Мустақиллик ва оила қонунчилиги

“Айни вақтда Ўзбекистонимизнинг мустақилликка эришганлигини25 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Бу шукуҳ бизнинг қалбимизда туғён ураётган қувончли кунимизни ва шу билан бирга жонажон Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг қанча машаққатли даврни бошидан кечирганлигини англатади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов томонидан барча соҳага юксак эътибор қаратилиб уни ривожлантириш учун кўпгина ислоҳотлар амалга оширилди. Миллий урф-одатларимизнинг, байрамларимизнинг тикланиши, фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошиб бошқа мамлакатларда ўзбек халқи номидан қатнашиб,беллашиб мусобақаларда олий ўринларни олиши ҳам мустақиллигимизнинг неъматидир. Бутун дунё мамлакатлари Ўзбекистон Республикасини таниди ва тан олди.

Мустақиллик энг улуғ,энг азиз неъмат. Бугун биз эришган ва эришаётган юксак марралар, озод ва обод ватанимиз манзаралари, энг аввало истиқлолимиз шарофатидир. Шу сабаб халқимиз хар йили мустақиллик байрамини ўзгача шукух рухан кўтаринки кайфиятда кутиб оладилар. Ҳозирги кунда Мустақиллигимизнинг 25 йиллик юбелий санасиини кутиб олишга жойларда, маҳалла-ю қолаверса оилаларда хам қизғин хозирлик курилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори барчамизга юксак маъсулият юклайди. Ушбу қарор ижроси юзасидан барча жойларда маҳаллаларда мустақиллик байрамини кутаринки рухда нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун барча маъсул эканлигини англаши лозим. “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”-шиори остида барча жойларда ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш лозимлиги таъкидлаб ўтилган.

Президентимизнинг Қарорида таъкидланганидек Биз учун ҳақиқатан ҳам энг ўлуғ, энг азиз айём бўлган бу қутлуғ сана ўтган тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят оғир ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўлимизни, амалга оширган кенг куламли ислоҳотларимиз самарасини, қўлга киритган улкан марра ва ютуқларимизни танқидий кўз билан сарҳисоб қилиш, олдимизга қўйган олий мақсад-энг тараққий топган давлатлар қаторига кириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб олишда, ҳеч шубхасиз, муҳим аҳамият касб этади.

Мустақиллигимизни дастлабки йиллариданоқ тараққиётимизнинг “ўзбек модели” белгилаб олинди. Мустақил тараққиётимизнинг асосий мақсади “Ислоҳот-ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун!”тамойили хаётий ифодасини намоён этди.

Бундан ташқари Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ оила ва оила қонунчилигига ҳукуматимиз томонидан берилаётган эътибор беқиёсдир. Бунинг яққол мисолини 1992 йил 8-декабрда қабул қилинган асосий қонунимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Х1V-бобида ҳам кўришимиз мумкин. Конституциямизнинг ушбу боби 4 та моддани ўз ичига олиб Оилага бағишлангандир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига асосан Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари ҳар бир йилга мутаносиб равишда давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган ном бевосита оила, ёшлар ва соғлом авлодга берилаётган юксак эътибордир. 1998 йилни Оила Кодекси қабул қилиниши муносабати билан “Оила” йили деб эълон қилиниши, 2008 йилни “Ёшлар йили”деб номланиши, 2012 йилни “Мустахкам Оила”, 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинишлари оила билан боғлиқлиги ҳам бунинг яққол исботидир.

“Бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан ҳаёт абадий, бебахо неъмат бўлмиш фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша келажагини ўйлаб, эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди”. Ҳукуматимиз раҳбари И.Каримов ўзининг бу пурмаъно ҳикматлари билан яна бир карра оиалалар жамиятда нечоғлик муҳим ўринга эга эканлигини тасдиқлаб берган.

Жумладан шуни таъкидлаш лозимки Ёш оилаларга берилаётган эътибор ва имтиёзлар давлатимиз рахбари томонидан 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсатни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлари тўғрисидаги ”қарори бўйича бир қанча Ёш оилаларга “Камолот уйлари” топширилмоқда. Барча қўлайлик ва шарт шароитларга мослашган бу уйлар ёшларнинг келажакда фарзандларини камол топишига, Ўзбекистон Республикаси равнақига ўз хиссаларини қўшишига рухан ва жисмонан етук мутаххасис сифатида шаклланишига ундайди.

И.Бобокулова, Самарқанд шаҳар 3- сон ФҲДЁ бўлими мудираси


Рўйҳатга қайтиш