Ҳисобот қабул қилишда сансалорликка йўл қўйилган

Дата: 12.02.2013    

Самарқанд вилоятида 168 та ҳорижий инвестиция ва ҳорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатига олинган бўлиб, улар ўзларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ҳуқуқий маслаҳатлар олиш ва бошқа масалалар юзасидан вилоят адлия бошқармасига “Ишонч телефони” орқали мурожаат қилмоқда.

Жумладан, Жомбой туманида фаолият кўрсатаётган “JV MAN Auto Uzbekistan” Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси масъул ходими Бекзод Нуриллаевнинг вилоят статистика бошқармаси бўлим бошлиғи Т. Ҳайдаров томонидан ҳисоботларни олишдаги сансалорликлар тўғрисида бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатдан ҳам Т. Ҳайдаров қўшма корхона ҳисоботларини қабул қилишда асоссиз сансалорликларга йўл қўйганлиги аниқланди ва Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф киритилди. Суд қарори билан Т.Ҳайдаровга нисбатан 506.485 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Ш.Мусаев, Самарқанд вилояти адлия бошқармаси 

 Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар 

иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш 

бўлими бошлиғи