Конституция ва аёл ҳуқуқлари

Дата: 11.02.2013    


Аёлни улуғламоқ–оилани, Ватанни, ҳаётни улуғламоқ демакдир.
Ислом Каримов.

Конституциямиз қонун олдида ҳамманинг тенглигини таъминлайдиган, ҳар бир инсоннинг ўз фикрини эмин-эркин ифода қилишда, ўз хақ–ҳуқуқларини талаб этишда, бурч ва маъсулиятларини бажаришда бамисоли қалқон бўлиб хизмат қилиши керак.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилиб, аёллар манфаатларини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, давлат, жамият қурилиш ва маданий қурилишда, жамиятни маънавий ва демократик янгилашда уларнинг ролини оширишнинг хуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида кўлаб ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 19-моддасида оилада эр-хотиннинг тенг ҳуқуқлилиги, 21-моддасида болалар тарбияси ва оилавий турмушнинг бошқа масалаларида ҳам тенг ҳуқуқли эканлиги, 22-моддасида эса эр-хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва турли ҳолда яшаш жойини танлашда эркиндир деб белгилаб қуйилган. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, аёлларимиз, опа-сингилларимизнинг меҳнатини енгиллаштириш, уларнинг салоҳиятидан фаол ижтимоий, маданий ва иқтисодий сохаларида, болалар тарбиясида янада самарали фойдаланиш мақсадида аниқ чора тадбирлар амалга оширилгани бунинг ёрқин исботидир.
Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият–енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек, ҳар қайси миллатни ўзида хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз оиланинг ўрни беқиёсдир.
Халқимиз азалдан оилага муқаддас даргоҳ, шахс камолотининг бешиги сифатига қарайди. Бинобарин, инсон оила бағрида дунёда келади. Ҳаёт ҳақидаги илк тушунчалари шу ерда пайдо бўлади. Мурғак қалбда яхши фазилатлар, эзгу ғоя ва мақсадлар ҳам оиладаги маънавий муҳит туфайли уйғонади.
Юртимизда жамиятни асосий буғини ҳисобланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, унинг хуқуқий асосларини яратишда давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда. Республикамиз Конституциясида “Оила” алоҳида боб сифатида киритилган.
Буларнинг барчаси аёл, унинг оиладаги ўрни ва жамиятдаги мавқеини қонуний хуқуқларини мустаҳкамлаш мақсадида қилинаётган устувор сиёсатимиздир. Ўтган йили ҳаётга тадбиқ этилган “Мустахкам оила йили” Давлат дастури асосида ҳам, жумладан, оилаларга ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг хуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, соғлом ва мустаҳкам оилани қарор топтириш учун шарт-шароитлар яратиш каби эзгу мақсадлар мужассамлашганини кўрамиз.
Шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим, ўтган йили ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб –қувватлаш борасидаги ишлар давом эттирилиб, уларга уй-жой қуриш реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун банклар томонидан иппотека кредитлари ажратилди. Ёки касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассисларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун имтиёзли кредитлар берилгани, бунинг 70 фоизини ёш тадбиркор қизлар ташкил этгани, улар турли фаолият турларини бошлаганлигини эътироф этмоқ лозим. Демак, ёш қизлар меҳнат ва бошқа хуқуқларини англаб етаяптики, хаётда мустақил ишни бошлаяптилар.
Оиланинг мустаҳкам бўлиши ва унда ҳар томонлама соғлом фарзандлар камол топиши кўп жиҳатдан эр-хотиннинг саломатлиги, оила қуришга тайёрлиги зиммасидаги бурч ва мажбуриятни нечоғли англаб етишига боғлиқ. Шу боис йигит-қизларнинг никоҳ ва оила хақидаги тушунчаларини бойитиш эр-хотин ўртасидаги муносабатларнинг хуқуқий асослари, фарзанд таълим-тарбиясига оид билимларни мустаҳкамлаш энг муҳим вазифаларидан саналади. Бу борада бўлажак келин қуёвлар жойлардаги ФҲДЁ идоралари қошида ташкил этилган “Оила Дорилфунуни”да сабоқ олмоқдалар. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ҳам “Ёш оила қурувчилар мактаби” ташкил этилгани бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу таълим муассасаларида ўтказилаётган ўқув семинарлар, учрашув ва суҳбатларда ФҲДЁ бўлимлари мудиралари, тиббиёт ходимлари, диний идоралар ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан ёшларга мамлакатимизда оила ва никоҳ муносабатларининг қонуний асослари, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти, оиладаги соғлом турмуш тарзи ҳақида кенг билим ва тушунчалар берилмоқда.
Амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда оилаларни бузилиб кетиши, ёлғиз оналик, оталикни белгилаш, эрта турмушга чиқиш ҳолатлари камаймоқда. Ўтган йили Самарқанд шахар “Никоҳ уйи”да 3000 дан ортиқ янги оила тузилди. Келин куёвларнинг барчаси никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу мазкур оилаларнинг соғлом ва пойдевори мустаҳкам бўлишига хизмат қилади. Буларнинг барчаси Конституциямизда белгилаб берилган хуқуқий асослар самарасидир.

Н.Махматкулова,
Самарқанд шаҳар “Никоҳ уйи” мудираси