Ободликка йўғрилган...

Дата: 12.02.2013    

Муҳтарам президентимиз ташаббуси билан 2013 йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилинганлиги барча ҳамюртларимизни, жумладан, оддий ўзбек аёли сифатида менинг ҳам кўнглимни ғурур ва ифтихорга тўлдирди. Чунки, ўлкамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган қатор қонун ва давлат дастурлари инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, ҳаётимизнинг янада обод бўлишига эришишимизда дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Тозалик, озодалик, меҳр-оқибат бор жойда ҳамиша барака бўлади, дердилар раҳматли бувим. Бу халқона иборанинг айни ҳақиқат эканлиги энди улғайиб, ҳам оилада, ҳам жамиятда ўрнимни топганимдан сўнг янада теранроқ англаб етдим. Доноларнинг таъкидлашича, жисми ва руҳини пок сақлайдиган, ўзининггина эмас, ўзгаларнинг ҳам манфаатини ўйлайдиган, юртига хизмат қиладиган кишиларнинг ризқи кенг бўлар экан.

Ободлик кўнгилдан бошланади,деб бежиз айтишмаган. Халқимиз қадим-қадимдан ўзи яшаган кўчани, қолаверса, оила ва маҳалласини обод қилиб келган. Мустақиллигимизнинг 201 йили давомида юртимизда олиб борилган бунёдкорлик ишлари туфайли замонавий кўркам бинолар, ҳашаматли саройлар қад ростлаб, обод шаҳарларимиз, файзли қишлоқларимизнинг чиройига чирой қўшди.

Оилаларимиз тўкин-сочинликда, фаровонликда умргузаронлик қиляпти.Меҳр-оқибатли бўлиб ҳамжиҳатлик билан юртимиз ободлиги йўлида хизмат қиларканмиз, турмушимиз тинч ва ҳаётимиз фаровон бўлиши шубҳасиз.

Матлуба Негматова,

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар

1-сон ДНИ катта нотариуси