маъмурий жавбогарликка тортилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 9,63 млрд. сўмдан ортиқ 1204 та даъво аризалар киритилди. Бу даврда 5,79 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги 1117 та даъво ариза судлар томонидан қаноатлантирилиб, суд қарорлари асосида 5,14 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги асосий қарз билан биргаликда, 645 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ўтган 2015 йил давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг 23 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилиб, улардан 22 нафари аттестациядан ўтган деб, 1 нафари аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланди.

Бу даврда, сабабсиз равишда малака оширмасдан ёки аттестациядан ўтмасдан келаётган, шунингдек белгиланган талабларга риоя қилинмасдан ишга қабул қилинган юридик хизмат ходимлари бўйича тегишли давлат идоралари номига 24 та тақдимнома киритилди.

Кўрилган чоралар ва киритилган таъсир чораларига асосан 2015 йилда вилоятда фаолият юритувчи 43 нафар юридик хизмат ходимларининг Юристлар малакасини ошириш марказида малака ошириши таъминланди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 31 та лицензия берилди ва 3 та адвокатлик фирмаси, 4 та адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўказилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 2313 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.  



Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2009 йил 30 августда тасдиқланган “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби” асосида ишлар ташкил қилинди.

Келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда ҳукумат қарорларининг ҳар бири бўйича тегишли тартибда юритилиши белгиланган назорат карточкалари юритилиб, Тартибда кўрсатилган 1-2-жадвалларга киритилиб, Адлия вазирлигига тақдим қилиниб борилмоқда.

Бошқармага 2015 йилнинг 3-чорагида Адлия вазирлигининг тегишли топшириқлари орқали Ўзбекистон Республикасининг 1 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармони, 1 та Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 5 та Қарор ва Фармойишлари келиб тушди. Уларнинг ҳар бири бўйича тегишли тартибда назорат карточкалари юритилиб, ижроси бўйича бошқарма бошлиғининг 7 та буйруғи қабул қилинди, 1 та чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бошқарма томонидан 2015 йилнинг 9 ойида давомида 28 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 148 та ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди.

Ушбу даврда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва хулоса берилган норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари сони 121 тани ташкил қилиб, шундан 106 таси вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари қарор лойиҳалари, 15 таси халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қарор лойиҳаларидир.

Мазкур даврда белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган лойиҳалар сони 27 та ташкил қилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан жисмоний шахсларнинг 373 та, юридик шахс вакилларининг 133 та шикоятлари кўриб чиқилди.

Жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 110 таси қаноатлантирилиб, 263 тасига тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, юридик шахс вакилларининг 65 та шикоятлари қаноатлантирилиб, 68 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 42 та тақдимнома, 8 та маъмурий таклифлар киритилиб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Киритилган таъсир чораларига асосан 25 нафар шахс интизомий, 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Таъсир чораларига асосан 93,9 млн. сўмдан ортиқ маблағ фуқаролар, 1,05 млрд. сўмдан ортиқ маблағ юридик шахслар ихтиёрига ундирилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича судларга 1,563 млрд. сўмдан ортиқ 325 та даъво аризаси киритилди.

Ушбу даврда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахс вакилларининг 96 та аризалари мазмунан ҳал этилиб, уларнинг 49 таси қаноатлантирилди, 47 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ҳукумат портали орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 49 та мурожаатлар мазмунан ҳал қилиниб, уларнинг 13 таси қаноатлантирилди, 36 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ушбу ҳисобот даврида Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларнинг 39 таси қаноатлантирилиб, 13 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 21 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, 97 та нодавлат нотижорат ташкилот қайта давлат рўйхатига, 1 та нодавлат нотижорат ташкилот ҳисоб рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 68 та бўлим ва филиаллари қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 144 та тақдимнома ҳамда 12 та огоҳномалар киритилди, қонунбузулишларга йўл қўйганлиги боис нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича судларга киритилган таклифлар асосида 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 16 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 29 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди, ҳисобот даврида 8 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона реестрдан чиқарилиб, ҳисобот даври охирида вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 194 тани ташкил қилди.

Инсон ҳуқуқларини, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатларни назорат қилиш, нодавлат нотижорат ҳамда диний ташкилотлар фаолиятида ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 254 та ўрганишлар давомида жами 50 114 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 532 та тақдимнома, 797 та огоҳномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 290 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 14 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Тақдимномаларга асосан 10 та ҳужжат ижроси тўхтатилиб, 42 та ҳужжатлар бекор қилинди, 12,9 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 81 та таклиф киритилиб, 55 нафар шахс маъмурий жавбогарликка тортилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 6,4 млрд. сўмдан ортиқ 986 та даъво аризалар киритилди. Киритилган даъво аризаларнинг 2,5 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги 718 таси судлар томонидан қаноатлантирилиб, суд қарорлари асосида 2,39 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги асосий қарз билан биргаликда, 145 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ҳисобот даврида давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг 14 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилиб, улардан 13 нафари аттестациядан ўтган деб, 1 нафари аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланди.

Бу даврда, сабабсиз равишда малака оширмасдан ёки аттестациядан ўтмасдан келаётган, шунингдек белгиланган талабларга риоя қилинмасдан ишга қабул қилинган юридик хизмат ходимлари бўйича тегишли давлат идоралари номига 24 та тақдимнома киритилди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 24 та лицензия берилди ва 3 та адвокатлик фирмаси, 3 та адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўказилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 2021 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 696 марта чиқишлар қилинди. 




Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2009 йил 30 августда тасдиқланган “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби” асосида ишлар ташкил қилинди.

Келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда ҳукумат қарорларининг ҳар бири бўйича тегишли тартибда юритилиши белгиланган назорат карточкалари юритилиб, Тартибда кўрсатилган 1-2-жадвалларга киритилиб, Адлия вазирлигига тақдим қилиниб борилмоқда.

Бошқармага 2014 йилнинг 1-чорагида Адлия вазирлигининг тегишли топшириқлари орқали Ўзбекистон Республикасининг 1 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та Қарори, 1 та Фармойиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 5 та Қарор ва Фармойишлари келиб тушди. Уларнинг ҳар бири бўйича тегишли тартибда назорат карточкалари юритилиб, ижроси бўйича бошқарма бошлиғининг 5 та буйруғи қабул қилинди, 4 та чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бошқарма томонидан 2015 йилнинг 1-чораги давомида 12 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 70 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди.

Ушбу даврда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва хулоса берилган норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари сони 61 тани ташкил қилиб, шундан 57 таси вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари қарор лойиҳалари, 4 таси халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қарор лойиҳаларидир.

Мазкур даврда белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган лойиҳалар сони 9 та ташкил қилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан жисмоний шахсларнинг 112 та, юридик шахс вакилларининг 46 та шикоятлари кўриб чиқилди.

Жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 38 таси қаноатлантирилиб, 74 тасига тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, юридик шахс вакилларининг 15 та шикоятлари қаноатлантирилиб, 23 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 14 та тақдимнома, 3 та маъмурий таклифлар киритилиб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Киритилган таъсир чораларига асосан 14 нафар шахс интизомий, 1 нафар шахс жавобгарликка тортилди. Тақдимномаларга асосан 1,2 млн. сўмдан ортиқ маблағ фуқаролар ихтиёрига ундирилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича судларга 60 млн. сўмдан ортиқ 38 та даъво аризаси киритилди.

Ушбу даврда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахс вакилларининг 30 та аризалари мазмунан ҳал этилиб, уларнинг 21 таси қаноатлантирилди, 9 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ҳукумат портали орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 19 та мурожаатлар мазмунан ҳал қилиниб, уларнинг 4 таси қаноатлантирилди, 15 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ушбу ҳисобот даврида Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларнинг 18 таси қаноатлантирилиб, 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 6 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, 79 та нодавлат нотижорат ташкилот қайта давлат рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 29 та бўлим ва филиаллари қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 59 та тақдимнома ҳамда 10 та огоҳномалар киритилди, қонунбузулишларга йўл қўйганлиги боис нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича судларга киритилган таклифлар асосида 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 5 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 4 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди, ҳисобот даврида 3 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона реестрдан чиқарилиб, ҳисобот даврида вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 188 тани ташкил қилди.

Инсон ҳуқуқларини, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатларни назорат қилиш, нодавлат нотижорат ҳамда диний ташкилотлар фаолиятида ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 176 та ўрганишлар давомида жами 2 784 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 198 та тақдимнома, 68 та огоҳномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 81 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Тақдимномаларга асосан 10 та ҳужжат ижроси тўхтатилиб, 21 та ҳужжатлар бекор қилинди, 6,8 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 37 та таклиф киритилиб, 18 нафар шахс маъмурий жавбогарликка тортилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 1,2 млрд. сўмдан ортиқ 166 та даъво аризалар киритилди. 2014 йил ҳисобот давридан қолдиқ, ҳамда ушбу ҳисобот даврида киритилган даъво аризаларнинг 754 млн. сўмдан ортиқ миқдордаги 82 таси судлар томонидан қаноатлантирилиб, суд қарорлари асосида 719,2 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги асосий қарз билан биргаликда, 35,6 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ҳисобот даврида давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг 2 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилиб, улардан 1 нафари аттестациядан ўтган деб, 1 нафари аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланди.

Бу даврда, сабабсиз равишда малака оширмасдан ёки аттестациядан ўтмасдан келаётган, шунингдек белгиланган талабларга риоя қилинмасдан ишга қабул қилинган юридик хизмат ходимлари бўйича тегишли давлат идоралари номига 7 та тақдимнома киритилди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 9 та лицензия берилди ва 1 та адвокатлик фирмаси давлат рўйхатидан ўказилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 1053 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 322 марта чиқишлар қилинди. 




Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2009 йил 30 августда тасдиқланган “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби” асосида ишлар ташкил қилинди.

Келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда ҳукумат қарорларининг ҳар бири бўйича тегишли тартибда юритилиши белгиланган назорат карточкалари юритилиб, Тартибда кўрсатилган 1-2-жадвалларга киритилиб, Адлия вазирлигига тақдим қилиниб борилмоқда.

Бошқармага 2014 йилнинг 3-чорагида Адлия вазирлигининг тегишли топшириқлари орқали Ўзбекистон Республикасининг 1 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та Фармони, 3 та Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2 та ҳужжати келиб тушди. Уларнинг ҳар бири бўйича тегишли тартибда назорат карточкалари юритилиб, ижроси бўйича бошқарма бошлиғининг 5 та буйруғи қабул қилинди, 2 та чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бошқарма томонидан 2014 йилнинг 9 ойи давомида 22 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 184 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди. Тақдим этилган қарор лойиҳаларидан 163 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 100 тасига эътирозларсиз, 38 тасига эътирозлар билан, 25 таси қайта ишлаб чиқилгандан сўнг розилик имзоси қўйилган бўлса, 21 та лойиҳа белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилди.

Бу даврда халқ депутатлари Самарқанд, Пастдарғом, Қўшработ, Жомбой, Пахтачи, Ургут туман ва Каттақўрғон, шаҳар кенгашларининг 8 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди. Ушбу қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, барчаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги сабабли, розилик имзоси қўйилди.

Фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан фуқароларнинг 396 та шикоятлар кўриб чиқилиб, мазмунан ҳал этилди. Шундан, 121 та шикоят қаноатлантирилди, 268 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 таси рад этилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 37 та тақдимнома, 9 та маъмурий таклифлар киритилиб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Киритилган таъсир чораларига асосан 44 нафар шахс интизомий, шундан 8 таси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 9 нафар шахс маъмурийжавобгарликка тортилди. 4 та ҳужжат ноқонунийлиги сабабли бекор қилинди. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 5,8 млн. сўмдан ортиқ маблағ фуқаролар ихтиёрига ундирилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйияа 3 та даъво аризаси киритилиб, суд қарорлари асосида фуқароларга 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилиши белгиланди.

Бу даврда фуқароларнинг турли мазмундаги 162 та аризаси кўриб чиқилиб, уларнинг 126 таси қаноатлантирилди, 36 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ишонч телефон”лари орқали 82 та мурожаатлар қабул қилиниб, 74 таси кўриб чиқилди. Шундан 53 таси ёки 71 фоиздан ортиғи бўйича мурожаат муаллифларининг ҳуқуқлари тикланди. Ишонч телефонлари орқали келиб тушган мурожаатларнинг 21 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 4 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича юборилди. 1 та мурожаат белгиланган тартибда аноним деб топилди. 3 та мурожаат ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 9 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, 45 та нодавлат нотижорат ташкилот қайта давлат рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 10 та бўлим ва филиаллари ҳисоб рўйхатига ҳамда 11 та нодавлат нотижорат ташкилотлар қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 81 та тақдимнома ҳамда 142 та огоҳномалар киритилди, ўз вақтида фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим қилмаганлиги учун 6 нафар мансабдор шахс суд қарорига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 12 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 32 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди, ҳисобот даврида 12 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона реестрдан чиқарилиб, ҳисобот даврида вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 184 тани ташкил қилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, чет эл инвестициялари жалб қилинган корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатлар ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 197 та ўрганишлар давомида жами 15 720 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 455 та тақдимнома, 636 та огоҳномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 336 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 17 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Тақдимномаларга асосан 3 та ҳужжат ижроси тўхтатилиб, 68 та ҳужжатлар бекор қилинди, 8,1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 114 та таклиф киритилиб, 81 нафар шахс маъмурий жавбогарликка тортилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 4,7 млрд. сўмдан ортиқ 841 та даъво аризалар киритилди. 2013 йил ҳисобот давридан қолдиқ, ҳамда ушбу ҳисобот даврида киритилган даъво аризаларнинг 4,5 млрд. сўм миқдоридаги 813 таси судлар томонидан қаноатлантирилиб, суд қарорлари асосида 4,2 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги асосий қарз билан биргаликда, 301 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ҳисобот даврида давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг 4 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилиб, эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилди.

Бу даврда, сабабсиз равишда малака оширмасдан ёки аттестациядан ўтмасдан келаётган юридик хизмат ходимлари бўйича тегишли давлат идоралари номига 14 та тақдимнома киритилди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 24 та лицензия берилди ва 3 та адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўказилди. 18 та адвокатлик тузилмаси томонидан таъсис ҳужжатларига, уставдаги фаолиятга, қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганилди, натижаси юзасидан адвокатлик тузилмаларига 5 та тақдимнома киритилди, 13 та кўрсатма хати юборилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 1847 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 680 марта чиқишлар қилинди. 



Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йил 1-ярми давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2009 йил 30 августда тасдиқланган “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби” асосида ишлар ташкил қилинди.

Келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда ҳукумат қарорларининг ҳар бири бўйича тегишли тартибда юритилиши белгиланган назорат карточкалари юритилиб, Тартибда кўрсатилган 1-2-жадвалларга киритилиб, Адлия вазирлигига тақдим қилиниб борилмоқда.

Бошқармага 2014 йилнинг 1-ярмида Адлия вазирлигининг тегишли топшириқлари орқали Ўзбекистон Республикасининг 4 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2 та ҳужжати келиб тушди. Уларнинг ҳар бири бўйича тегишли тартибда назорат карточкалари юритилиб, ижроси бўйича бошқарма бошлиғининг 3 та буйруғи қабул қилинди, 5 та чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бошқарма томонидан 2014 йилнинг 1-ярми давомида 18 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 121 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди. Тақдим этилган қарор лойиҳаларидан 104 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 50 тасига эътирозларсиз, 31 тасига эътирозлар билан, 23 таси қайта ишлаб чиқилгандан сўнг розилик имзоси қўйилган бўлса, 17 та лойиҳа белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилди.

Бу даврда халқ депутатлари Самарқанд, Пастдарғом, Қўшработ, Жомбой туман ва Каттақўрғон шаҳар кенгашларининг 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди. Ушбу қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, барчаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги сабабли, розилик имзоси қўйилди.

Фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан фуқароларнинг 264 та шикоятлар кўриб чиқилиб, мазмунан ҳал этилди. Шундан, 84 та шикоят қаноатлантирилди, 173 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 таси рад этилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 27 та тақдимнома, 7 та маъмурий таклифлар киритилиб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Киритилган таъсир чораларига асосан 34 нафар шахс интизомий, шундан 6 таси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 5 нафар шахс маъмурийжавобгарликка тортилди. 3 та ҳужжат ноқонунийлиги сабабли бекор қилинди. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 357 минг сўмдан ортиқ маблағ фуқаролар ихтиёрига ундирилди.

Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйияа 2 та даъво аризаси киритилиб, суд қарорлари асосида фуқароларга 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилиши белгиланди.

Бу даврда фуқароларнинг турли мазмундаги 107 та аризаси кўриб чиқилиб, уларнинг 90 таси қаноатлантирилди, 27 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ишонч телефон”лари орқали 60 та мурожаатлар қабул қилиниб, 54 таси кўриб чиқилди. Шундан 39 таси ёки 72 фоиздан ортиғи бўйича мурожаат муаллифларининг ҳуқуқлари тикланди. Ишонч телефонлари орқали келиб тушган мурожаатларнинг 15 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 3 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича юборилди. 3 та мурожаат ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 7 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, 1 та нодавлат нотижорат ташкилот қайта давлат рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 9 та бўлим ва филиаллари ҳисоб рўйхатига ҳамда 10 та нодавлат нотижорат ташкилотлар қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 60 та тақдимнома ҳамда 142 та огоҳномалар киритилди, ўз вақтида фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим қилмаганлиги учун 6 нафар мансабдор шахс суд қарорига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 7 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 20 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди, ҳисобот даврида 8 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона реестрдан чиқарилиб, ҳисобот даврида вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 182 тани ташкил қилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, чет эл инвестициялари жалб қилинган корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатлар ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 151 та ўрганишлар давомида жами 12705 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 309 та тақдимнома, 605 та огоҳномалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 239 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 13 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Тақдимномаларга асосан 3 та ҳужжат ижроси тўхтатилиб, 38 та ҳужжатлар бекор қилинди, 4,8 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 96 та таклиф киритилиб, 65 нафар шахс маъмурий жавбогарликка тортилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 4,1 млрд. сўмдан ортиқ 619 та даъво аризалар киритилди. 2013 йил ҳисобот давридан қолдиқ, ҳамда ушбу ҳисобот даврида киритилган даъво аризаларнинг 3,5 млрд. сўм миқдоридаги 601 таси судлар томонидан қаноатлантирилиб, суд қарорлари асосида 3,3 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги асосий қарз билан биргаликда, 204 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ҳисобот даврида давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг 2 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилиб, эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилди.

Бу даврда, сабабсиз равишда малака оширмасдан ёки аттестациядан ўтмасдан келаётган юридик хизмат ходимлари бўйича тегишли давлат идоралари номига 15 та тақдимнома киритилди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 20 та лицензия берилди ва 3 та адвокатлик бюроси давлат рўйхатидан ўказилди. 12 та адвокатлик тузилмаси томонидан таъсис ҳужжатларига, уставдаги фаолиятга, қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганилди, натижаси юзасидан адвокатлик тузилмаларига 4 та тақдимнома киритилди, 8 та кўрсатма хати юборилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 1290 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 395 марта чиқишлар қилинди. 


Самарқанд вилояти адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Бошқарма томонидан 2013 йилнинг 1-ярмида 35 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 57 та қарор лойиҳалари кўриб чиқилди. 53 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, розилик визалари қўйилди. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган 4 та қарор лойиҳаси қонун ҳужжатларига номувофиқлиги сабабли қайтарилди.

Фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан 244 та шикоятлар кўриб чиқилиб, мазмунан ҳал этилди. Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 311 та даъво ариза, 27 та тақдимнома, 15 та жиноий ва маъмурий таклифлар киритилиб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Киритилган таъсир чораларига асосан 36 нафар шахс интизомий, 9 нафар шахс маъмурий, 3 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 3 та ҳужжат ноқонунийлиги сабабли бекор қилинди. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 457,6 млн. сўмдан ортиқ маблағ тадбиркорлик субъектлари, 1,2 млн. сўмдан ортиқмаблағ фуқаролар ихтиёрига қайтарилди.

Бу даврда фуқароларнинг турли мазмундаги 500 та аризаси кўриб чиқилиб, уларнинг 467 таси қаноатлантирилди, 22 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 11 таси рад қилинди.

“Ишонч телефон”лари орқали 54 та мурожаатлар қабул қилиниб, 49 таси кўриб чиқилди. Шундан 38 таси ёки 77,5 фоиздан ортиғи бўйича мурожаат муаллифларининг ҳуқуқлари тикланди. Ишонч телефонлари орқали келиб тушган мурожаатларнинг 
10 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 15 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 9 та бўлим ва филиаллари ҳисоб рўйхатига ҳамда 32 та нодавлат нотижорат ташкилотлар қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 68 та тақдимнома ҳамда 161 та огоҳномалар киритилди, ўз вақтида фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим қилмаганлиги учун 6 нафар мансабдор шахс суд қарорига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 6 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 28 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди, ҳисобот даврида 5 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона реестрдан чиқарилиб, ҳисобот даврида вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 178 тани ташкил қилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, чет эл инвестициялари жалб қилинган корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатлар ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 415 та ўрганишлар давомида жами 15100 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 284 та тақдимнома, 437 та огоҳнома ва 6 та кўрсатмалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 231 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 13 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Тақдимномаларга асосан 10 та ҳужжат ижроси тўхтатилиб, 38 та ҳужжатлар бекор қилинди, 9,3 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 73 та таклиф киритилиб, шуларга асосан 68 нафар шахс маъмурий жавбогаликка тортилди. Жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан прокуратура органларига киритилган 6 та таклиф бўйича 3 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ноқонуний чиқарилган ҳужжатларни бекор қилиш ва қонун ҳужжатларига мослаштириш юзасидан протест киритиш бўйича прокуратура органларига берилган 5 та таклифга асосан 4 та ҳужжат бекор қилинди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 3,2 млрд. сўмдан ортиқ 687 та даъво аризалар киритилди. 2012 йил ҳисобот давридан қолдиқ, ҳамда ушбу ҳисобот даврида киритилган даъво аризаларнинг 2.9 млрд. сўм миқдоридаги 744 таси судлар томонидан қаноатлантирилиб, суд қарорлари асосида 2,78 млрд. сўм миқдорида асосий қарз билан биргаликда, 121,6 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ҳисобот даврида давлат бошқаруви органларининг 5 нафар, бошқа давлат корхона, муассаса ва ташкилотларининг 5 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилиб, эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилди. 1 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 10 та лицензия берилди ва 2 та адвокатлик бюроси, 1 та адвокатлик фирмаси, 1 та адвокатлар Ҳайъати давлат рўйхатидан ўказилди. 12 та адвокатлик тузилмаси томонидан таъсис ҳужжатларига, уставдаги фаолиятга, қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганилди, натижаси юзасидан адвокатлик тузилмаларига 6 та тақдимномакиритилди, 6 та кўрсатма хати юборилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 1314 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 
410 марта чиқишлар қилинди. 




Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича
М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2013 йил 15 январдаги 10-285/8-сонли топшириқ хати ва Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2013 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига ҳамда бошқарма бошлиғининг 2013 йил 19 январдаги 7-ХС-сонли буйруғига асосан, 2013 йил 21 январ-13 феврал кунлари Самарқанд вилоят статистика бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2012 йил давомида хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарининг қонунийлиги мавжуд саволнома асосида ўрганиб чиқилди.

Самарқанд вилоят статистика бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2012 йил давомида жами 165 та маъмурий жарималар қўлланилган бўлиб, шундан 164 таси тадбиркорлик субъектлари, 1 таси хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни ташкил қилади. Шундан Самарқанд вилоят статистика бошқармаси томонидан тақдим этилган 76 та маъмурий иш материаллари танлов асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари бўйича статистика идоралари томонидан жами 92 та ҳолатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс талаблари бузилганлиги аниқланди

Шундан 43 таси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 281-моддаси, 1 таси 294-моддаси, 1 таси 271-моддаси, 1 таси 245-моддаси, 46 таси 311-моддаси талабларига риоя этмаслик ҳолатларидан иборат.

Хусусан, Булунғур туман статистика бўлими бошлиғининг тумандаги “Агрокимё Хизмат Шер-3” савдо дўкони раҳбари Э.Шералиевга нисбатан 07.11.2012 йилда расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ўрганилганда, Кодекснинг 281-моддаси талаблари бузилган ҳолда ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар тўлиқ киритилмаган.

Бу каби камчиликлар Жомбой туман статистика бўлимида 3 та, Каттақўрғон туман статистика бўлимида 1 та, Каттақўрғон шаҳар статистика бўлимида 4 та, Каттақўрғон шаҳар статистика бўлимида 1 та, Қўшработ туман статистика бўлимида 3 та, Нарпай туман статистика бўлимида 2 та, Нуробод туман статистика бўлимида 2 та, Пастдарғом туман статистика бўлимида 16 та, Тайлоқ туман статистика бўлимида 3 та, Ургут туман статистика бўлимида 7 та ҳолатда расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузишда ҳам такрорланган.

Бундан ташқари, Пастарғом туман бошлиғининг тумандаги “Давлатжон омад савдо инвест” МЧЖ директори А.Назаровга нисбатан 15.06.2012 йилда чиқарилган 11-сонли қарорига илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, А.Назаров МЖтКнинг 215-моддаси 1-қисми билан 440.440 сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилган. Бироқ, статистика бўлими ходимлари томонидан Кодекснинг 194-моддаси бузилган ҳолда ҳуқуқбузар А.Назаровга унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилмаган.

Шунингдек, Булунғур туман статистика бўлими бошлиғинингтумандаги “Соҳибқирон” хусусий фирмаси ҳисобчиси Р.Рисқуловга нисбатан 05.03.2012 йилда чиқарилган 001-А-сонли қарорига илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, Р.Рисқулов МЖтКнинг 215-моддаси 1-қисми билан 440.440 сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилган. Бироқ, қарор нусхаси ҳуқуқбузар Р.Рисқуловга тилхат асосида тақдим қилинмаган.

Ваҳоланки, Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 311-моддаси талабларига кўра, “Қарорнинг нусхаси тилхат билан берилади, башарти қарорнинг нусхаси жўнатилса, бу ҳақда ишга тегишли ёзув ёзиб қўйилади” деб белгиланган.

Бу каби ҳолатлар Жомбой туман статистика бўлимида 6 та, Каттақўрғон туман статистика бўлимида 2 та, Қўшработ туман статистика бўлимида 3 та, Нарпай туман статистика бўлимида 2 та, Нуробод туман статистика бўлимида 2 та, Пастдарғом туман статистика бўлимида 20 та, Тайлоқ туман статистика бўлимида 2 та, Ургут туман статистика бўлимида 6 та ҳолатда маъмурий жаримага тортиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда ҳам такрорланган.

Ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан Самарқанд вилоят статистика бошқармаси, Каттақўрғон, Нуробод, Булунғур, Жомбой, Пастдарғом, Ургут туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиқлари номига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 8 та тақдимнома киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида статистика идораларининг 8 нафар айбдор шахслари “хайфсан” интизомий жавобгарлигига тортилди.

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими 



Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимининг 2013 йил 1-чорагида амалга оширган ишлари юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

2013 йилнинг 1-чорагида Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлимга 36 та нодавлат нотижорат ташкилотларнинг рўйхатга олиш тўғрисидаги аризалари келиб тушган бўлиб, шундан 19 таси давлат рўйхатига, 4 таси ҳисоб рўйхатига ҳамда 13 таси қайта ҳисоб рўйхатига олиш тўғрисидаги аризаларни ташкил этган.

Аризаларни ўрганиб чиқиш натижасида давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги 19 та аризалардан 15 таси қаноатлантирилган ва 3 таси муаллифига камчиликларни кўрсатган ҳолда қайтарилган бўлиб, қолган 1 та ариза бўйича ўрганиш давом этмоқда.

Ҳисоб рўйхатига олиш ҳамда қайта ҳисоб рўйхатига олиш тўғрисидаги аризаларнинг барчаси қаноатлантирилган.

2012 йил 1-чораги якунига 113 та нодавлат нотижорат ташкилот бошқарманинг давлат рўйхати реестрида мавжуд бўлиб, фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, улар қуйидаги, яьни 7 та ассоциациялар, 11 та жамиятлар, 6 та жамғармалар, 16 та клублар, 25 та марказлар, 15 та федерациялар, 18 та уюшма ва 15 та бошқа турдаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилади.

Шунингдек, 555 та Республика аҳамиятига оид жамоат бирлашмаларининг бўлимлари ҳисоб рўйхатига олинган ва фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, улар қуйидаги, яъни партиялар 68 та, жамият 104 та, ассоциация 30 та, федерация 44 та, касаба уюшмалари 77 та, уюшмалар 56 та, жамғармалар 56 та, қўмиталар 17 та, ҳаракатлар 18 та, клуб 1 та, марказлар 28 та ва 56 та бошқа турдаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилади.

2013 йил 1-чорагида диний ташкилотлар томонидан уставларини рўйхатга олиш тўғрисида аризалар келиб тушмаган.

Ҳозирги кунда вилоят бўйича жами 305 та диний ташкилот рўйхатга олинган бўлиб, булар яьни ислом диний ташкилотлари–285 та, христиан диний ташкилотлари–17 та, яҳудийлар синагогаси–2 та, Бахои диний жамоаси–1 тани ташкил қилади.

Бўлим ходимлари томонидан ҳисобот даврида оммавий ахборот воситаларида 6 та чиқишлар қилиниб, 7 маротаба учрашувлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг топшириқ хатига асосан, давлат рўйхатидан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида 3 та семинар йиғилишлар ўтказилди.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 2013 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т

2013 йилнинг 1-чораги давомида Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан 12 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ва 10 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, 2 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарорига асосан мажбурий тугатилганлиги сабабли давлат рўйхати реестридан чиқарилди.

Мазкур даврда 4 та бозор ва 1 та юридик шахслар бирлашмасининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди.

Бундан ташқари, 4 та ихтисослаштирилган мол бозорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли қарорига асосан деҳқон бозорларига қўшилганлиги муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2013 йилнинг 1-ярим йиллик иш режаларига асосан вилоятнинг Пахтачи, Пайариқ, Тайлоқ, Жомбой, Иштихон, Нуробод туманлари ҳамда Каттақўрғон ва Самарқанд шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари фаолиятида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш аҳволи ўрганилиб, ўрганишлар натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларига тақдимномалар киритилди ҳамда мазкур тақдимномалар ижроси таъминланиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 3 нафар инспекция ходимига хайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Шунингдек, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йилнинг 27 март куни вилоятнинг барча туман (шаҳар) хокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари ходимлари ҳамда вилоят статистика ва солиқ бошқармаларининг соҳага оид мутахассислари иштирокида вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, уларни тугатиш ва соҳага тегишли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш юзасидан амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Бўлим ходимлари томонидан хуқуқий тарғибот бўйича хам кенг жабҳада ташвиқот-тарғибот ишлари амалга оширилиб, 2013 йилнинг 1-чораги давомида 4 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинди.

Шартномавий-хуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан 2013 йил 1-чоракда шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т

2013 йил 1-чораги давомида бўлимга жами 21 та шикоят келиб тушган бўлиб, шулардан 19 таси кўриб чиқилиб, 10 таси қаноатлантирилди, 9 тасига хуқуқий тушунтириш берилди ва 2 таси қолдиқ бўлиб қолган.

Келиб тушган шикоятларнинг 2 таси ер муносабатларига, 4 таси шартномаларнинг бажарилишига ва 15 таси бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.

2013 йил 1-чораги давомида бўлимга “Ишонч телефони” орқали шартномавий муносабатларга доир жами 5 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 4 таси қаноатлантирилди ва 1 таси бўйича хуқуқий тушунтириш берилди.

Келиб тушган мурожаатлар бўйича ҳамда бошқарманинг иш режасига асосан ўтказилган ўрганишлар, шунингдек 2012-2013 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи корхоналари, шу жумладан фермер хўжаликлари билан тайёрлов, таъминот, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатувчи корхоналари ўртасида тузилган шартномаларнинг ижроси бўйича мониторинглар олиб борилди. Натижада тегишли идора раҳбарлари номига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш тўғрисида 31 та тақдимномалар киритилди, келгусида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳусусида 46 нафар мансабдор шахслар расман огоҳлантирилди.

Шундан, фермер хўжаликлари манфаатини кўзлаб тегишли идора раҳбарлари номига қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 23 та тақдимнома киритилиб, келгусида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳусусида 46 нафар мансабдор шахслар расман огоҳлантирилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган айбдор шахсларнинг 26 нафари интизомий жавобгарликка тортилиб, шундан 4 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида шартнома интизомини бузганлик ҳолатлари юзасидан айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ваколат доирасида кўриб чиқишлик учун прокуратура органлари ва судларга 12 та маъмурий таклифлар киритилиб, 10 нафар хуқуқбузар шахслар маъмурий жазога тортилди.

2013 йил 1-чорак давомида шартнома мажбуриятларини бажарилмаслиги оқибатида тайёрлов, таъминот, хизмат кўрсатувчи корхоналар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан тегишли судларга 874 млн. 475 минг сўмлик 222 та даъво аризалар киритилди.

Жумладан, “Ўзпахтасаноат” АУ тизимига кирувчи корхоналарига нисбатан 858 млн. 717 минг сўмлик 184 та ва бошқаларга нисбатан 15 млн. 758 минг сўмлик 37 та даъво аризалар киритилди.

Фермер хўжаликлари манфаатини кўзлаб, тайёрлов, таъминот, хизмат кўрсатувчи корхоналар ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан судларга 874 млн. 717 минг сўмлик 221 та даъво аризалар киритилди.

2012 йилдан қолдиқ бўлиб қолган ҳамда 2013 йил 1-чоракда киритилган даъво аризаларнинг 515 млн. 817 минг сўмлик 157 таси судларнинг ҳал қилув қарорлари билан қаноатлантирилиб, шундан 475 млн. 403 минг сўм асосий қарз ва 40 млн. 414 минг сўм неустойка, шунингдек, зарар ихтиёрий равишда қопланганлиги боис, 70 минг 690 сўмлик 1 таси кўрмасдан қолдирилди ва 212 млн. 544 минг сўмлик 77 таси қолдиқ бўлиб қолган.

Вилоят миқёсида 2013 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, шу жумладан фермер хўжаликлари билан тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва таъминот корхоналари ўртасида 54 мингдан ортиқ 22 турдаги шартномалар тузилишида тулиқ амалий ва хуқуқий ёрдам кўрсатилди ҳамда тузилган шартномаларнинг бажаралиши устидан доимий назорат ўрнатилди.

Ўтказилган ўрганишларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида 2013 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

2013 йилнинг 1 чораги давомида 6 та муражаат келиб тушган. Шундан 5 таси қаноатлантирилган ва 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Уларнинг 2 таси шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги оқибатида вужудга келган қарздорликни ундиришга, 1 таси божхона қонунчилигига риоя этмаслик, 2 таси банклар фаолиятига, 1 таси бошқа масалага оид мурожаатлардан иборат.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар мурожаатларини кўриб чиқиш натижасида турли хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари номига 1 та тақдимнома ва хўжалик ва фуқаролик судига жами 19.501.009 сўмлик 184 та даъво аризалар киритилган бўлиб, 10.528.458 сўмлик 42 та даъво аризалар кўриб чиқилиб қаноатлантирилган ва киритилган тақдимномаларга асосан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга 20.691.806 сўммаблағлар тўлаб берилган. 133 та қолдиқ даъво аризалар кўриш жараёни давом этмоқда.

Бўлимда ташкил этилган “Ишонч телефони” орқали хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан 3 та мурожаатлар қабул қилинди ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 1 таси қаноатлантирилиб, 1 таси кўриб чиқиш учун вилоят прократурасига юборилган, 1 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш бериш сўралганлиги боис, тушунтириш берилган.

Бўлим томонидан жорий йилнинг 3 ойида 45 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятида мониторинглар ўтказилди.

Мониторинг ўтказилган корхоналарда қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, ҳуқуқий амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Мониторинг жараёнида “Текширишларни рўйхатга олиш китоб”ларини тўлдириш тартибига риоя этишдаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан вилоят, шахар ва туман ташкилотлари рахбарлари номига тақдимномалар киритилди.

Мониторинглар ўтказишда Сўровнома тақдим этилиб, холисона муносабат билдирилиши сўралган. Олинган сўровномалар таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан вилоят, шахар ва туман ташкилотлари рахбарлари номига Огохномалар киритилди.

Жорий йилда бўлим томонидан тадбирлар режасига асосан семинарлар ўтказилди.

Бошқарманинг иш режасига асосан вилоят давлат санитария эпидемиалогия назорат маркази томонидани хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда текширишлар натижасида уларга нисбатан қўлланилган маъмурий таъсир чораларининг қонунийлиги аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиш холатларини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Адлия вазирлигининг топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар иштирокида “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди.  


Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2012 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т

Бошқарма томонидан 2012 йилда 44 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг 69 та қарор лойиҳалари кўриб чиқилди. 41 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, розилик визалари қўйилди. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган 22 та қарор лойиҳаси қонун ҳужжатларига номувофиқлиги ҳамда 6 та ҳужжатлойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилди.

Фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, ундаги важларни қонуний ҳал этиш ҳар бир давлат идораси ходимининг муҳим ва устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан 525 та шикоятлар кўриб чиқилиб, мазмунан ҳал этилди. Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 384 та даъво ариза
51 та тақдимнома, 16 та жиноий ва маъмурий таклифлар киритилиб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Киритилган таъсир чораларига асосан 33 нафар шахс интизомий, 5 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 6 та ҳужжат ноқонунийлиги сабабли бекор қилинди. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 
27,9 млн. сўмдан ортиқ маблағ тадбиркорлик субъектлари ихтиёрига қайтарилди.

Бу даврда бошқармага турли мазмундаги 947 та аризалар келиб тушди. Уларнинг 939 таси кўриб чиқилиб, 867 таси қаноатлантирилди, 47 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 25 таси рад қилинди, 13 таси ҳисобот даври охирига қолдиқда қолди.

“Ишонч телефон”лари орқали 106 та мурожаатлар қабул қилиниб, 
102 таси кўриб чиқилди. Шундан 69 таси ёки 67 фоиздан ортиғи бўйича мурожаат муаллифларининг ҳуқуқлари тикланди. Ишонч телефонлари орқали келиб тушган мурожаатларнинг 26 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 таси асоссиз деб топилди. 2 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилиб, 2 таси кўрмасдан қолдирилди, 1 таси ҳисобот даври охирига қолдиқда қолди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 1 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 41 та бўлим ва филиаллари ҳисоб рўйхатига ҳамда 65 та нодавлат нотижорат ташкилотлар қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 
82 та тақдимнома ҳамда 80 та огоҳномалар киритилди, ўз вақтида фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим қилмаганлиги учун 2 нафар мансабдор шахс суд қарорига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 15 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 45 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди, ҳисобот даврида 3 та хорижий инвестиция иштирокидаги, 
1 та хорижий корхона реестрдан чиқарилиб, ҳисобот даврида вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 167 тани ташкил қилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, чет эл инвестициялари жалб қилинган корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатлар ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 
513 та ўрганишлар давомида жами 16 680 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 420 та тақдимнома, 646 та огоҳнома ва 
20 та кўрсатмалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 
347 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди. 
16 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Тақдимномаларга асосан 19 та ҳужжат ижроси тўхтатилиб, 33 та ҳужжатлар бекор қилинди, 10,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 70 та таклиф киритилиб, шуларга асосан 45 нафар шахс маъмурий жавбогаликка тортилди. Жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан прокуратура органларига киритилган 7 та таклиф бўйича 3 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ноқонуний чиқарилган ҳужжатларни бекор қилиш ва қонун ҳужжатларига мослаштириш юзасидан протест киритиш бўйича прокуратура органларига берилган 3 та таклифга асосан 
1 та ҳужжат бекор қилиниб, 2 та ҳужжатга қисман қўшимчалар киритилиб, қонун ҳужжатларига мослаштирилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 3,9. млрд. сўмдан ортиқ 889 та даъво аризалар киритилди. 2011 йил ҳисобот давридан қолдиқ, ҳамда ушбу ҳисобот даврида киритилган даъво аризаларнинг 2,4. млрд. сўм миқдоридаги 759 таси судлар томонидан қаноатлантирилиб, суд қарорлари асосида 1,6 млрд. сўм миқдорида асосий қарз билан биргаликда, 800 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ҳисобот даврида давлат бошқаруви органларининг 11 нафар, туман ҳокимликларининг 3 нафар, бошқа давлат корхона, муассаса ва ташкилотларининг 26 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилиб, эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилди. 16 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 23 та лицензия берилди ва 6 та адвокатлик бюроси, 
1 та адвокатлик фирмаси давлат рўйхатидан ўказилди. 22 та адвокатлик тузилмаси томонидан таъсис ҳужжатларига, уставдаги фаолиятга, қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганилди, натижаси юзасидан вилоят хўжалик судига жарима ундириш тўғрисида 1 та даъво ариза, адвокатлик тузилмаларига 
4 та тақдимномакиритилди, 17 та кўрсатма хати юборилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 2760 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 882 марта чиқишлар қилинди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими