Кексалар – ҳаётимиз чароғбони

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигнинг 24 йиллигини юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган бир вақтда Она юртимизнинг тинчлиги ва осойишталигини асраш учун мардлик ва жасорат кўрсатган боболаримизни яна бир бор ёдга олишимиз, уларни эъзозлаб, ҳолидан хабар олиш ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатишимиз ҳаммамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади.

Президентимиз И.А.Каримов раҳнамолигида 2015 йилга “Кексаларни эзозлаш йили” деб ном берилиши ўзбек халқининг азалий қадряти бўлмиш – ёш улуғ инсонларни эзозлашга, нуроний отахон ва онахонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга янгича маъно-мазмун бағшида қилди. Бу эса - мамлакатимизда пиру бадавлат инсонларни эъзозлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатишдек халқимизга хос қадриятларга содиқ қолиш демакдир. Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида Ўзбекистонда барча соҳаларни тараққий эттириш, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида катта ютуқларга эришилмоқда. Биргина фахрийларнинг кўнглини олиш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш, мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун кенг имконият яратиш мақсадида Президентимизнинг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжат ижроси доирасида 2014 йили фонднинг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан Республикамизнинг барча шаҳарларидаги айрим оилаларнинг ижтимоий шароити, психологик муҳити атрофлича ўрганилиб 75 минг нафарга яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони кекса авлод вакилларининг фидокорона меҳнати ва ибратли ҳаётига билдирилган яна бир юксак эҳтиром намунаси бўлди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги Фармонига мувофиқ 14 кишига 100 ёшдан ошганлиги учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлиги нуронийларга кўрсатилаётган эътиборнинг яна бир намунасидир.

Бу борада Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам нуронийларимизни ҳолидан ҳабар олиш мақсадида турли ҳил тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Биргина Самарқанд шаҳар 4-сон ФҲДЁ бўлими томонидан шаҳардаги “Лолазор” МФЙда истиқомат қилувчи Сатторов Бегмат ва Эргашев Мажид оталарга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва ҳолидан хабар олиш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, хайрия тадбирлари ўтказилди.

Бугунги кунда қарияларимиз ўзларини жамият ишларида фаол бўлиб, ёш авлод камоли ва эртанги кунига масъуллик туйғусини ошириш, ёшларни халқимизнинг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда камарбаста бўлмоқдалар. Бу эса, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланганидек нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишнинг тарбиявий аҳамияти, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда обрў-эътиборли фахрийларни жалб этилиши ёшлар нигоҳида катта таассурот қолдирмоқда. Бугунги фаровон ҳаётимиз, кенг бунёдкорлик ишлари, иқтисодий тараққиёт – буларнинг барчаси юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик туфайлидир. Бу йўлда ўз жонини тиккан, жасорат ва матонат кўрсатган ёши улуғ инсонлар ҳамиша эътибор ва эъзозда.

В.Ганиева, Самарқанд шаҳар 4-сон ФҲДЁ бўлими мудираси  


Рўйҳатга қайтиш