Менинг онам 1958 йилда туғилган. Ўтган давр ичида уч йил мактабда ишлаган, холос.

Ўтган йилнинг декабрида эллик беш ёшга тўлди. Шу муносабат билан бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман бўлимига пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этганимизда, улар иш стажи камлиги боис пенсия миқдори ҳам кам бўлишини айтишди. Шу тўғрими?

А.Муродов, Каттақўрғон тумани

Жавоб: “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси талабига мувофиқ пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонуннинг 37-моддаси биринчи қисмининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида 5 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Саволга Каттақўрғон шаҳар 3-сон ДНИ нотариуси Ж.Холиқов жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш