Фаровон ҳаётимиз мустақиллигимиз натижасидир

Бу ёруғ оламда инсон учун яратилган неъматлар жуда кўп. Аммо тинчлик, хотиржамлик ва истиқлол неъматидек ноёб бойлик, азиз нарсалар йўқ. Халқимизнинг узоқ йиллик қарамликдан кейинги эришган озодлиги, мустақиллиги бунга мисолдир.

Мамлакатимиз миллий истиқлолга эришгач халқимизнинг деярли уч минг йиллик давлатчилик тарихида мисли кўрилмаган ютуқ ва муваффақиятларга эришилди. Энг аввало сўнгги 130 йил мобайнида узилиб қолган давлатчилик анъаналари тикланди. Дунё харитасида Ўзбекистон деб аталган ўттиз асрлик бошқарув анъаналарини ўзида мужассамлаштирган мазмунан ва шаклан янги давлат тузилди.

Янги давлатнинг барқарорлиги ва абадийлигини таъминлаш учун унинг мустаҳкам пойдеворига асос солинди. Ана шу пойдевор асрлар оша нураб кетмайдиган, асло эскирмайдиган восита – юксак маънавият асосига қурилди.

Ҳозирда, мустақиллик инъом этган имкониятлар туфайли халқимиз фидокорона меҳнати билан ўзининг буюк келажагини қурмоқда, Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда салмоқли натижаларга эришмоқда.Айниқса, миллий ўзликни англашда тарихий хотира ва маънавиятнинг беқиёс ўрнига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, истиқлол йилларида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қарши каби шаҳарларни, Имом Бухорий, Мотрудий, Бурҳониддин Марғиноний, Аҳмад Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари буюк аллома ва мутафаккирларнинг юбилейлари халқаро миқёсда нишоланганлиги халқимиз, айниқса ёшларимиз қалбида ғурур уйғотди. Бундан кўзланган асосий мақсад, халқимиз тарихий меросини ҳаққоний ўрганиш ва уни миллатмиз маънавий дунёсининг ажралмас қисмига айлантиришдан иборатдир.

25 йил. Ўтган бу қисқа муддатда кўп миллатли ўзбек халқининг юрак қўри, кўз нури, қўлининг тафти билан катта-кичик шаҳар ва қишлоқларимизда бунёд этилган, ойнаванд деворларида нурлар жилоланган сирли кошинларда гуллар афсонавий товланган, осмонўпар муҳташам бинолар, юртимиз бағрида қад кўтараётган ўнлаб қудратли иншоотлар, буюк аждодларимизнинг улуғвор сиймосини кўксида ардоқлаган фавворали майдонлар миннатдор юртдошларимиз томонидан Мустақиллик деб аталган улуғ иқбол шарафига тикланаётган ҳайкаллардир.

Ш.Бахрамов, Самарқанд вилоят бошқармаси катта маслаҳатчиси  


Рўйҳатга қайтиш