Соғлом бола - юрт истиқболи

DSC02083.JPG«Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси ҳамда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан Оқдарё тумани “Лойиш” МФЙда “Маънавиятга бой соғлом бола юрт истиқболи гаровидир” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими, туман Имом хатиби, туман поликлиникаси, туман ИИБ масъул ходимлари, маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган тадбирда ёшларни баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, ёт мафкуралар хуружлардан асраш, уларда турли ғоявий таҳдидларга қарши курашишни шакллантириш тўғрисида атрофлича фикр юритилди. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, ёшлар бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз, улар бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир.

Тадбирда одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, илм олиш масалалари, жумладан, ёшларда миллатлараро тотувлик, ижтимоий ва диний бағрикенглик, ўзаро ҳамкорлик, олижаноблик, сахийлик каби маънавий-ахлоқий хусусиятларни камол топтириш, уларнинг маънавий оламини юксалтириш, дини ва миллатидан қатъи назар, она Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш каби долзарб масалалар юзасидан амалий мисоллар асосида марузалар тингланди.

DSC02083.JPGВояга етмаган бола ҳали оқ-қорани яхши ажрата олмаслиги, айни вақтда болани ўз ҳолига ташлаб қўйиш, тарбиясига эътиборсизлик қилиш келгусида ўзининг салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ота-оналар огоҳлантирилиб, яна бир бор ўз фарзандларининг тақдирига этиборсиз бўлмасиликка чақирилди. Шу билан бир қаторда йиғилишда 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун, “Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг келажакдаги истиқболи, қонунда болаларни уларнинг онгини бузувчи, руҳий жароҳат етказувчи ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситаларида шафқатсизлик ва зўравонлик тарғиботига йўл қўймасликнинг таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ўзида акс этган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳиятини ёшлар ва маҳалла фаолларининг эътиборига етказилди.

Тадбир сўнгида ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги тезкор даврда соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, жамиятимизнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, илмга чанқоқ ёшларимизни тарбиялаш замоннинг ўзи тақозо этаётганлиги, чунки ахборот майдонига турли хил “оммавий маданият” кўринишлари миллий қадриятларимизга, ёшларимиз онгига таҳдид қилиши мумкин бўлган бир пайтда, ёш авлоднинг соғлиғи ва маънавий оламининг дахлсизлигини таъминлашда барчанинг масъуллиги таъкидланди.

Семинар фаол очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб маҳалла фаолларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими


Рўйҳатга қайтиш