Мамлакатимизда жисмонан соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини шу йўлда сафарбар этиш мақсадида ҳамда 2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан 2014 йил 19 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур давлат дастури доирасида ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун уларга кўмак бериш, болаларни турли тўгаракларга жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш каби вазифаларни амалга ошириш белгиланди.
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда аҳоли ҳуқуқий онгини ошириш юзасидан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳамда мутасадди идоралари томонидан 2014 йилнинг 9 ойи давомида кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилди. Хусусан, инсон ҳуқуқлари, жумладан хотин-қизлар ҳуқуылари ҳамда вояга етмаганлар ҳуқуқларига оид бир қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури белгиланган вазифаларни амалга оширишда адлия органлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилиши давом этмоқда. Ўтказилаётган тарғибот тадбирлари бевосита жамиятимизда ҳуқуқий онгнинг ўсиши, соғлом муҳитнинг шаклланиши, ёшларни жисмоний ва маънавий ривожланишига, мамлакат иқтисодиёти, жумладан тадбиркорликнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиб келмоқда.
Д.Тайлаков,
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими