Мустақил ватанимиз келажаги ўсиб келаётган фарзандларимизга боғлиқдир. Фарзанд келажаги эса соғлом оиладагина камолга етади.
Саломатлик инсоннинг жисмоний, руҳий ва унинг узоқ умр кўриши, болаларнинг туғилиши ва тарбияланишида зарурий шарт-шароитлар асосини ташкил этади.
Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллигини муносиб кутиб олиш ҳақидаги маърузаларида кўрсатиб ўтилганидек, соғлом болани тарбиялашнинг асосий омилларидан бири спортдир. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида фаолият кўрсатаётган ўрта-махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, айниқса қизлар орасида спортнинг каратэ тури билан шуғулланиш кенг йўлга қўйилган.
Ҳалқимиз азал-азалдан оилани муқаддас деб билган, оилалар мустаҳкам бўлишида мунис аёлларимизнинг ўрни жуда катта. Агар оиламиз тинч бўлса, ишларимиз юришиб, ўзимизни дунёда энг бахтли инсон деб, ҳис этамиз. Фақат оилагина инсонни бахтли қила олади. Оила хонадондаги эр-хотин, болалар, бобо ва бувилар бирга яшайдиган қўрғон ҳисобланади. Ушбу қўрғон мустаҳкам экан, юртимиз тинчлиги, ҳалқимиз фаровонлиги ошади.
Ёш оила қурувчилар мактаби машғулотларида ёш оила қурувчиларга кундалик иш фаолиятидан, кундалик турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда, уларга муомала маданиятига, атроф муҳитга бўлган муносабат туғрисида, қолаверса, кийиниш маданиятига, миллий урф одатларимиз қадриятларимизга амал қилган ҳолда, яшаш тарзини шакллантириш мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида алоҳида уқтириб ўтилмоқда.
М.Маллаева, Пастдарғом туман 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси