Вилоят ҳокими билан очиқ мулоқот

Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясида вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг аҳоли билан бевосита мулоқоти ўтказилди.

Мулоқот Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойиши асосида жорий йилда Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тажрибадан ўтказилаётган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси талабларидан келиб чиқиб ташкил этилди. Қонун лойиҳасининг 6-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ваколатланган мансабдор шахсларининг чиқишлари ва баёнотлари мазкур органлар фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари сифатида белгилаб қўйилган.

Бевосита мулоқот аввалида вилоят ҳокими “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент жараёни, вилоятда 2013 йил Инвестиция дастурининг бажарилиши ҳамда касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2013 йилда вилоятнинг етти тиббиёт бирлашмасида капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. 53 умумтаълим мактаби реконструкция қилиниб, ўн биттаси капитал таъмирланди. 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури асосида 94 мингга яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, йилнинг ўн ойи давомида 81 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилди. Жумладан, вилоятдаги 158 касб-ҳунар коллежини юздан ортиқ мутахассислик бўйича битирган 60 минг 794 нафар ўғил-қизни ишга жойлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имконият яратилди.

– Онлайн тарзида очиқ мулоқот ўтказилиши ҳақида бир ҳафта олдин вилоятдаги барча оммавий ахборот воситаларида эълон берилди, – дейди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Манноб Ибодуллаев. – Натижада бир ҳафта ичида аҳолидан 450, ҳокимликнинг интернетдаги веб-сайти орқали юздан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Кўрсатув чоғида студиядаги телефонлар ва электрон манзил орқали икки юзга яқин савол олинди. Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги айрим жамоат жойларида катта мониторлар ўрнатилиб, аҳоли ушбу телемулоқотни бевосита кузатиб бориш ва студияга боғланиб, савол билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди. Фуқароларнинг саволларига вилоят ҳокими ҳамда студияда жам бўлган вилоятдаги тегишли бошқарма ва идоралар раҳбарлари жавоб қайтарди.

Мазкур бевосита мулоқот чоғида баён этилган фикрлар, таклиф ва ташаббуслар фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги тобора ошиб бораётгани ҳамда улар жамиятдаги ўзгаришларга бефарқ эмаслигидан далолат беради. Бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш ҳамда аҳоли хабардорлиги даражасининг ўсишига хизмат қилади. 



Фаолият таҳлил этилди

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан 2013 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устивор вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ҳайъат аъзолари бошқарма ходимлари, давлат нотариал идорлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил инстиути ҳудудий бўлинмаси вакиллари иштирок этдилар.IMG_1131.JPG

Тадбирда таъкидланганидек, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 103 та қарор лойиҳалари кўриб чиқилди. 101 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган 2 та қарор лойиҳаси қонун ҳужжатларига номувофиқлиги сабабли қайтарилди.

Ҳисобот даврида фуқаролардан 400 дан ортиқ шикоятлар келиб тушган бўлиб, мазкур шикоятларни ўрганиш натижалари бўйича 327 та даъво ариза, 45 та тақдимнома, 18 та жиноий ва маъмурий таклифлар киритилиб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Киритилган таъсир чораларига асосан 44 нафар шахс интизомий, 9 нафар шахс маъмурий, 3 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 3 та ҳужжат ноқонунийлиги сабабли бекор қилинди. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 465,3 млн. сўмдан ортиқ маблағ тадбиркорлик субъектлари, 1,2 млн. сўмдан ортиқ маблағ фуқаролар ихтиёрига қайтарилди.

“Ишонч телефон”лари орқали 72 та мурожаатлар қабул қилиниб, 64 таси кўриб чиқилди. Шундан 51 таси ёки 79,6 фоиздан ортиғи бўйича мурожаат муаллифларининг ҳуқуқлари тикланди. Ишонч телефонлари орқали келиб тушган мурожаатларнинг 13 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 15 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 11 та бўлим ва филиаллари ҳисоб рўйхатига ҳамда 91 та нодавлат нотижорат ташкилотлар қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида аниқланган хато-камчиликларга йўл қўймаслик хусусида уларнинг раҳбар органларига 110 та тақдимнома ҳамда 165 та огоҳномалар киритилди, ўз вақтида фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим қилмаганлиги учун 6 нафар мансабдор шахс суд қарорига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўтган даврда 23 та хорижий инвестиция ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан, 35 тасининг таьсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатдан ўтказилди.IMG_1133.JPG

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, чет эл инвестициялари жалб қилинган корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатлар ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 536 та ўрганишлар давомида жами 16964 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 417 та тақдимнома, 600 та огоҳнома ва 13 та кўрсатмалар киритилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 4,2 млрд. сўмдан ортиқ 930 та даъво аризалар киритилди. Суд қарорлари асосида 3,36 млрд. сўм миқдорида асосий қарз билан биргаликда, 326,2 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтихонини мувафаққиятли топширган талабгорларга 15 та лицензия берилди ва 2 та адвокатлик бюроси, 1 та адвокатлик фирмаси, 1 та адвокатлар Ҳайъати давлат рўйхатидан ўказилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 1775 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 640 марта чиқишлар қилинди.

Йиғилиш якунига кўра бошқарма фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва уларга қайта йўл қўймаслик, шунингдек келгусидаги вазифалар бўйича Ҳайъат қарори қабул қилинди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими 



Ҳужжатлар архив фондларига топширилмоқда

Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойиши асосида жорий йилда Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳуқуқий экспериментдан ўтказилаётган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан мазкур ҳудудлардаги ҳуқуқий эксперимент субъектлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилоят архив иши бошқармаси фаолиятидан аҳолини кенг хабардор этиб бориш ҳамда фуқароларнинг бу борадаги сўровларига жавоб бериш мақсадида қонун лойиҳаси талаблари асосида бошқарма ахборот хизмати, интернетда эса расмий samarqand.archive.uz веб-сайти ташкил этилди. Бир неча бор матбуот анжумани ва брифинглар ўтказилди.

– Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор этиб бориш қонун лойиҳасининг асосий талаблардан, – дейди вилоят архив иши бошқармаси бошлиғи Абдуалим Маматов. – Мазкур талабдан келиб чиқиб, фуқаролар ва оммавий аxборот воситалари билан яқин ҳамкорликда ишламоқдамиз. Расмий веб-сайтимизда ҳам фаолиятимиз тўғрисида барча маълумотлар ва соҳага оид янгиликлар жойлаштириб борилмоқда. Бу эса аҳолига ўзлари учун зарур маълумотларни сайт орқали олиш имконини бераётир. Одамлар бирор савол ёки масала бўйича ҳам электрон шаклда мурожаат қилиб, жавоб олишлари мумкин. Айни пайтда ҳар ойда ўртача ўн-ўн бешта ана шундай мурожаат қайд этилиб, уларга интернет орқали жавоб қайтарилмоқда.

Қонун лойиҳаси нормаларини синовдан ўтказиш чоғида амалий жиҳатдан унга айрим тузатиш ёки қўшимча киритиш зарурлиги ҳам аён бўлмоқда. Бу борада ҳам иш фаолиятимиздан келиб чиқиб, таклифлар ишлаб чиқилди ва улар экспериментни ўтказиш бўйича республика ишчи комиссияси ва вилоят ишчи гуруҳига тақдим қилинмоқда.

Қонун лойиҳасининг 9-моддасига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Бунинг учун 13-моддада белгиланганидек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот-кутубхона ва архив фондларига тақдим этишлари лозим. Яъни, вақтинчалик тартибга кўра, ҳуқуқий эксперимент субъектлари ҳар чоракда – ҳисобот давридан сўнг бир ой давомида ахборот-кутубхона ва архив фондларига ўтказиш учун зарур ахборот материалларини инвентаризация қилиб, саралаб, вилоят ахборот-кутубхона марказининг кутубхона фондига, вилоят ҳокимлигининг идоравий архивига ва вилоят давлат архивининг архив фондига топширишлари керак. Айни пайтда вилоятдаги ҳуқуқий эксперимент субъектлари жорий йилнинг учинчи чораги давомида шаклланган ахборот материалларини архив фондларига ўтказмоқда. 

ЎзА



Ахборотдан ҳамма эркин фойдаланиши мумкин

Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойиши асосида жорий йилда Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳуқуқий экспериментдан ўтказилаётган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси 9-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўладиган жойларда жойлаштириш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг асосий усулларидан бири сифатида белгилаб қўйилган.

Самарқанд вилоятидаги эксперимент субъектлари жойлашган биноларда қонун лойиҳасининг мазкур талаби бўйича ахборот ойналари, махсус хоналар ташкил этилган. Жумладан, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси жойлашган бинонинг биринчи қаватидаги “Ахборот олиш ва фуқароларни қабул қилиш” хонаси барча зарур техник воситалар, ҳуқуқий адабиётлар билан таъминланган. Бу ерда фуқаролар бошқарма раҳбари ва масъул ходимлари қабул кунлари, уларнинг фаолият йўналишлари билан танишиши, соҳага оид қонунчилик ва ундаги ўзгаришлардан хабардор бўлиши ҳамда ўзларини қизиқтираётган масалалар юзасидан мутасаддиларга мурожаат қилиши мумкин.

– Ахборот хонасининг ташкил этилиши фуқароларга фаолиятимиз ҳақида яқиндан хабардор бўлиш, бошқарма масъуллари қабулига кирмоқчи бўлса, кимга, қай тартибда мурожаат қилишини аниқлаштириб олиш имконини берди, – дейди вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Беҳзод Раҳматуллаев. – Айни пайтда фуқаролар аввало мазкур хонада ўзларига керакли ахборотни олиб, зарур бўлсагина раҳбарлар қабулига кирмоқда. Кўп ҳолларда шу хонанинг ўзида ҳам саволларига жавоб топиб кетмоқда.

Қонун лойиҳаси талаблари асосида бош бошқарма ахборот хизматининг ташкил этилиши, интернетдаги веб-сайтимиз (www.sammehnat.uz)нинг такомиллаштирилиб, қўшимча хизмат турлари киритилгани ҳам ишимизни енгиллаштирди. Ахборот хизмати бошқарма фаолиятига оид маълумотларни ҳар ойда оммавий ахборот воситаларига етказмоқда. Веб-сайтга ҳафтада камида бир марта янги маълумот ва янгиликлар жойлаштириб борилаётир. Шунингдек, интерактив хизмат доирасида фуқароларнинг веб-сайт орқали қилаётган мурожаатларига мутахассислар томонидан ўз вақтида жавоб берилаётир. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида, ҳозирга қадар бошқармага мурожаат қилган 100 дан зиёд фуқаро зарур маълумот ва ахборот билан таъминланди.

Бош бошқарманинг Обод турмуш йилида амалга ошираётган ишлари, бандлик дастури ижроси юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот бериш мақсадида яқинда вилоят Матбуот уйида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда Бош бошқарма фаолияти самарадорлигини ошириш, меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни муҳофаза қилиш, иш берувчи ва ходим муносабатлари, меҳнат миграциясини тартибга солиш ва одам савдосига қарши курашиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 

ЎзА



Ҳуқуқий эксперимент қонунни такомиллаштириш имконияти

Президентимиз томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови юзасидан Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳуқуқий эксперимент ўтказилмоқда.

Ҳуқуқий эксперимент субъектларидан бири ҳисобланган Самарқанд вилояти адлия бошқармасида қонун лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилаётир. Бу борадаги ишлар ҳақида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилмурод САЪДУЛЛАЕВ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди:

– Мамлакатимизда ахборот соҳасини такомиллаштириш ва ривожлантиришга оид ўнга яқин қонун қабул қилинган бўлса-да, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини тўла таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятни кучайтиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади, – дейди Д.Саъдуллаев. – Қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг асосий принциплари, ахборотдан фойдаланувчи ва унинг ҳуқуқлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари, улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари аниқ-равшан баён этилган.

Лойиҳанинг 6-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи ваколатланган мансабдор шахсларининг чиқишлари ва баёнотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ахборот хизмати ёки бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларининг хабарлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг расмий веб-сайти материаллари, оммавий ахборот воситалари материаллари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари сифатида белгилаб қўйилган. Мазкур модда талабидан келиб чиқиб, ҳар чоракда бошқарма масъул ходимларининг оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлари уюштирилиб, фаолияти юзасидан маълумот берилмоқда. Бошқарма раҳбарлари ва бўлим бошлиқлари иштирокида матбуот анжуманлари, брифинглар ташкил этиш ҳам мунтазамлик касб этган. Бошқарма веб-сайти ҳам доимий равишда янгиланиб, фаолият юзасидан зарур ахборот ва маълумотлар жойлаштириб борилмоқда.

Қонун лойиҳасининг 9-моддасига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўладиган хоналарда ва жойларда жойлаштириш, шунингдек, ахборотдан фойдаланувчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коллегиал кенгашларида иштирок этишларини таъминлаш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминловчи усуллардан ҳисобланади. Шу асосда бошқарма биноси кириш жойида идора фаолияти билан боғлиқ муҳим маълумотлар, хусусан, раҳбарият, бўлимлар йўналиши ва иш тартиби, фуқароларни қабул қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқишга оид маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари ташкил этилган. Бошқарманинг коллегиал йиғилишларида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва бошқа ахборотдан фойдаланувчилар таклиф этилиб, фаолиятимизга оид маълумотларга эга бўлмоқда.

Айрим ҳуқуқий эксперимент субъектлари томонидан фаолият юзасидан сўров билан фуқаронинг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун асосида берилган ариза, таклиф, шикоятларини ажрата олмаслик ҳолатлари учрайди. Асосий фарқ шундаки, ахборотдан фойдаланувчининг сўрови бевосита “субъект”нинг иш фаолияти юзасидан маълумот олиш билан боғлиқ бўлади. Қонун лойиҳасининг 15-моддасига кўра, ахборотдан фойдаланувчининг сўрови, агар бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бўлса, рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирилмаган муддат ичида кўриб чиқилиши лозим. Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш, шунингдек, мансабдор шахсларнинг интервью беришларини ташкил қилиш тўғрисидаги сўрови етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

Агар сўров давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ваколатига кирмаса, бу сўров рўйхатга олинган кундан бошлаб уч кун давомида сўралаётган ахборотни тақдим этиш ваколатига эга органга юборилади ва бу ҳақда фойдаланувчига хабар қилинади. Бордию, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи олинган сўров бўйича бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ваколати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаса, у ҳолда сўров рўйхатга олинган кундан бошлаб уч кун давомида фойдаланувчига тегишли жавоб юборилади.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминлаши ҳамда ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг, давлат сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга хизмат қилади. 

ЎзА



Ҳуқуқий эксперимент қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга хизмат қилади

Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойишига кўра Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини тўла таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини кучайтириш каби мақсадлар кўзда тутилгани билан аҳамиятлидир. Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши мамлакатимиз қонунчилигида янги амалиёт бўлиб, бу қонун лойиҳаси нормаларини янада такомиллаштириш, демократик принципларга асосланган янги ҳуқуқий ҳужжатларни синовдан ўтказиш услубини қонун ижодкорлиги фаолиятига кенг жорий этиш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Эксперимент доирасида шу пайтга қадар Самарқанд вилоятида қатор ишлар амалга оширилди. Фармойиш ижросини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий эксперимент жараёнини пухта, белгиланган талаблар даражасида ўтказиш мақсадида вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари қабул қилинди. Экспериментни ўтказиш бўйича республика ишчи комиссияси ҳамда вилоятда тузилган ишчи гуруҳи аъзолари томонидан аҳоли ўртасида кенг кўламли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Эксперимент субъектларига қонун нормаларини қўллаш юзасидан керакли тушунча ва тавсиялар берилди.

– Вилоятимизда 17 давлат ҳокимияти органи ва етмишдан ортиқ идоралар ҳуқуқий эксперимент субъекти сифатида рўйхатга олиниб, улар томонидан қонун лойиҳаси моддалари ҳаётга татбиқ этилмоқда, – дейди вилоят ишчи гуруҳи котиби, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Манноб Ибодуллаев. – Айни пайтда уларнинг барчасида ахборот хизмати ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди. Ахборот хизматлари ишини янада такомиллаштириш, уларга услубий жиҳатдан кўмаклашиш, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ушбу хизматлар ходимларининг малака ошириш курслари ташкил этилди. Мутахассислар иштирокида бир неча ўқув-семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий эксперимент субъектларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот билан эркин танишиши учун Самарқанд шаҳрида махсус жой ажратилди.

Қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти бўйича маълумот берувчи муҳим ахборот манбаи сифатида белгиланган веб-сайтлар ташкил этиш борасида ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилди. Хусусан, ўтган даврда қирққа яқин эксперимент субъекти веб-сайти дизайнини янгилаган бўлса, ўн тўртта субъект янгидан ташкил этилди. Республика идораларининг вилоятдаги бўлим ва бошқармалари эса марказий ташкилотларидаги веб-саҳифаларини янада такомиллаштирмоқда. Ҳуқуқий эксперимент субъектлари расмий веб-сайтларини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатиш учун ҳафтанинг шанба куни вилоятимизда “Веб-сайтлар билан ишлаш куни” деб эълон қилинган.

Вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти www.samarkand.uzда ҳуқуқий эксперимент ҳақида махсус бўлим ташкил этилди. Сайтда мавзу бўйича материаллар тўлиқ эълон қилиб борилаётир.

Вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқий эксперимент мавзусида махсус рукнлар, кўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этилган. Оммавий ахборот воситалари орқали юздан ортиқ мақолалар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар эълон қилиниб, аксарияти ОАВларнинг интернетдаги веб-сайтларига жойлаштирилди. Ҳуқуқий эксперимент субъектлари раҳбарлари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларининг вилоят телевидениеси “Очиқ мулоқот” кўрсатувида эфирга чиқиш жадвали тасдиқланди. Вилоят газеталарида “Бошлиққа саволингиз борми?” рукни ташкил этилган бўлиб, унда корхона-ташкилотлар, бошқарма бошлиқлари газетхонлардан тушаётган саволларга жавоб бермоқда.

Вилоят матбуот уйида ҳар ҳафта эксперимент субъектлари иштирокида матбуот анжуманлари, брифинглар ташкил этилаётир. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва вазифалари беқиёс эканини ҳисобга олиб, матбуот анжуманлари аввалгилардан бутунлай бошқача тартибда ўтказилмоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коллегиал йиғилишларига нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиб, улар зарур ахборот билан таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари вилоятда ҳуқуқий эксперимент жараёнининг бориши билан танишиб, керакли таклиф ва тавсиялар бераётир. Ана шундай таклифлар асосида, ҳуқуқий эксперимент бўйича ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимининг фармойиши билан вилоят ҳокимлигида штаб ташкил этилди.

Қонун лойиҳаси синовдан ўтказилар экан, унинг ўзига хос томонлари ҳам намоён бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар билдирилаётир. Бу таклифлар ишчи гуруҳ томонидан умумлаштирилиб, республика комиссиясига тақдим этилмоқда. Экспериментдан кўзланган мақсад ҳам қонун лойиҳасини синаб кўриб, унинг ҳар жиҳатдан пухта ва мукаммал тарзда қабул қилинишига эришишдир. 

ЎзА



Ҳуқуқий эксперимент самарадорлиги

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ташаббуси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда, вилоят адлия бошқармасида “Ҳуқуқий эксперимент–ноёб тажриба. Уни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки” мавзусидаўқув-семинари ташкил этилди.20130906_152212_LLS.jpg

Ўқув-семинарида “Маҳалла” хайрия жамғармаси вилоят бўлими, сиёсий партиялар, ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда юридик ва жисмоний шахслар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлар тўғрисида аҳолини хабардор этишда ОАВ ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширишга қаратилган ҳуқуқий экспериментнинг асосий босқичи (май-ноябрь) жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Биринчи босқичда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун лойиҳаси нормаларида белгиланган очиқлик режимида фаолият кўрсатишига доир регламентларига ишлов берилган ва кенг жамоатчилик бу ҳақда хабардор этилган бўлса, асосий босқичда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ахборотдан фойдаланувчилар фаолиятини экспериментни ўтказиш тартибига мувофиқ ташкил этиш кўзда тутилган. Қолаверса, бу босқичда ҳокимият, бошқарув тузилмалари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг қонун лойиҳасида назарда тутилган шакллари ва усуллари амалиётда синовдан ўтказилиб, маромига етказиб олинади.

Фармойишга мувофиқ фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ, жисмоний ва юридик шахслар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор бўлган-ҳуқуқий эксперимент иштирокчиларидир.

Айнан, мазкур иштирокчиларнинг ҳуқуқий эксперимент жараёнида фаол иштироки қонун лойиҳаси нормаларини амалиётда қай даражада самара беришини аниқлашда ҳамда бошқа кўзланган вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрин тутади.20130906_151832_LLS.jpg

Ўқув семинарида эксперимент жараёни иштирокчиларининг янада фаоллликларини таъминлаш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг ахборот олиш борасидаги ҳуқуқлари тўғрисида батафсил назарий ва амалий тушунчалар берилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг интернет ресурсидаги www.samarqand.adliya.uz саҳифасида жойлашган веб сайти орқали фуқаро ва юридик шахслар масофадан турган ҳолда мурожаат (шикоят, ариза) қолдиришлари билан бирга, адлия соҳасига тааллуқли масалада керакли маслаҳат олишлари мумкинлиги қайд этилиб, веб сайт тақдимоти ўтказилди. Иштирокчилар вилоят Адлия бошқармасида ҳуқуқий эксперимент жараёнининг бориши, ахборотдан фойдаланувчилар учун яратилган шароитлар, сўровларни кўриб чиқиш ва ахборотларни тақдим этиш хонаси билан яқиндан танишдилар.

Ўқув-семинар якунида, Юртбошимиз фармойишида алоҳида белгиланганидек, ижтимоий сўровлар, қонун лойиҳаси нормаларини реал вақт шароитида синовдан ўтказиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар тайёрлаш самарадорлиги масалаларига катта эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими



Адлия бошқармаси - ҳуқуқий эксперимент жараёнида

Юртбошимиз томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузада фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистонда демократик жамият асосларини барпо этишнинг муҳим шарти, яъни тамал тоши ҳисобланиши таъкидланган эди.

Юртбошимизнинг жорий йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиши ахборот соҳасидаги фаолиятни такомиллашувига хизмат қилади.

Фармойишнинг биринчи босқичида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун лойиҳаси нормаларида белгиланган очиқлик режимида фаолият кўрсатишига доир регламентларига ишлов берилган ва кенг жамоатчилик бу ҳақда хабардор этилган бўлса, галдаги асосий босқичда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда бошқа ахборотдан фойдаланувчилар фаолиятини Эксперимент ўтказиш тартибига мувофиқ ташкил этиш, ҳокимият, бошқарув тузилмалари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг қонун лойиҳасида назарда тутилган шакллари ва усулларига ишлов бериш, шу жумладан, ушбу тузилмалар томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасидаги вазифаларни амалга ошириш масалалари ҳамда жамоатчилик учун қизиқарли бўлган бошқа масалалар бўйича интервью, матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказишга қаратилади.

Хусусан, ҳуқуқий эксперимент жараёнини амалга оширишда адлия бошқармаси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бошқарманинг вазифалари ва функциялари билан жамоатчиликка кенг тарғиб этиш мақсадида алоҳида иш режа ишлаб чиқилиб, бўлим ва шўъбалар томонидан семинар, давра суҳбати, матбуот анжуманлари ўтказилиши белгиланди.

Бошқарманинг расмий электрон нашри-веб сайти ҳуқуқий экспримент талабларига мос тарзда такомиллаштирилди. Бошқарма веб-сайтидан юридик ва жисмоний шахслар ўзларига зарур бўлган янгиликларни масофадан олиш имкониятига эга бўлишди.

Бошқарманинг фуқаролар кириш учун қулай бўлган жойида раҳбарият томонидан фуқароларни қабул қилиш кунлари ҳамда бошқарманинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган ахборот стендлари жойлаштирилди.

Бошқарма томонидан жорий йилнинг I-чорак, I-ярим йиллик фаолияти давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига доир 8 май, 5 август кунлари ўтказилган очиқ коллегиал йиғилишларида бошқарма иш фаолияти билан яқинроқ танишиш истагида бўлган бир қанча юридик ва жисмоний шахслар учун маълумотлар жойлаштирилди.

Хуқуқий эспримент жараёнида бошқарма фаолияти юзасидан маълумот олишга қаратилган 1 та ёзма 10 дан ортиқ оғзаки сўровлар кўриб чиқилиб, барчаси қаноатлантирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирда бошқарма томонидан хуқуқий эксперимент жараёнининг асосий босқичида белгиланган вазифаларни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатлари борасида ҳам кенг кўламдаги тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунда, шубҳасиз, бошқарма тузилмалари ва ахборот хизматининг оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ш.Шодиев, Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг

Ҳуқуқий экспертиза ва қонун хужжатларини туркумлаш шўъбаси мудири 



Ҳуқуқий эксперимент: қонун ижодкорлигининг демократик усулидунё амалиётида ноёб тажриба

Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси нормаларини тажрибадан ўтказиш бўйича ҳуқуқий экспериментни ташкил этишга йўналтирилган Фармойишининг қабул қилиниши бу борада муҳим қадам бўлди. Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилиш соҳасидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича давлат органлари фаолияти тўғрисида аҳоли хабардорлигида оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари роли ва аҳамиятини кучайтиришни кўзда тутган бу Фармойиш ижроси юзасидан жорий йил мобайнида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент яна бир карра мамлакатимизда инсон манфаатларининг устуворлигини, бу масала давлат сиёсати даражасидаги эътиборли масала эканини намойиш этди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитаси аъзолари билан ўтказилган давра суҳбати ана шу долзарб мавзуга қаратилди.

Акмал САИДОВ, қўмита раиси

(“Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси):

Президентимиз “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида ҳозирги даврда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий амалиёт томонидан талаб этилган 50 дан ортиқ қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси билан чиқди.

Концепцияда фуқароларнинг ахборотга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда ва қабул қилинаётган қарорларнинг сифати учун давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органларининг масъулиятини ошириш учун қаратилган қонунчилик ҳужжати сифатида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарурлиги қайд этилган. Қонун фуқароларнинг ахборот соҳасидаги эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган демократик ҳуқуқий жамият қуриш концепциясининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.

Ушбу қонун давлат ҳокимияти бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг ҳуқуқий тартиб-тамойиллари ва механизмларини аниқ белгилашга, аҳоли, жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат органлари томонидан қабул қилинаётган ахборотдан, энг аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборотдан кенг фойдаланилишини таъминлашга қаратилган.

Қонун лойиҳаси миллий ва хорижий экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинди.

Мамлакатимизнинг барча минтақаларида ўтказилган семинар ва давра суҳбатлари, халқаро конференция якунлари бўйича қонунни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар умумлаштирилди. Қонун лойиҳасини тайёрлашда Австрия, Буюк Британия, Франция ва Германия сингари ривожланган демократик давлатларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот очиқлигини таъминлаш тажрибаси ўрганиб чиқилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича ЕХҲТ Вакили Бюросидан, Нотижорат ҳуқуқи халқаро Марказидан (АҚШ) олинган тавсиялар ҳам инобатга олинди.

Энг муҳим жиҳати — бу давлатимиз раҳбарининг Фармойиши билан Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти учун алоҳида ҳуқуқий тартиб амалга киритилди. Бу уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олишда фуқароларнинг ҳуқуқларини жиддий равишда кенгайтиради. Жумладан, ахборот сўровлари ва талабларини кўриб чиқиш, уларга тегишли жавоблар тайёрлаш муддатлари норматив жиҳатдан янада мустаҳкамланади.

Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари улар рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши, оммавий ахборот воситаларининг эксперимент ўтказиш субъектлари фаолияти, шунингдек, эксперимент ўтказиш субъектларининг мансабдор шахслар билан суҳбат ташкил этиш тўғрисидаги сўрови эса етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Шунингдек, ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотга бўлган сўровларни ёзма (шу жумладан, электрон) ва оғзаки шаклда, шунингдек, бевосита ўз вакиллари орқали юбориш ҳуқуқи мустаҳкамланади.

Адҳам ШОДМОНОВ, қўмита раисининг

ўринбосари (ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси):

Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари улар фаолиятидан кенг хабардор бўлишига йўналтирилган қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган.

Ҳуқуқий эксперимент — бу экспериментал ҳуқуқий нормаларнинг самарадорлигини, фойдалилигини ва тежамлилигини текшириш ҳамда умумий амал қиладиган бўлғуси қонуннинг мақбул вариантларини пухта ишлаш учун чекланган географик ва вақт кўламида қонун лойиҳаси нормаларини синовдан ўтказишдир.

Ҳуқуқий экспериментдан фойдаланиш қонун ижодкорлиги фаолиятининг демократик усулларидан бири ҳисобланади. Ундан халқаро амалиётда кенг фойдаланилади. Бу усулдан фойдаланиш жамият ва давлат қурилишининг реал юридик амалиёти билан бевосита боғлиқ, илмий асосланган қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий нормаларининг ҳаётийлиги ва самарадорлиги бўйича тавсиялар олиш имконини беради. Президент Фармойиши бир томондан, ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштириш учун янги имкониятлар очса, иккинчи томондан, қонун ижодкорлиги ташаббуси субъектларининг қонун ижодкорлиги фаолиятига янги, истиқболли, демократик тамойилларга асосланган экспериментал усулни кенг жорий этиш асосини шакллантиради.

Шунингдек, ҳуқуқий эксперимент давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор шахсларга, биринчи навбатда, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига зарур ахборотни олишнинг кенг имкониятларини беради.

Зиёвуддин МАНСУРОВ, қўмита аъзоси 

(ЎзХДП фракцияси аъзоси):

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, мустақил Ўзбекистонимизда фуқароларнинг Конституциявий эрки ва ҳуқуқини ҳар томонлама таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бизнинг электоратимиз бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансуб аҳоли “Ўзбек модели”нинг мавжуд беш тамойилидан бири, яъни ижтимоий ҳимоя тамойили асосида давлат ҳимоясига олинганлиги мамлакатимиздаги инсонпарварликнинг олий намунасидир. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги принципи ҳам худди ана шу мезоннинг узвий бир қисми эканлиги бошқа қатламлар қатори бизнинг электоратимиз манфаатларини ўзида ифода қилиши билан алоҳида аҳамият касб этиши табиий. Шу боисдан ҳам биз — ЎзХДПдан сайланган депутатлар фракциямиз позициясидан келиб чиқиб, мазкур эксперимент дунё амалиётидаги мавжуд қонунларни жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш бўйича амалдаги амалиётдан тубдан фарқли равишда бу қонун лойиҳа пайтидаёқ эксперимент тарзида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилаётганлиги, бундан кўз­ланган мақсад биринчидан, кенг жамоатчилик иштирокида янада мукаммаллаштириш бўлса, иккинчидан қонунда давлат манфаатигина эмас, балки демократик жамиятнинг асосини ташкил этувчи фуқаро манфаати акс этаётгани, бу эса мамлакатимиздаги ислоҳот ислоҳот учун эмас, балки инсон учун, деган муҳим тамойилга мос эканини кенг тушунтиришга ҳаракат қилдик.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланишни таъминлаш, айтиш мумкинки, бизнинг электоратимиз бўлмиш ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар манфаатини ҳам ўзида ифодалаб, уларнинг давлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланиш билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда муҳим ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилади. Шу боисдан ҳам ҳуқуқий эксперимент давомида партиядан сайланган депутатларимиз, партиядошларимиз ва электоратимиз вакиллари томонидан фаол қонун ижодкорлиги позицияси йўлга қўйилиб, қонун нормаларининг аксарият қисми кенг муҳокамадан ўтказилди, тегишли фикрлар асосида ривожлантирилди, пировард натижада, қонуннинг фаол ишлаши учун унинг халқчил қонун бўлишига эришиш борасида муайян ишлар олиб борилди.

Муҳаббат ТЎХТАЕВА, қўмита аъзоси 

(ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси):

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш давомида халқаро стандартларга жавоб берадиган қонунчилик базаси яратилган ва у Конституциямизда мустаҳкамланган сўз эркинлиги ҳамда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлайди. Хусусан, Асосий Қонунимизнинг 30-моддасида барча давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги белгиланган. Бу қоида ва принциплар қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа ҳужжатларда ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда ахборот соҳасини жадал ва эркин ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник шароитлар яратилган. Демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштирокини кучайтиришга ахборот эркинлигини таъминламасдан эришиб бўлмайди.

Янги қонунда жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураси белгиланган, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлари тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижро ҳокимияти органларининг бу қарорлар сифати учун жавобгарлигини оширишга, жамиятимизда фикрлар хилма-хиллигини, сўз ва сайлов эркинлигини кенгайтиришга хизмат қилади.

Отабек АБДУўАНИЕВ,

қўмита аъзоси (Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси):

Ҳуқуқий эксперимент вазифаларини самарали амалга ошириш юзасидан бугунги кунда кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мазкур жараёнда оммавий ахборот воситаларининг иштироки ва улар учун яратиладиган эркинлик ҳамда имкониятлар ҳам кенгайтирилмоқда.

Ҳуқуқий эксперимент вазифаларини самарали амалга ошириш учун ихтисослаштирилган Интернет-сайт яратилади. Унда ҳар бир киши эксперимент амалга оширилиш жараёни билан танишиши, қонун лойиҳаси нормаларини муҳокама қилишда қатнашиши, оммавий ахборот воситалари вакиллари эса пресс-релизлар, бюллетенлар ва шу кабиларда эълон қилинадиган ҳуқуқий эксперимент субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни жўнатишнинг автоматик режимида олишлари мумкин бўлади.

Мазкур жараёнда ОАВнинг эркин ва самарали иштироки ҳақида тўхталганда, аввало, давлатимиз раҳбари Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида қонун қабул қилиш зарурлиги ҳақида ғояни илгари сурар экан, ушбу қонунда “фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кўп жиҳатдан кучайтиришига алоҳида урғу берганлигини эътироф этиш жоиз.

Эксперимент бориши давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишда жисмоний ва юридик шахслар учун янги имкониятлар яратилади. Булар нималарда акс этади, деган ҳақли савол туғилади. Жумладан, ўтказиладиган экспериментнинг самарадорлиги ва эскперимент ўтказиш субъектлари ўзининг ахборот очиқлигини таъминлаш бўйича фаолияти юзасидан ахборотдан фойдаланувчиларнинг баҳоларини олишга доир социологик тадқиқотлар олиб бориш имкони юзага келади. Шунингдек, очиқликни таъминлашда қонун лойиҳаси нормаларини муҳокама қилиш бўйича кенг жамоатчилик, хусусан, журналистлар учун конференциялар, брифинглар, матбуот анжуманлари ташкил этилади.

Ҳуқуқий тажриба давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралигини янада тўлиқ таъминлашга хизмат қилар экан, албатта, бу фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада кенгайтириш имконини беради. Бир сўз билан айтганда, ҳуқуқий эксперимент ўтказиш якунлари бўйича барча олинган натижалар пухта таҳлил қилинади. Улар асосида қонун лойиҳаси матнини ишлаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мазкур вилоятлар давлат тузилмаларининг масъул ходимларидан ташқари оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, уларнинг ишлари ҳақида ахборот олишдан манфаатдор юридик ҳамда жисмоний шахслар ушбу жараённинг иштирокчилари саналади. Айни пайтда, ҳуқуқий тажрибани ўтказиш ишлари олиб борилаяпти. Яъни тажрибанинг ташкилий-ҳуқуқий базаси тайёрланиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун лойиҳаси нормаларида белгиланган очиқлик тартибида фаолият кўрсатишига доир регламентлари такомиллаштирилаяпти. Жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтларини мазкур услубнинг мақсад ва вазифалари, тартиби ва бошланиши ҳақида хабардор қилиш бўйича тадбирлар ташкил этилаяпти.

Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимизда олиб борилаётган деморатик ислоҳотларнинг бу каби мантиқий давоми сифатида ҳуқуқий механизмларни ривожлантириш, замонавий ахборот маконига эга бўлиш, самарали жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда ўзига хос аҳамият касб этиши муқаррар.


Ҳайъат йиғилиши

Самарқанд вилояти адлия бошқармасининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ҳайъат аъзолари, бошқарма ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, ФҲДЁ бўлимлари мудиралари ва вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ ходимлари ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси вакиллари иштирок этдилар.IMG_0396.jpg

Унда 2013 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳозирда вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари иш фаолиятида юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 20 мартида имзоланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойишида кўзланган вазифаларни амалга оширишни назарда тутувчи асосий босқич жараёни (май-ноябр) жадаллик билан амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур фармойиш билан тасдиқланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартибига кўра жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг, шунингдек ОАВ вакиллари эксперимент ўтказиш субъектларининг коллегиал органлари мажлисларига киритилишини таъминлаш-эксперимент ўтказиш субъектлари фаолиятининг очиқлиги таъминловчи асосий воситалардан бири эканлиги қайд этилган.

Хусусан, тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан қайд этилганидек, бошқарма томонидан 2013 йилнинг 1-ярмида 35 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 57 та қарор лойиҳалари кўриб чиқилди. 53 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, розилик визалари қўйилди. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган 4 тақарор лойиҳаси қонун ҳужжатларига номувофиқлиги сабабли қайтарилди.

Ҳисобот даврида бошқарма ҳодимлари томонидан 244 та шикоятлар кўриб чиқилиб, мазмунан ҳал этилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаатлари асосида 15 та нодавлат нотижорат ташкилот давлат рўйхатига, Республикага оид жамоат бирлашмаларининг 9 та бўлим ва филиаллари ҳисоб рўйхатига ҳамда 32та нодавлат нотижорат ташкилотлар қайта ҳисоб рўйхатига олинди.DSC_3160.jpg

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, чет эл инвестициялари жалб қилинган корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шартномавий муносабатлар ҳамда бошқа соҳаларда ўтказилган 415 та ўрганишлар давомида жами 15100 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 284 татақдимнома, 437 та огоҳнома ва 6 та кўрсатмалар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 231 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 13 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Тақдимномаларга асосан 10 та ҳужжат ижроси тўхтатилиб, 38 таҳужжатлар бекор қилинди, 9,3 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди ёки тўлаб берилди.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 73та таклиф киритилиб, шуларга асосан 68нафар шахс маъмурий жавбогаликка тортилди.

Жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан прокуратура органларига киритилган 6 та таклиф киритилиб, 3 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бу даврда бошқарма томонидан судларга жами 3,2 млрд. сўмдан ортиқ 687 та даъво аризалар киритилди. Суд қарорлари асосида 2,78 млрд. сўм миқдорида асосий қарз билан биргаликда, 121,6 млн. сўмдан ортиқ миқдорида неустойка ундирилиши белгиланди.

Ҳайъат йиғилишида ҳисобот даврида йўлга қўйилган айрим хато ва камчилликлар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган қатор масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими


Ҳуқуқий тажриба самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Бухоро ва Самарқанд вилоятларида мамлакатимиз парламенти томонидан ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажриба амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мазкур ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбир ҳуқуқий тажрибани ўтказиш жараёнининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, уни амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш, бу борада бўлиб ўтаётган тадбирлар самарадорлигини оширишга бағишланди. Унда мазкур ишчи комиссияси, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги ишчи гуруҳлари аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият органларининг масъул ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, ишчи комиссияси раҳбари Д.Тошмуҳамедова бошқарди.

Мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар давлат бошқаруви органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат институтларига ижобий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди. Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида лойиҳаси ишлаб чиқилган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Қонун жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураларини белгилайди, унда аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлар тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижро ҳокимияти органларининг мазкур қарорлар сифати учун масъулиятини ошириш, жамиятимизда фикрлар хилма-хиллиги, сўз ва сайлов эркинлигини кенгайтиришга ёрдам бериши даркор.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажриба давлатимиз раҳбарининг шу йил 20 мартда қабул қилинган фармойишига мувофиқ амалга оширилмоқда. Бу қонун ижодкорлигининг замонавий услубларидан бири бўлиб, қонун лойиҳаси қоидаларига амалий ишлов бериш, қонун ҳужжатларининг ишлаб чиқилаётган ҳуқуқий нормаларини ҳаётга самарали татбиқ этиш бўйича жамият ва давлат қурилиши соҳасидаги реал амалиёт билан боғлиқ, илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган. Қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича тажриба нафақат таклиф этилаётган қонунчилик нормаларини бажаришга доир амалий ҳуқуқни қўллаш механизмини яратиш, балки жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг ижро интизоми ҳамда масъулиятини ошириш имконини беради.

Ўзбекистон ҳуқуқий амалиётида илк бор ўтказилаётган ушбу тажриба ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳасида амалга оширилаётган демократик туб ўзгаришларнинг мантиқий давомидир. Бундан ташқари, унинг сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилиши оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, айрим фуқароларнинг давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиши бўйича янги имкониятлар очиб беради. Масалан, янги талабларга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш ҳақидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш принципи “электрон ҳукумат” концепциясининг услубий қисмига айланади. Президентимиз Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил январда бўлиб ўтган мажлисида ушбу концепцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Ғойиров, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари В.Раҳимов ва бошқалар шулар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқий тажриба қандай амалга оширилаётгани, бу борада ўтказилаётган тадбирлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида гапирди.

Ҳуқуқий тажрибани ўтказиш тартибига биноан, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари жорий йилнинг май ойидан ноябрь ойигача қонун лойиҳаси талабларига мувофиқ янги режимда ишламоқда. Ҳуқуқий тажриба бир неча босқичда амалга оширилмоқда. Мисол учун, биринчи босқич давомида уни ўтказиш бўйича ташкилий тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бу борада салмоқли ишларни бажарди.

Қонун лойиҳаси нормаларини муваффақиятли бажариш учун давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, ахборот хизматлари ва девонхоналарнинг масъул ходимлари, расмий веб-сайтларни юритиш учун жавобгар шахсларга кўрсатмалар берилди. Бухоро вилоятида жами 860, Самарқанд вилоятида 985 киши шундай йўриқнома олди. Жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтларини қонуннинг синовдан ўтказилаётгани, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органларидан ахборот олиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида кенг хабардор қилиш мақсадида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида фуқаролар иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари веб-сайтларида ахборот жойлаштириш, фуқароларга оғзаки ва ёзма ахборот тақдим этиш, оммавий ахборот воситаларида давлат бошқаруви органлари фаолияти ҳақидаги ахборотни ёритиш ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича масалаларни тартибга соладиган меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Ҳуқуқий тажриба субъектлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-кутубхона ҳамда архив фондлари орқали зарур маълумотларни тақдим этишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини жонлантириш зарурлиги ҳам қайд этилди. Улар фаолият кўрсатаётган ўз веб-сайтларини тизимли асосда такомиллаштириб, мунтазам янгилаб бориш билан бирга, матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа тадбирлар ўтказмоқда. Ушбу тадбирлар давомида аҳоли ўз ҳудудининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида тўлиқ ва холис ахборотга эга бўлаётир.

legalexperiment.uz манзили бўйича лойиҳанинг “Ҳуқуқий тажриба” деб номланган веб-сайти ишга туширилиши натижасида жамоатчиликни ҳуқуқий тажриба ўтказиш тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш, қонун лойиҳаси нормаларини моддама-модда муҳокама қилиш, тажриба ўтказиш билан шуғулланаётган ҳокимият органлари вакилларига рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг саволларини юбориш имконияти пайдо бўлди. Бу борада оммавий ахборот воситалари ҳуқуқий тажриба субъектларининг фаолияти ҳақида автоматик тарзда тарқатиладиган ахборот материалларини олиши мумкин.

Ишчи комиссияси ва ишчи гуруҳлари аъзоларининг сўзларига кўра, бу ҳудудларда фуқароларнинг сиёсий ва ахборот олиш фаоллиги ошгани, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ёзма ҳамда оғзаки мурожаатлар сони кўпайгани кузатилмоқда. Статистика шуни кўрсатадики, 2013 йилнинг иккинчи чорагида бундай мурожаатлар сони биринчи чоракка нисбатан икки баробар ошган, Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 1514, Бухоро вилоятида эса 1230 ни ташкил қилган.

Мажлисда оммавий ахборот воситаларида бу борада ўтказилаётган тадбирларни кенг ёритиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди. Бухоро ва Самарқанд вилоятларида фаолият юритаётган журналистлар, шунингдек, уларнинг республика оммавий ахборот воситаларида ишлаётган ҳамкасбларининг самарали меҳнати натижасида аҳоли ўтказилаётган синовлар тўғрисида тезкор ва долзарб ахборотга эга бўлмоқда. 2013 йилнинг иккинчи чорагида ҳуқуқий тажриба мавзусига оид қарийб олти юздан зиёд ахборот материали чоп этилган ва эфирга узатилган. Ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш бошланган апрель-май ойларида асосан ахборот хусусиятига эга материаллар чоп этилган бўлса, июнь ойида эълон қилинган нашрларнинг аксариятини таҳлилий материаллар ташкил этди.

Мажлис қатнашчилари аҳолининг ўтказилаётган ҳуқуқий тажриба самарадорлиги ва ахборотнинг очиқлигини таъминлаш бўйича тажриба субъектлари фаолиятини қандай баҳолаётганини аниқлаш мақсадида ижтимоий тадқиқотлар ўтказишга ҳам эътибор қаратди. Бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижтимоий сўровларни самарали ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди, кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Мажлис иштирокчиларининг фикрича, ҳуқуқий тажрибанинг ўтказилаётгани мамлакатимизда фуқаролик жамиятини қарор топтириш, қонунчиликни такомиллаштириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш жараёни узлуксиз амалга оширилмоқда, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши муҳимлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.

Ҳуқуқий тажриба ўтказиш бўйича ишчи комиссиясининг мажлиси якунига кўра, бу борада ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, ҳуқуқий тажриба қандай амалга оширилаётгани ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор қилишга тааллуқли тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎзА


Ҳуқуқий экспериментнинг асосий босқичи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар даврида сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлар тўғрисида аҳолини хабардор этишда ОАВ ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширишга қаратилган ҳуқуқий экспериментнинг асосий босқич (май-ноябрь) фаолияти жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Биринчи босқичда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун лойиҳаси нормаларида белгиланган очиқлик режимида фаолият кўрсатишига доир регламентларига ишлов берилган ва кенг жамоатчилик бу ҳақда хабардор этилган бўлса, галдаги асосий босқичда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда бошқа ахборотдан фойдаланувчилар фаолиятини Эксперимент ўтказиш тартибига мувофиқ ташкил этиш, ҳокимият, бошқарув тузилмалари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг қонун лойиҳасида назарда тутилган шакллари ва усулларига ишлов бериш, шу жумладан ушбу тузилмалар томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасидаги вазифаларни амалга ошириш масалалари ҳамда жамоатчилик учун қизиқарли бўлган бошқа масалалар бўйича интервью, матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказишга қаратилади.

Хуқуқий эксперимент жараёнининг Самарқанд ва Бухоро вилоятларида синовдан ўтказилиши, шубҳасиз ушбу ҳудудларда фаол фуқаролик жамияти шаклланганлиги далилидир.

Юртбошимизнинг 2011 йилнинг 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга кўра жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш адлия вазирлигининг асосий функцияларидан бири эканлигини инобатга олган ҳолда, хуқуқий эксперимент жараёнига Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан алоҳида масъулият билан ёндошилмоқда.

Ҳозирда, вилоят адлия бошқармасида хуқуқий эксперимент йўналишларини муваққиятли амалга оширишга хизмат қиладиган барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари веб-сайтлари Эксперимент ўтказиш субъектлари фаолиятининг очиқлигининг таъминловчи асосий воситаларидан биридир.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг интернет ресурсидаги www.samarqand.adliya.uz саҳифасида жойлашган-веб сайти орқали фуқаро ва юридик шахслар масофадан турган ҳолда мурожаат (шикоят, ариза) қолдиришлари билан бирга, адлия соҳасига тааллуқли масалада керакли маслаҳат олишлари мумкин бўлади. Бошқарма веб-сайтидан вилоятдаги барча оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар нафақат бошқарма янгиликларидан, балки мамлакатимизда рўй бераётган муҳим сиёсий, ижтимоий-иқтисодий янгиликлар билан хам масофадан турган ҳолда, ҳеч қандай қийинчиликларсиз очиқ ва ошкора маълумот олишлари мумкин.

Мазкур веб сайтда бошқарманинг тузилиши, вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, реквизитлари, иш тартиби, шу жумладан фуқароларни қабул қилиш тартиби раҳбарияти тўғрисидаги каби ўнлаб ахборотлар жойлаштирилган.

Бундан ташқари, Адлия бошқармасининг веб сайтида жой олган интерактив хизматлар билан бир қаторда, мамлакатимизда қабул қилинаётган ва мунтазам тарзда янгиланиб борилаётган норматив-хуқуқий хужжатлар базаси мавжуд бўлиб, мунтазам тарзда янгиланиб борилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирда бошқарма томонидан хуқуқий экспериментни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатлари борасида ҳам кенг кўламдаги тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунда, шубҳасиз, бошқарма тузилмалари ва ахборот хизматининг оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Адлия бошқармаси томонидан тизим ходимлари, вилоятда фаолият юритаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, ОАВ вакиллари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокида ҳуқуқий эксперемент жараёни билан боғлиқ бўлган 10 дан ортиқ семинар, давра суҳбати, брифинглар ўтказилди. Ушбу тадбирларда вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи бўлим ва шўъбалар, муассаса ва идоралар томонидан ваколатлари доирасида амалга оширилаётган ишлар, фуқаролар, шу жумладан тадбиркорлар, фермерлар томонидан тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати ҳақида батафсил ахборот берилмоқда.

Ҳар иккала томоннинг, яъни бир томондан вилоят адлия бошқармаси ходимларининг, иккинчи томондан ОАВ ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ушбу экспериментни самарали амалга оширишдан манфаатдорлиги туфайли ҳам ўзаро ҳамкорлик яхши йўлга қўйилиб, “Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси нормаларининг реал вақт режимида синовдан ўтказилиши таъминланмоқда. Ўйлаймизки, келгусида бундай ўзаро ҳамкорлик янада кенгайиб боради. Шу орқали бошқармамиз ва унинг тизимига кирувчи органлар фаолиятининг шаффофлиги, ошкоралиги, очиқлиги ҳамда тарқатилаётган ахборотлар ишончлилиги таъминланади.

Худоёр Маматов,

Самарқанд вилоят адлия

бошқармаси бошлиғи.


Ҳуқуқий эксперимент самараси

Самарқандда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш жамоат фонди ташаббуси билан Словениянинг “Regional Dialogue” нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида “Жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ахборот хизматлари ва оммавий ахборот воситаларини ўзаро ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида семинар тренинг ўтказилди.DSC_2791.JPG

Семинар тренингда вилоятдаги барча ҳуқуқий эксперимент субъектларининг масъул ходимлари, вилоятдаги бир қатор ОАВ, нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Мазкур семинар тренинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойишда белгиланган асосий босқич (май-ноябр) жараёнини амалга ошириш вазифаларига қаратилди.

DSC_2795.JPG

Бунда вилоятдаги ҳуқуқий экспримент субъектларининг-матбуот хизмати ходимларининг касбий маҳоратларини ошириш ҳамда ОАВ хизмати ходимларини билан алоқаларига кўмак берувчи бир қанча слайдлар ва фото лавҳалар намойиш этилди.

Семинар тренингнинг иккинчи ярмида вилоят Халқ таълими, Статистика, Солиқ, Адлия бошқармаларининг масъул ходимларининг ҳуқуқий экспримент жараёнида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Тадбир сўнгида, “Regional Dialogue” нодавлат ташкилоти вакили Мьюша Север хоним томонидан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқий экспрмент жараёнида амалга оширилаётган ишлар, ҳақида ижобий фикр билдирилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан бир қатор ва таклиф тавсиялар берилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими 


Қонун лойиҳаси синовларининг дастлабки натижалари

Бухоро ва Самарқанд вилоятларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нормалари синовдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ўртасида ташкил этилган онлайн-видеоконференцияда ушбу ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда депутатлар, ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи комиссияси аъзолари, миллий экспертлар, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг масъул ходимлари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломов, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Ғойиров ва Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари В.Раҳимов тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тажрибанинг роли ва аҳамияти, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг муҳим йўналишлари ҳамда эришилаётган ютуқлар ҳақида сўзлаб берди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Президентимиз Ислом Каримов томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураларини белгилайди, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлар тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлашни кўзда тутади. Ҳуқуқий тажриба мазкур ҳужжатнинг у ёки бу нормаси амалда қандай самара бериши ҳақида билиш имконини беради.

Тадбирда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳуқуқий тажриба ўтказиш тартибига биноан, жорий йилнинг май ойидан ноябрь ойигача қонун лойиҳаси талабларига мос янги тартибда ишлаши қайд этилди. Масалан, янги талабларга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш ҳақидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтларини қонуннинг қандай синовдан ўтказилаётгани, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органларидан ахборот олиши бўйича янги имкониятлар ҳақида кенг хабардор қилиш мақсадида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида фуқаролар иштирокида 120 дан зиёд учрашув ўтказилган. Ушбу вилоятлар ҳокимликлари ва бошқа давлат органлари бошқарув аппарати ходимларига ҳуқуқий тажриба ўтказиш қоидалари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ишчи комиссияси аъзоларининг сўзларига кўра, тажриба яқиндан буён ўтказилаётган бўлса-да, ушбу ҳудудларда фуқароларнинг сиёсий ва ахборот олиш фаоллиги ошгани, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ёзма ҳамда оғзаки мурожаатлар сони кўпайгани кузатилмоқда. Статистика шуни кўрсатадики, 2013 йилнинг иккинчи чорагида бундай мурожаатлар сони биринчи чоракдагига нисбатан икки баробар ошган ва бу кўрсаткич Самарқанд вилоятида 1514, Бухоро вилоятида эса 1230 тани ташкил қилди.

Яқинда эса legalexperiment.uz манзили бўйича лойиҳанинг “Ҳуқуқий тажриба” деб номланган веб-сайти ишга туширилди. Бунинг натижасида жамоатчиликни ҳуқуқий тажриба ўтказиш тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш, қонун лойиҳаси нормаларини моддама-модда муҳокама қилиш, тажриба ўтказиш билан шуғулланаётган ҳокимият органлари вакилларига рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг саволларини юбориш имконияти пайдо бўлди. Матбуот анжуманида иштирокчиларга ушбу сайтда оммавий ахборот воситаларини аккредитациядан ўтказиш тартиблари ва долзарб ахборот олиш имкониятлари ҳақида йўл-йўриқлар берилди.

Шуни таъкидлаш керакки, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ишлаётган журналистларнинг самарали меҳнати натижасида ушбу ҳудудлар аҳолиси ўтказилаётган синовлар тўғрисида тезкор ва долзарб ахборотга эга бўлмоқда. Айни пайтда Бухоро вилоятида 41, Самарқанд вилоятида 59 оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан ҳуқуқий тажрибага оид қарийб икки юзта ахборот ва таҳлилий материал чоп этилди, эфирга узатилди, уларнинг сони кун сайин кўпайиб бораётир.

Шунингдек, тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини жонлантиришга ҳам эътибор қаратилди. Ушбу хизматлар фаолият кўрсатаётган веб-сайтларни такомиллаштириб, мунтазам янгилаб бормоқда, матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа тадбирлар ўтказмоқда. Бу тадбирлар давомида аҳоли ўз ҳудудининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида тўлиқ ва холис ахборотга эга бўлмоқда.

Конференцияда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди. 

ЎзА


Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги

хорижий давлатларнинг қонунчилик таҳлили

Мамлакатимиз Конституциясида Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги ҳақидаги муҳим норма мустаҳкамлаб қўйилган (30-модда). Қолаверса, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси, иккинчи қисмида ҳам давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахс­лар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаб беришга, мақбул ахборот ресурслари яратишга, фойдаланувчиларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларига, уларнинг хавфсизлигига доир ҳамда жамият манфаатларига тааллуқли бош­қа масалалар юзасидан ахборот билан оммавий тарзда таъминлашга мажбур эканликлари белгилаб қўйилган. Бироқ мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини кучайтириш тақозо этилмоқда. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари томонидан 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунниқабул қилиш зарурлиги асослантириб берилди.

Мазкур қонун лойиҳаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш каби мақсадларни назарда тутади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қабул қилинадиган қарорлар учун жавобгарлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг улар фаолия­ти тўғрисидаги ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш шаклларини кенгайтириш, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида хабардор қилиш тартиб-таомилларини белгилаш “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун ло­йиҳасининг асосийвазифалари этиб белгиланди.

Миллий қонунчилик таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги вақтларда қабул қилинган қонунларда уларда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг мазмунини баён этувчи алоҳида модда назарда тутилмоқда. Шундай экан, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқ­лиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ҳам унда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг таснифини бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Хорижий давлатларнинг шунга ўхшаш қонунларида унда қўлланилган асосий тушунчаларнинг таснифи берилганлигини кўриш мумкин. Масалан, Германияда 1998 йил 10 мартда қабул қилинган “Расмий ҳужжатлар билан танишиш ва ахборот олиш ҳуқуқи тўғрисида”ги қонунининг 1-моддасида ахборот олиш ваколатига эга бўлган шахсларнинг таърифи ҳамда уларнинг аниқ рўйхати ўз ифодасини топган. Унга кўра, ахборот олиш ҳуқуқига ҳар қандай шахс, шу жумладан, чет эл фуқароси ҳам эга бўлиши белгиланиб, ахборотдан фойдаланувчи субъектлар доираси чекланмаган. Бельгия­нинг “Маъмурият соҳасида ошкоралик тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида ҳам худди шунга ўхшаш норма мустаҳкамлаб қўйилганлигини кўриш мумкин. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 446-II-сонли қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида ҳам хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ушбу Қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги норма мустаҳкамлаб қўйилган. Шундай экан, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасида унда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг мазмунини ифодаловчи алоҳида нормада ахборотдан фойдаланувчиларнинг рўйхатини кенгайтириш мақсадида ахборот олиш ҳуқуқига ҳар қандай шахс эга бўлиши ҳақидаги нормани белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Хорижий давлатлар қонунчилик тажрибаси ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, улар фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқини амалга ошириш устидан назорат қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Бу каби назорат аксарият давлатларда парламент томонидан тайинланадиган ихтисослаштирилган омбудсманлар томонидан амалга оширилади. Масалан, Ирландияда ахборот масалалари бўйича комиссарга (англо-саксон анъаналари бўйича омбудсманни комиссар, деб аташ қабул қилинган) ахборот олиш ҳуқуқи бузилган шахс ариза билан мурожаат қилиши мумкин бўлиб, комиссарнинг бу борада қабул қилган қарори мажбурий кучга эга бўлади. Канадада комиссарнинг бу борада қабул қилган қарори мажбурий кучга эга бўлмаса-да, бироқ у текшириш ишларини амалга ошириши ва давлат органлари ҳамда мансабдор шахслар томонидан бу борада йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларининг рўйхатини оммавий равишда эълон қилиши белгилаб қўйилган. Ундан ташқари, ахборот олиш ҳуқуқи масалалари бўйича комиссар ҳар йили давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан “Ахборот олиш ҳуқуқи тўғрисида”ги қонун талаблари қандай бажарилаётганлиги ҳақида парламент олдида маъруза тайёрлайди. Комиссарнинг ушбу маърузаси унинг сайтида эълон қилинади ва у барча учун очиқ ҳисобланади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида очиқликни кучайтириш ва бу борада хорижий давлатларнинг илғор қонунчилик тажрибаси асосида миллий қонунчилигимизни янада ривожлантириш бир вақтнинг ўзида қатор мақсадларга эришишга хизмат қилади. Биринчидан, давлат бошқарувини демократлаштириш, фуқаролар учун ахборот олишда очиқлик ва шаффофлик таъминланади. Иккинчидан, давлат аппарати фаолиятининг самарадорлигини оширишга имкон яратилади. Учинчидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати белгиланади.

Дарҳақиқат, жамоатчилик назорати қонунларнинг самарали ишлашини таъминлашга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишга ва уни ҳимоялашга даъват қилади, давлат тузилмаларининг барча даврларда такомиллашувини таъминлайди, жамоатчилик назорати ор­қали мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ва масъуллиги ошади.

Музаффар МАМАСИДДИҚОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари

мониторинги институти бўлим бошлиғи,

юридик фанлар доктори


Илмий-амалий конференция

ЎзА

Тошкентда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги: илмий-назарий асослар ва халқаро тажриба” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳаси нормаларини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш ишчи комиссияси ҳамда ишчи гуруҳлари аъзолари, миллий ва халқаро экспертлар, ҳуқуқшунос олимлар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш давомида халқаро стандартларга жавоб берадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган сўз эркинлиги принциплари ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқининг рўёбга чиқарилишини кафолатлайдиган қонунчилик базаси яратилди. Чунончи, Асосий Қонунимизнинг 30-моддасида барча давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги белгиланган. Ушбу қоида ва принциплар қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа ҳужжатларда ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда ахборот соҳасини жадал ва эркин ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник шароитлар яратилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев ҳамда бошқалар шу ҳақида гапирди.

Айни пайтда Бухоро ва Самарқанд вилоятларида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нормалари синовдан ўтказилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси ижтимоий ҳаётни янада эркинлаштириш ва демократлаштиришда муҳим ҳужжатлардан биридир. Қонун лойиҳасида жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедуралари белгиланган бўлиб, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлар тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижро ҳокимияти органларининг мазкур қарорлар сифати учун масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Тадбир қатнашчилари ҳуқуқий тажрибаларнинг ўтказилиши қонун ижодкорлиги фаолиятининг замонавий ва самарали услубларидан бири эканини таъкидлади. Мазкур тажрибадан халқаро амалиётда кенг қўлланилмоқда ва бу ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий нормаларининг ҳаётийлигини таъминлаш бўйича жамият ҳамда давлат қурилиши амалиёти билан узвий боғлиқ бўлган, илмий жиҳатдан асосланган тавсияларга эга бўлиш имконини беради. Ҳуқуқий тажрибаларни ўтказиш усулидан фойдаланиш миллий қонун ижодкорлиги жараёнини демократлаштиришга кўмаклашади.

Бухоро ва Самарқанд вилоятлари жамоатчилигига ҳуқуқий тажриба бошлангани ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш тартибининг ўзгаргани тўғрисида маълум қилинди. Масалан, янги талабларга биноан жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш ҳақидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт. Бунда ахборот олиш талаблари ёзма, жумладан, электрон ҳамда оғзаки шаклда бўлиши ва бевосита, ахборот олишдан манфаатдор шахсларнинг ваколатли вакиллари орқали юборилиши ҳам мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш принципи “электрон ҳукумат” концепциясининг муҳим услубий қисмидир. Президентимиз Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил январда бўлиб ўтган мажлисида ушбу концепцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурлигини таъкидлаган эди. Конференция қатнашчилари “электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, Корея Республикасида “электрон ҳукумат”ни ташкил этиш жараёни тўғрисида маърузалар тингланди.

– Ўзбекистонда “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш давлат бошқаруви органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилашга ёрдам беради, – деди Ўзбекистон ва Кореянинг АКТ соҳасида ҳамкорлик лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Ан Хён Су. – БМТнинг жаҳонда “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш ҳолати тўғрисида яқинда эълон қилинган ҳисоботида мамлакатингизда “электрон ҳукумат”ни жорий этиш, жумладан, тегишли ҳуқуқий асосларни мунтазам такомиллаштириш ҳамда ҳукумат порталини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланган.

Тадбирда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури экспертларининг турли мамлакатларда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш услуби тўғрисидаги маърузалари тингланди. Шунингдек, конференция иштирокчиларига жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга доир лойиҳаларни мамлакатимизнинг турли ҳудудларида амалга ошириш амалиёти ҳақида ахборот тақдим этилди.

Конференция якунида ҳуқуқий тажрибаларни ташкил этиш услубларидан фойдаланиш асосида миллий қонун ижодкорлиги тизимини такомиллаштириш, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашга доир вазифаларни самарали амалга оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. 


Эксперимент субъектларида ахборотдан фойдаланиш

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда вилоят адлия бошқармасида ўқув-семинари ташкил этилди.20130628_121916.jpg

Ўқув-семинарида вилоятдаги ҳуқуқий эксперимент субъектлари-давлат хокимияти ва бошқаруви органлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар даврида сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлар тўғрисида аҳолини хабардор этишда ОАВ ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширишга қаратилган ҳуқуқий экспериментнинг асосий босқич (май-ноябрь) фаолияти жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Семинарда қайд этилганидек, биринчи босқичда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун лойиҳаси нормаларида белгиланган очиқлик режимида фаолият кўрсатишига доир регламентларига ишлов берилган ва кенг жамоатчилик бу ҳақда хабардор этилган бўлса, галдаги асосий босқичда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда бошқа ахборотдан фойдаланувчилар фаолиятини 20130628_122103.jpgЭксперимент ўтказиш тартибига мувофиқ ташкил этиш, ҳокимият, бошқарув тузилмалари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг қонун лойиҳасида назарда тутилган шакллари ва усулларига ишлов бериш, шу жумладан ушбу тузилмалар томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасидаги вазифаларни амалга ошириш масалалари ҳамда жамоатчилик учун қизиқарли бўлган бошқа масалалар бўйича интервью, матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказиш белгиланган.

Ўқув семинарида, эксперимент субъектларининг фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ягона марказлашган маълумотлар базаси яратиш орқали белгиланган муддатларда архив ва ахборт кутубхоналарга тақдим этиш тартиблари ҳамда мазкур маълумотларни масофадан турган ҳолда интернет хизмати орқали бериш усуллари ҳақида фикр алмашилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими



Обод турмуш гарови

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш борасида “Оиланинг мустаҳкамлиги - турмуш ободлигининг гаровидир” мавзусида конференция ўтказилди.DSC_2345.JPG

Конференцияда вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилоят вакили, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Камолот ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоятдаги барча олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг масъул ходимлари ҳамда маҳаллий ва марказий ОАВлари иштирок этишди.

Барчамизга маълумки, шу кунга қадар мамлакатимизда амлга оширилган ишларнинг мантиқий давоми сифатида давлатимиз раҳбари таклифи билан 2013 йил мамлакатимизда “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниб, жорий йилнинг 14 февралида Президентимизнинг “Обод турмуш йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Дастур 8 та бўлим ва 86 та банддан иборат бўлиб, унда халқимизнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, фаровонлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш вазифаларини амалга оширишга ресурслар ва имкониятларни сафарбар қилиш, давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларини кенг жалб қилиш белгиланган.

“Обод турмуш йили”да ёш оилаларнинг, унда вояга етаётган фарзандларнинг қадр-қимматини улуғлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини янада ошириш борасида амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш борасида ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Фарзандликка олиш мураккаб ҳуқуқий институт бўлиб, оила қонунчилигининг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли ушбу дастурда кўзда тутилган масала сифатида Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига ҳам фарзандликка олиш бўйича ишларни кўриб чиқиш ваколатларини судларга бериш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу нормалар билан ФПКга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.DSC_2437.JPG

Конференцияда сўзга чиққанлар юртимизда баркамол авлодни вояга етказишдек улкан стартегик вазифаларнинг амалий ижросига истиқлолимизнинг илк палласиданоқ киришилганлиги, никоҳланувчи ёшларнинг жисмоний бардамлиги даражасини ошириш чиндан ҳам ҳаётий муҳим ишлардан бири бўлиши билан биргаликда, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар ҳам бениҳоя муҳим ўрин тутиши, бу муҳим ва салмоқли вазифаларнинг ижобий ечими ФҲДЁ органлари фаолиятига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқлиги, давлат дастурида белгиланганидек, аҳоли ўртасида соғлом болалар  туғилиши ва уларни тарбиялаш, ёшлар қалбида соғлом ва аҳил оила қуришга нисбатан ихлос-эътиқод туйғуларини кучайтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини белгиланган режалар доирасида ҳудудий ҳамда тармоқ дастурларини, турли алоқадор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга ошириш, шу юзадан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни рўёбга чиқариш шу куннинг ва ҳар биримизнинг асосий вазифамиз ҳисоблананиши ҳақида гапириб ўтдилар.

Конференцияда шунингдек, қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг 20 мартида қабул қилинган, Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда мақулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Конференция сўнгида барча иштирокчиларга бошқарма томонидан тайёрланган буклет ва “Ёш оила қурувчилар учун” эслатмалар тарқатилиб, қатнашчилар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси  Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими


САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК АСОСЛАРИ

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш борасида Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ишончли химоя қилишнинг кафолатлари” мавзусида семинар ўтказилди.IMG_0473.jpg

Семинарда вилоятда фаолият юритаётган бир қатор хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Айни вақтда вилоятда Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 20 мартда имзоланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида” фармойишда белгилаб қўйилган асосий босқич жараёни изчил олиб борилмоқда. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган тадбир ҳорижий инвесторлар иштирокидаги қўшма корхоналар учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти билан янада яқинроқ танишиш ва унинг очиқлигини таъминлаш масалаларига қаратилди.IMG_0305.JPG

Мамлакатнинг тараққиёти унинг иқтисодиёти ривожи билан бевосита боғлиқдир. Иқтисодиётнинг хорижий сармоялар орқали шакллантирган ҳолда ривожлантириш ҳозирги кун замон талабига айланганлигини эътироф этиш мумкин.

Семинарда, кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг қулай муҳити яратилганлиги таъкидланиб, мазкур фаолиятни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги “Махаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Президентимизнинг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларининг мазмун-моҳияти тўғрисида фикр алмашилди.

Бундан ташқарида, семинарда хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар”, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзлар ва уларни қўллаш амалиёти юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими


Ҳамкорликни кенгайтириш

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят адлия бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлими ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида, Юртбошимиз томонидан имзоланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиш мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ давра суҳбати ўтказилди.1.jpg

Мазкур тадбирда вилоят миқёсида фаолият юритувчи туман (шаҳар) газеталари бош муҳаррирлари, ОАВ, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ҳудудий бўлими, вилоят ҳокимлиги “Компьютерлаш маркази” давлат унитар корхонаси вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Фармойишда белгилаб қўйилган асосий босқич жараёнида (май-ноябр), вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасидаги вазифаларни амалга ошириш масалалари ҳамда жамоатчилик учун қизиқарли бўлган бошқа масалалар бўйича интервью, матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказишни самарали ёритишда ОАВ, туман (шаҳар) газета журналистларидан фаолликни талаб этишини таъкидлаб ўтдилар. Бунда туман (шаҳар) газеталари даврийлигини ошириш, газета сонларини мунтазам равишда ҳуқуқий эксперимент моҳиятини ёритувчи мақолалар, интервьюлар, савол-жавоблар билан бойитиб бориш лозимлиги қайд этилди.2.jpg

Бу борада, туман (шаҳар) газеталари бош муҳаррирлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, иштирокчиларга Фармойишда белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида, вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган “Ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиши ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмуни адлия бошқармаси масъул ходими томонидан ёритиб берилди.

Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, келгусида амалга оширилиши лозим вазифалар белгилаб олинди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси  Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлим



Тажрибанинг иккинчи босқичи

IMG_0237.JPG

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Демократик интитутлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги 3987-сонли Фармойишидан келиб чиқиб амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ҳозирда, вилоятнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида Фармойишда белгиланган асосий босқич (май-ноябр) жараёни амалга оширилмоқда. Мазкур босқичга кўра маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек ОАВ, IMG_0239.JPGфуқаролик жамияти институтлари ҳамда бошқа ахборотдан фойдаланувчилар фаолияти эксперимент ўтказиш тартибига мувофиқ ташкил этилиши, ҳокимият, бошқарув тузилмалари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг қонун лойиҳасида назарда тутилган шакллари ва усулларига ишлов бериш, шу жумладан ушбу тузилмалар томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасидаги вазифаларни амалга ошириш масалалари ҳамда жамоатчилик учун қизиқарли бўлган бошқа масалалар бўйича интервью, матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказиш вазифалари амалга оширилмоқда

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида ишчи гуруҳ аъзолари бошқарманинг электрон расмий нашри – веб-сайти, ахборот хизмати ҳамда бошқарма раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш хоналари ва жараёнлари билан танишиб, фармойишда белгиланган асосий босқич жараёни бўйича ўз мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси  

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими 


Ҳуқуқий эксперимент: қонун ижодкорлиги жараёнида ноёб тажриба

Барчамизга яхши маълумки, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига 22 йил тўлади. Тарихан қисқа бир даврда Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилиб, дунёда тараққиётнинг “Ўзбек модели” деб тан олинган стратегик тараққиёт дастури асосида мамлакатимизда давлат қурилиши ва конституциявий тузум тубдан ўзгартирилди. Жамият ҳаёти демократик тарзда янгиланди. Иқтисодиёт мафкурадан холи этилиб, унинг сиёсатдан устунлиги таъминланмоқда. Давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини ўз зиммасига олиши, яъни ислоҳотлар ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб бориши жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашга, кучли ижтимоий сиёсат юритишга ҳамда ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб боришга асос бўлмоқда.

Натижада мамлакатимиз жамият ва давлат ҳаётининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳаларида улкан ютуқлар қўлга киритилди. Бугунги кунда ҳам ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан одимлаб бораётган юртимизда янги-янги ташаббуслар илгари сурилиб, натижадор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бундай самарали ислоҳотларнинг мақсади инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини сўзда эмас, амалда олий қадрият даражасига кўтариш, жаҳон миқёсида обрў-эътибор қозонган жамият барпо этишдан иборат бўлиб, унинг самаралари ҳақли равишда нуфузли халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан тан олиниб, эътироф қилинмоқда.

Шубҳасиз, Юртбошимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да илгари сурилган ғоя, таклиф ва ташаббусларнинг амалиётга изчил жорий этилаётгани ислоҳотларимизни мазмунан бойитиб, мамлакатни демократлаштириш, янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқмоқда.

Хусусан, мазкур Концепция асосида “Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши изчил ислоҳотларнинг матниқий давоми бўлди. Ушбу қонунда фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, шунингдек жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўғрисида хабардор этиш тартиб-таомиллари назарда тутилган. Қонун қабул қилингач, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг ҳуқуқий тартиб-таомиллари ва механизмлари аниқ тартибга солинади. Аҳоли, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинадиган қарорлар ва энг аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлари тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдаланиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши мамлакатимиз қонунижодкорлиги жараёнини демократик андозалар билан янада бойитадиган ҳуқуқий хужжатдир. Бундай янгилик жамиятимиз хаётида илк бора жорий этилаётган бўлсада, у дунёнинг демократик давлатларида кенг қўлланилиб, амалиётда ижобий самара бериб келган. Чунки, ҳуқуқий тажриба ўтказиш жараёнида:

- қонун лойиҳасининг давлат органлари фаолиятининг очиқлигини, шаффофлигини, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланувчилар ихтиёрий ва эмин-эркин фойдаланишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий нормалари самарадорлигини аниқлаш имкони туғилади.

- қонун лойиҳасининг қоидаларини, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви субъектларининг, шунингдек ушбу субъектлар фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор бўлган ОАВ, фуқаролик институтлари, аҳолининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи нормаларни такомиллаштириш, уларни амалга оширишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратиш мумкин бўлади.

Эксперимент жараёнида қонун нормаларида бўшлиқлар, камчилик ёки нуқсонлар аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Натижада, ушбу таклифлар асосида қонун лойиҳаси такомиллаштирилиб, қабул қилингач унинг хаётийлиги таъминланади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Юртбошимизнинг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга кўра жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмалари-нинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш адлия вазирлигининг асосий функцияларидан бири этиб белгиланган.

Шу нуқтаи назардан қараганда, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий экспериментни Самарқанд вилоятида сифатли ва мувафаққиятли ўтказишда вилоят Адлия бошқармасидан катта масъулият талаб этилади.

Жорий йилнинг 5 апрел куни Юртбошимиз Фармойиши билан тасдиқланган ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи тўлиқ таркибда Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, вилоят хокимлигида маҳаллий давлат хокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, вилоят фаоллари, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ вакиллари билан кенгайтирилган семинар йиғилиши ўтказди. Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари адлия бошқармасининг қонун лойиҳаси нормаларида белгиланган очиқлик режимида фаолият кўрсатишига доир регламентига ишлов берилиши ҳолати, шунингдек бошқарма томонидан жамоатчиликни ва фуқаролик жамияти институтларини мазкур экспериментнинг вазифалари, мақсади, тартиби ва бошланиши ҳақида хабардор этиш бўйича амалга оширилаётган ишлари юзасидан ўрганиш ўтказди. Ўрганиш давомида ишчи гуруҳ аъзолари бошқарманинг электрон расмий нашри – веб-сайти, ахборот-хизмати ҳамда бошқарма раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш хоналари ва жараёнлари билан танишиб, ўз мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.

Қонун лойиҳасига кўра, расмий веб-сайт материаллари давлат хокимияти ва бошқарув органининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳозирда, Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг интернет ресурсидаги www.samarqand.adliya.uz саҳифасида жойлашган веб-сайти устида бошқарманинг малакали мутахассислари томонидан фуқароларни виртуал қабул қилиш синовдан ўтказилмоқда. Ушбу тизим орқали фуқаро ва юридик шахслар масофадан турган ҳолда мурожаат (шикоят, ариза, таклиф) қилишлари билан бирга, адлия соҳасига тааллуқли масалада керакли маслаҳат олишлари мумкин бўлади. Бошқарма веб-сайтидан вилоятдаги барча оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар нафақат бошқарма фаолиятига оид янгиликлардан, балки мамлакатимизда рўй бераётган муҳим сиёсий, ижтимоий-иқтисодий янгиликлардан ҳам масофадан турган ҳолда, ҳеч қандай қийинчиликларсиз очиқ ва ошкора маълумот олишлари мумкин.

Бундан ташқари, Адлия бошқармасининг веб-сайтида жой олган интерактив хизматлар билан бир қаторда, мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-хуқуқий хужжатлар базаси мавжуд бўлиб, улар мунтазам тарзда янгиланиб борилади. Фойдаланувчилар ушбу базадан ҳам бепул, ихтиёрий фойдаланишлари мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирда бошқарма томонидан хуқуқий экспериментни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатлари борасида кенг кўламдаги тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунда, шубҳасиз, бошқарма тузилмалари ва ахборот хизматининг оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 26 апрел куни Адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг вилоят ва туман (шаҳар) бўлимлари раислари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилоят минтақавий филиали, Республика Маънавият-тарғибот маркази, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлимлари, сиёсий партиялар ҳудудий бўлимлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш борасида фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қонун синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақидаги Фармойиши мазмун-моҳияти иштирокчиларга батафсил тушунтирилди.

Ҳозирда Самарқанд вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари иш фаолиятида юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 20 март куни имзоланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойишида кўзланган вазифаларни амалга оширишни назарда тутувчи асосий босқич жараёни жадаллик билан амалга оширилмоқда. Мазкур фармойиш билан тасдиқланган ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартибига кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек ОАВ вакиллари эксперимент ўтказиш субъектларининг коллегиал органлари мажлисларига киритилишини таъминлаш - эксперимент ўтказиш субъектлари фаолиятининг очиқлигини таъминловчи асосий воситалардан бири эканлиги қайд этилган.

Шу боис, вилоят адлия бошқармасида жорий йил 8 май куни бўлиб ўтган бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2013 йил I-чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган Ҳайъат мажлисида ҳайъат аъзолари, бошқарма ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, ФҲДЁ бўлимлари мудиралари билан бир қаторда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлар, ОАВ ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси ҳамда бир қанча жисмоний ва юридик шахслар иштирок этди. Ҳайъат йиғилишида бошқарма ҳамда унинг таркибига кирувчи идора, бўлимлар томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди. Иштирокчилар бошқарма фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларига малакали жавоб олдилар. Бундай ҳамкорликни янада кенгроқ йўлга қўйиш, кенг жамоатчилик ўртасида амалга ошириладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳам ҳамкорликда ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Адлия бошқармасининг фуқароларнинг қабул қилиш, ахборот хизмати хоналари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлик ҳамда ошкоралик тартибига мос тарзда шакллантирилиб, хизмат фаолиятида фойдаланилмоқда. Бошқармада, раҳбарият томонидан фуқароларнинг қабул қилиш кунлари, вақтлари ва бошқарма таркибига кирувчи бўлим, шўъбаларининг функциялари, вазифалари акс этган пешлавҳалар фуқаролар фойдаланиши учун қулай бўлган жойда жойлаштирилган. Келгусида бу борадаги ишлар янада жонлантирилиб, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, бошқармага мурожаат этувчилар учун янада қулай шароитлар ва имкониятлар яратиш, бошқарма фаолиятига оид барча маълумотлар билан фойдаланувчиларнинг бемалол танишишлари учун имкониятни кенгайтириш ишлари изчил давом эттирилади.

Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз рахбари томонидан қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишнинг тарихий аҳамияти шундаки, у тажрибаси ўтказилаётган қонун лойиҳасини такомиллаштириш учун қўшимча имконият бериши билан бирга, қонун ижодкорлиги фаолиятида янги, истиқболли усулни жорий этиш пойдеворини яратади.

Худоёр МАМАТОВ, 

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи 


ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2013 йил I-чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.IMG_0188.JPG

Маълумки, ҳозирда вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари иш фаолиятида юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 20 март куни имзоланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойишида кўзланган вазифаларни амалга оширишни назарда тутувчи асосий босқич жараёни жадаллик билан амалга оширилмоқда. Мазкур фармойиш билан тасдиқланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартибига кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек ОАВ вакиллари эксперимент ўтказиш субъектларининг коллегиал органлари мажлисларига киритилишини таъминлаш - эксперимент ўтказиш субъектлари фаолиятининг очиқлигини таъминловчи асосий воситалардан бири эканлиги қайд этилган.

Ҳайъат мажлисида ҳайъат аъзолари, бошқарма, давлат нотариал идоралари давлат нотариуслари, ФҲДЁ бўлимлари мудиралари билан бир қаторда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлар, ОАВ ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси ҳамда бир қанча жисмоний ва юридик шахслар иштирок этди.

Ҳайъат йиғилишида бошқарма ҳамда унинг таркибига кирувчи идора, бўлимлар томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.IMG_0189.JPG

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида 132 та шикоятлар кўриб чиқилиб, мазмунан ҳал этилди. Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 269 та даъво ариза, 15 та тақдимнома, 10 та жиноий ва маъмурий таклифлар киритилиб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Киритилган таъсир чораларига асосан 13 нафар шахс интизомий, 3 нафар шахс маъмурий, 1 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 2 та ҳужжат ноқонунийлиги сабабли бекор қилинди. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 5,6 млн. сўмдан ортиқ маблағ тадбиркорлик субъектлари, 1 млн. сўм маблағ фуқаролар ихтиёрига қайтарилди. Давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида 4.2 млрд. сўмдан ортиқ давлат божи, 222.8 млн. сўмдан ортиқ герб йиғими, ФҲДЁ бўлимлари томонидан 226 млн. сўмдан ортиқ давлат божи, 381.6 млн. сўмдан ортиқгерб йиғими ундирилди.

Мажлисда Фармойишнинг навбатдаги босқичида белгиланган тадбирларни сифатли амалга ошириш юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

Ҳайъат йиғилишида эришилган ижобий натижалар билан бирга айрим соҳалардаги камчиликлар ва уларга келгуси иш фаолиятида такроран йўл қўймаслик чора-тадбирлари белгилаб олинди ҳамда унинг якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинди.


Ҳуқуқий тажриба – муваффақиятли демократлаштириш жараёнлари самарасидир

Тошкентда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ҳуқуқий тажрибани амалга оширишнинг назарий ҳамда амалий масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Онлайн-видеоконференция шаклида ўтган мазкур тадбирда депутатлар, мамлакатимиз ва АҚШ, Франция, Буюк Британия, Венгрия каби давлатлардан халқаро экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев ҳамда бошқалар ҳуқуқий тажриба ўтказишни амалиётга жорий этиш мамлакатимизда ижтимоий ҳаётни демократлаштириш бўйича муваффақиятли амалга оширилаётган жараёнлар натижаси эканини таъкидлади.

Айни пайтда Бухоро ва Самарқанд вилоятларида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нормалари синовдан ўтказилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси ижтимоий ҳаётни янада эркинлаштириш ҳамда демократлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Қонун лойиҳасида жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураси белгиланган, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлари тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижро ҳокимияти органларининг ушбу қарорлар сифати учун масъулиятини оширишга хизмат қилади.

МДҲ ва Европа мамлакатлари бўйича Халқаро нотижорат ҳуқуқ маркази вице-президенти Н.Боржеллининг айтишича, ҳуқуқий тажриба давомида Ўзбекистон қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришга доир ноёб тажрибага эга бўлади. Ҳуқуқий тажриба муайян қонуннинг қабул қилиниши қандай оқибатларга олиб келиши, уни ҳаётга татбиқ этиш давомида яхши натижаларга эришиш учун унинг нормаларига қандай ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги ҳақида билиш имконини беради.

Анжуман қатнашчилари мамлакатимизда бундай тажрибани ўтказиш учун барча зарур ҳуқуқий база мавжудлигини қайд этди. Бухоро ва Самарқанд вилоятлари жамоатчилигига ҳуқуқий тажриба бошлангани ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш тартибининг ўзгаргани тўғрисида маълум қилинди. Масалан, янги талабларга биноан жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш ҳақидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Илмий-амалий конференция якунлари бўйича ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш услубларидан фойдаланиш ҳисобидан миллий қонун ижодкорлиги тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. 

ЎзА


Очиқ ва ошкора фаолият

фуқаролик жамиятининг муҳим омили

МАЪЛУМКИ, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш ва ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳисобланади. Бунинг учун, энг аввало, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятидаги очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, аҳолини сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз томонидан Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисида тақдим этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да ана шу мақсадларга йўналтирилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш мақсадида “Дaвлaт ҳокимияти вa бошқaруви оргaнлaри фaолиятининг очиқлиги тўғрисидa”ги қонунни қaбул қилиш таклиф этилган эди.

Мазкур қонун лойиҳасининг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, асосий вазифалар сифатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинадиган қарорлар учун жавобгарлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг улар фаолияти тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдалана олишларини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш шаклларини кенгайтириш, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида хабардор қилиш тартиб-таомилларини белгилаш назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича миллий ва хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилгани, бунда, авваламбор, ҳар кимнинг давлат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳукуқини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан диққатга сазовордир.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва ҳаётга жорий этилиши мамлакатимиз ҳамда дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида фикрлар хилма-хиллиги принципига амал қилган ҳолда давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг шаффофлигини тўлиқ таъминлаш имконини яратади. Шу билан бирга, фуқаролар ва жамоатчиликни давлат органларининг фаолияти ҳақида хабардор қилиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, биринчи навбатда, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тегишли бўлган қарорларининг ошкоралиги ва очиқлиги таъминланади. Давлат органлари томонидан тарқатиладиган расмий ахборотдан ҳамма тенг фойдалана олишига етарли ҳуқуқий кафолатлар ҳам яратилади.

Яна шуниси аҳамиятлики, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат ва жамоат ташкилотларининг ахборот хизматлари, медиа-структуралари фаолиятининг фаоллашишига кўмаклашади. Яъни, фуқароларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида объектив, тезкор, холис, ҳаққоний ва янада тўлиқ хабардор қилиш ҳамда бу органлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари кенгаяди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали турли медиа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш йўли билан жамоатчилик онгида мамлакатда турли соҳаларда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тўғрисидаги ижобий тасаввурлар ва объектив фикрлар шаклланади.

Айни вақтда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад эса, қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш ва маромига етказиш, энг муҳим ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий муаммоларнинг ечимини топиш юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари олиб бораётган фаолиятдан фуқароларнинг хабардорлигини ошириш, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга доир вазифаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, омма­вий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаб қўйишдир.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, ушбу қонун лойиҳасини ҳар икки вилоятда синовдан ўтказиш жараёнида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан бир қаторда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда уларнинг фаолияти ҳақида ахборот олишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳуқуқий тажрибадан ўтказилаётгани бир қатор халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертлар томонидан қонун ижодкорлигининг замонавий усулларидан бири сифатида юқори баҳоланаётганини эътироф этиш жоиз.

Зеро, мамлакатимизда илғор демократик давлат барпо этиш, ижтимоий ҳаётимизни демократлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига очиқлик, ошкоралик бериш орқали улар ишининг самарадорлигини ошириш, фуқаролар ҳаётига дахлдор масалалар бўйича қабул қилинаётган қарорларнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, пировардида, ушбу қонун лойиҳасига аниқ, асосли таклиф ва тавсиялар олишда мазкур ҳуқуқий тажриба беқиёс аҳамият касб этади.

Шуҳрат ДЕҲҚОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги – жамоатчилик назоратини таъминлашнинг муҳим шарти

Пойтахтимизда бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий семинар ушбу мавзуга бағишланди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш масалалари, бу борадаги миллий ва халқаро тажрибани муҳокама этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат эди.

Семинар Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

Унда Европа Иттифоқи давлатларидан экспертлар, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган элчихоналар ва халқаро ташкилотлар ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, кенг жамоатчиликни Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳақида хабардор этиш мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш, кучли фуқаролик жамиятини қуришнинг муҳим йўналишлари экани таъкидланди. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган сўз эркинлиги ҳамда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлайдиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”, “Ахборотлаштириш тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларини ахборотни эркин, монеликсиз олиш, текшириш ва тарқатиш имконини бермоқда, шунингдек, ахборотдан, жумладан давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолияти ҳақидаги ахборотдан умумий фойдаланиш, унинг очиқлиги ва ишончлилиги принциплари белгилаб берилган.

Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда кейинги ўн йилнинг ўзида босма оммавий ахборот воситаларининг сони 2 баробар, электрон оммавий ахборот воситаларининг сони эса 7 баробар кўпайди. Бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 1320 дан ортиқ оммавий ахборот воситасининг 60 фоизи нодавлат ахборот оммавий воситаларидир. Уларнинг 200 дан ортиғи электрон шаклга эга бўлиб, ҳар куни мамлакатимиз ва хорижда рўй бераётган воқеалар ҳақидаги долзарб ахборот, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсйи масалалар бўйича таҳлилий материаллар бериб боради. Бундан ташқари, аҳолининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот манбаларидан, жумладан, уларнинг ахборот хизматлари ва веб-сайтлари орқали кенг фойдаланиши таъминланмоқда. Бу фуқароларда давлат ҳокимияти органлари фаолияти, шунингдек, давлат бошқаруви самарадорлиги тўғрисида яхлит ҳамда холис тасаввурни шакллантиришга хизмат қилаётир.

Мамлакатимиз экспертлари Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи, ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг янада очиқ-ошкоралигини таъминлаш, бу вазифани ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этаётганини таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонун алоҳида аҳамиятга эгадир. Қонунда жамоатчиликни давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедуралари аниқ белгилаб берилади. Қонун аҳоли, оммавий ахборот воситалари ва жамоат бирлашмаларининг ушбу органлар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлашга хизмат қилади.

Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши сиёсий плюрализм, мамлакатимиз ва хорижда содир бўлаётган воқеалар ҳақида фикрлар хилма-хиллиги эътиборга олинган ҳолда, ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ички ҳамда ташқи давлат сиёсатининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш имконини беради.

Ушбу илмий-амалий семинар жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш бўйича миллий ҳамда хорижий тажрибани, мазкур органларнинг фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, уларнинг оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигининг янги моделларини муҳокама этиш имконини берди.

– Бундай халқаро илмий-амалий семинарнинг ташкил этилиши фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ёрдам беради, – дейди Бундестаг илмий бўлими раҳбари Рожер Клосс (Германия). – Тадбир биз учун жуда долзарб. Негаки, бизнинг мамлакатимизда ҳам фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг архив ахбороти, ҳужжатларидан фойдаланишини таъминлашга қаратилган янги қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Мазкур семинар бизга ахборот соҳасини ислоҳ этиш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон тажрибаси билан танишиш имконини берди.

Семинарда демократик жамият қуришнинг муҳим вазифаси сифатида матбуот, сўз ва ахборот эркинлиги, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш ҳамда сайлаш эркинлигини таъминлаш, шунингдек, тегишли халқаро нормаларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш соҳасида қонунчиликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича мамлакатимиз тажрибаси кўриб чиқилди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. Уни тайёрлашда ривожланган демократик давлатлар тажрибаси ўрганилган, ахборот ҳуқуқи соҳасида фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар тавсиялари инобатга олинган. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси, хусусан, хорижий экспертлар иштирокида кенг муҳокама этилди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган қирқдан ортиқ конференция, семинар ва давра суҳбатлари якунлари бўйича мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштиришга оид юзга яқин таклиф умумлаштирилди.

– Мазкур қонун ғоят муҳимлигини таъкидламоқчиман, – дейди Франция Маданият ва оммавий коммуникациялар вазирлигининг босма матбуот бўйича директори ўринбосари Сильви Клеман-Кузен. – Бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, очиқ-ошкоралигини таъминлаш имконини беради. Мазкур тадбирда иштирок этиш, янги қонун лойиҳаси билан танишиш мен учун жуда фойдали бўлди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қоидаларини такомиллаштириш, муҳим социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ҳал этиш бўйича давлат органлари фаолияти ҳақида аҳолини хабардор қилиш, мамлакатимизни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилишга доир вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтларининг роли ҳамда аҳамиятини ошириш мақсадида Президентимиз Ислом Каримов томонидан мазкур қонун лойиҳасининг нормаларини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажриба ишларини амалга оширишга қаратилган фармойиш қабул қилинган.

Ҳуқуқий тажрибанинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, у Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг реал фаолиятида синовдан ўтказилади. Давлат тузилмаларидан ташқари оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, уларнинг фаолияти ҳақида ахборот олишдан манфаатдор юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳам мазкур тажрибада иштирок этади.

Приморск-Люблян университети профессори Сандра Басик Хрватиннинг (Словения) айтишича, Ўзбекистонда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нормаларини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажрибани ўтказиш қонун ижодкорлиги фаолиятининг замонавий услубларидан бири бўлиб, мамлакатда ижтимоий ҳаётни демократлаштириш жараёнлари тобора такомиллашиб бораётганидан далолат беради. Шу сабабли бундай тажрибанинг икки вилоятда ўтказилаётгани жудаям муҳимдир. Бу ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси бўйича асосли тавсиялар олиш, сўнгра уни ҳаётга муваффақиятли жорий этиш имконини беради.

Халқаро илмий-амалий семинар якунлари бўйича фуқаролар ва оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдаланишини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик субъектлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, шунингдек, ахборот соҳасини ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосларини амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқилди.

ЎзА 


Ҳуқуқий эксперимент муҳокамаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини самарали таъминлаш бўйича Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш борасида фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида семинар ўтказилди.IMG_0077.JPG

Семинар Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг вилоят ва туман (шаҳар) бўлимлари раислари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилоят минтақавий филиали, Республика Маънавият-тарғибот маркази, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлимлари, сиёсий партиялар ҳудудий бўлимлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад, Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун лойиҳасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойишининг мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлаш борасида ушбу қонунни қабул қилинишининг аҳамиятини аҳоли билан бевосита ҳамда доимий алоқадорликда ўз фаолиятини амалга оширадиган фуқаролик жамияти институтлари тимсолида аҳолининг турли қатламларига етказишдан иборат бўлди.

Жумладан, ушбу қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги Фармойиши асосида тузилган Ахборот соҳасини ислоҳ этиш ҳамда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича комиссия томонидан фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти, улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўғрисида хабардор этиш тартиб-таомиллари назарда тутилганлиги эътироф этилди.

Шунингдек, ушбу қонун лойиҳасини синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш белгиланган бўлиб, қуйидагилар:

-қонун лойиҳасининг давлат органлари фаолиятининг очиқлигини, шаффофлигини, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари, аҳоли (ахборотдан фойдаланувчилар) кенг фойдаланишини таъминлашга қаратилган қоидалари самарадорлигини аниқлаш, бу қоидаларга амалий жиҳатдан ишлов бериш;

-қонун лойиҳасининг қоидаларини, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви субъектларининг, шунингдек ушбу субъектлар фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор бўлган ОАВ, фуқаролик институтлари, аҳолининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи нормаларни такомиллаштириш, уларни амалга оширишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳуқуқий экспериментнинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги эътироф этилди.

Қонун лойиҳаси нормалари амалга оширилишининг давлат бошқаруви тизими барқарор фаолият юритишига, бу соҳадаги ахборот хавфсизлигини таъминлашга кўрсатиши мумкин бўлган таъсириини баҳолашдир.

Семинар иштирокчиларига ҳуқуқий эксперимент жорий йилнинг март-декабр ойлари давомида ўтказилиши ва уни ўтказиш уч босқичда амалга оширилиши айтиб ўтилди.

Жумладан, тайёргарлик кўриш босқичи (март-апрель), бу босқич доирасида экспериментнинг ташкилий-ҳуқуқий базаси тайёрланади, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун лойиҳаси нормаларида белгиланган очиқлик режимида фаолият кўрсатишига доир регламентларига ишлов берилади, жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари мазкур экспериментнинг вазифалари, мақсади, тартиби ва бошланиши ҳақида хабардор этилади.IMG_0095.JPG

Асосий босқич (май-ноябрь), маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда бошқа ахборотдан фойдаланувчилар фаолиятини Эксперимент ўтказиш тартибига мувофиқ ташкил этишга, ҳокимият, бошқарув тузилмалари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг қонун лойиҳасида назарда тутилган шакллари ва усулларига ишлов бериш, шу жумладан ушбу тузилмалар томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасидаги вазифаларни амалга ошириш масалалари ҳамда жамоатчилик учун қизиқарли бўлган бошқа масалалар бўйича интервью, матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказиш, шунингдек қонун лойиҳаси нормаларининг самарадорлиги бўйича комплекс баҳолар олишга қаратилади.

Якунловчи босқич (декабрь), эксперимент натижаларни умумлаштириш ва таҳлил этишни ҳамда қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича асосли тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олиши айтиб ўтилди.

Президентимизнинг Фармойишлари билан ҳуқуқий экспериментни илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш борасидаги вазифани Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтига юклаганлиги фукаролик жамияти институтларининг давлат ҳокимияти ва бошқарувидаги ролининг қанчалик юқорилигини белгилаб берганлиги эътироф этилди.

Шунингдек, семинар якунида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан бу борада фикрлар билдирилди ҳамда ушбу масала юзасидан келгусида вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳар бир иштирокчи ташкилотларнинг вазифалари белгилаб олинди.

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими 


Ҳуқуқий эксперимент:

Қонун ижодкорлигининг демократик усули

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, юридик фанлар доктори, профессор Акмал САИДОВ билан суҳбат

2013 ЙИЛ 20 мартда Президентимиз томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси нормаларини тажрибадан ўтказиш бўйича ҳуқуқий экспериментни ташкил этишга йўналтирилган Фармойиш қабул қилинди.

Фармойиш юзасидан жорий йил мобайнида ҳуқуқий эксперимент ўтказиладиган ҳудудий-маъмурий бирликлар сифатида Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳуқуқий эксперимент субъектлари этиб белгиланди. Мазкур ҳуқуқий эксперимент мазмун-моҳияти билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги томонидан тайёрланган мулоқотни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

—Президентимиз “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да ҳозирги даврда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий амалиёт томонидан талаб этилган 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси билан чиқди, — деди А.Саидов. — Уларнинг қабул қилиниши очиқ фуқаролик жамиятини шакллантиришда Ўзбекистоннинг изчил, тадрижий ва барқарор ривожланишини, аҳолининг турмуш шароити янада яхшиланишини таъминлайди, мамлакатимизга жаҳоннинг ривожланган демократик давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаш имконини беради.

Концепцияда фуқароларнинг ахборотга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда ва қабул қилинаётган қарорларнинг сифатини ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонунчилик ҳужжати сифатида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарурлиги қайд этилган. Қонун фуқароларнинг ахборот соҳасидаги эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган демократик ҳуқуқий жамият қуриш концепциясининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.

Ушбу қонун давлат ҳокимияти бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг ҳуқуқий тартиб-қоидалари ва механизмларини аниқ белгилашга, аҳоли, жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат органлари томонидан қабул қилинаётган ахборотдан ва энг аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборотдан кенг фойдаланилишини таъминлашга қаратилган.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси миллий ва хорижий экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинди. Мамлакатимизнинг барча минтақаларида ўтказилган семинар ва давра суҳбатлари, халқаро конференция ва халқаро давра суҳбатлари якунлари бўйича қонунни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар умумлаштирилди. Қонун лойиҳасини тайёрлашда Австрия, Буюк Британия, Франция ва Германия сингари ривожланган демократик давлатларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот очиқлигини таъминлаш тажрибаси ўрганиб чиқилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича ЕХҲТ Вакили Бюросидан, Нотижорат ҳуқуқи халқаро Марказидан (АҚШ) олинган тавсиялар ҳам инобатга олинди.

— Ҳуқуқий эксперимент нима? Умуман, унинг моҳияти ҳақида изоҳ берсангиз.

— Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари улар фаолиятидан кенг хабардор бўлишига йўналтирилган қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган.

Ҳуқуқий эксперимент — бу экспериментал ҳуқуқий нормаларнинг самарадорлигини, фойдалилигини ва тежамлилигини текшириш ҳамда умумий амал қиладиган бўлғуси қонуннинг мақбул вариантларини пухта ишлаш учун чекланган географик ва вақт кўламида қонун лойиҳаси нормаларини апробациядан ўтказишдир. Қуйидагилар унинг асосий хусусиятлари ҳисобланади:

Биринчидан, ҳуқуқий экспериментдан фойдаланиш қонун ижодкорлиги фаолиятининг демократик усулларидан бири ҳисобланади. Ундан халқаро амалиётда кенг фойдаланилади. Бу усулдан фойдаланиш жамият ва давлат қурилишининг реал юридик амалиёти билан бевосита боғлиқ, илмий асосланган қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий нормаларининг ҳаётийлиги ва самарадорлиги бўйича тавсиялар олиш имконини беради. Президент Фармойиши бир томондан, ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштириш учун янги имкониятлар очса, иккинчи томондан, қонун ижодкорлиги ташаббуси субъектларининг қонун ижодкорлиги фаолиятига янги, истиқболли, демократик тамойилларга асосланган экспериментал усулни кенг жорий этиш учун асосни шакллантиради.

Иккинчи хусусияти шундан иборатки, ҳуқуқий эксперимент давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор шахсларга, биринчи навбатда, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига зарур ахборотни олишнинг кенг имкониятларини беради.

Маълумки, ахборот соҳасининг нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳуқуқий эксперимент давомида қонун лойиҳасида оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлашнинг тегишли механизмлари ишлаб чиқилишидан ва кейинчалик қонун лойиҳасида кенг акс эттирилишидан манфаатдор. Бу, шубҳасиз, давлат органлари раҳбарлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати учун уларнинг масъулиятини оширади.

Учинчи энг муҳим жиҳати бу — давлатимиз раҳбарининг Фармойиши билан Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти учун алоҳида ҳуқуқий тартиб амалга киритилади. Бу уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олишда фуқароларнинг ҳуқуқларини жиддий равишда кенгайтиради. Жумладан, ахборот сўровлари ва талабларини кўриб чиқиш, уларга тегишли жавоблар тайёрлаш муддатлари норматив мустаҳкамланади. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари улар рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши, оммавий ахборот воситаларининг эксперимент ўтказиш субъектлари фаолияти, шунингдек, эксперимент ўтказиш субъектларининг мансабдор шахслари билан суҳбат ташкил этиш тўғрисидаги сўрови эса етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Шунингдек, ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотга бўлган сўровларни ёзма (шу жумладан, электрон) ва оғзаки шаклда, шунингдек, бевосита ўз вакиллари орқали юбориш ҳуқуқи мустаҳкамланади.

Тўртинчи хусусияти эса Ўзбекистонда фуқароларнинг ахборотга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда замонавий демократик тамойилларга жавоб берадиган қонунчилик базаси яратилган. Шубҳасиз, ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ахборот соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш тизимида ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди. Ҳуқуқий эксперимент давомида ушбу қонун лойиҳасининг амалдаги ахборот қонунчилигига ҳуқуқий мувофиқлиги масалалари ишлаб чиқилади.

Бешинчи жиҳат шуки,давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, амалга оширилаётган ҳуқуқий экспериментнинг ҳуқуқий механизмларини амалга ошириш тегишли технологик инфратузилма мавжуд бўлишини талаб этади. Бу жараёнлар мамлакат Президентининг ташаббуси билан ишлаб чиқилаётган “электрон ҳукумат” концепциясининг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.

Олтинчи хусусияти. Фуқароларнингдавлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланиш билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш мураккаб ва кўп қиррали жараён. Ҳуқуқий эксперимент давомида ижтимоий муносабатларнинг бевосита ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган қисмигина апробациядан ўтказилиб қолмай, балки журналистларнинг касб одоб-ахлоқи кодексларига ва ўзаро ишонч тамойилларига асосланган муносабатлар ҳам апробациядан ўтказилади.

Ва еттинчи муҳим жиҳат ҳақида тўхталадиган бўлсак,ҳуқуқий эксперимент давомида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ахборот очиқлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаши бўйича, шу жумладан, хорижий мутахассислар ва экспертлар иштирокидаги социологик тадқиқотлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилади. Қонун лойиҳаси нормалари муҳокама қилинади ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланади.

— Акмал Холматович, ҳуқуқий эксперимент вазифаларини самарали амалга ошириш юзасидан бугунги кунда қандай чора-тадбирлар бажарилмоқда? Хусусан, мазкур жараёнда оммавий ахборот воситаларининг иштироки ва улар учун яратиладиган эркинлик ҳамда имкониятлар ҳақида ҳам тўхталсангиз.

— Ҳуқуқий эксперимент вазифаларини самарали амалга ошириш учун ихтисослаштирилган интернет-сайт яратилади. Унда ҳар бир киши эксперимент амалга оширилишининг бориши билан танишиши, қонун лойиҳаси нормаларини муҳокама қилишда қатнашиши, оммавий ахборот воситалари вакиллари эса пресс-релизлар, бюллетенлар ва шу кабиларда эълон қилинадиган ҳуқуқий эксперимент субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборот материалларини жўнатишнинг автоматик режимида олишлари мумкин бўлади.

Мазкур жараёнда ОАВнинг эркин ва самарали иштироки ҳақида тўхталганда, аввало, давлатимиз раҳбари “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” қонун қабул қилиш зарурлиги ҳақида ғояни илгари сурар эканлар, ушбу қонун “фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кўп жиҳатдан кучайтириши”га алоҳида урғу берганлигини эътироф этиш жоиз.

Эксперимент бориши давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишда жисмоний ва юридик шахслар учун янги имкониятлар яратилади. Булар нималарда акс этади? Жумладан, ўтказиладиган экспериментнинг самарадорлиги ва эскперимент ўтказиш субъектлари ўзининг ахборот очиқлигини таъминлаш бўйича фаолияти юзасидан ахборотдан фойдаланувчиларнинг баҳоларини олишга доир социологик тадқиқотлар олиб бориш имкони юзага келади. Шунингдек, очиқликни таъминлашда қонун лойиҳаси нормаларини муҳокама қилиш бўйича кенг жамоатчилик оммаси, хусусан, журналистлар учун конференциялар, брифинглар, матбуот анжуманлари ташкил этилади.

Бир сўз билан айтганда, ҳуқуқий эксперимент ўтказиш якунлари бўйича барча олинган натижалар пухта таҳлил қилинади. Улар асосида қонун лойиҳаси матнини ишлаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Шу тариқа, ҳуқуқий эксперимент ҳуқуқий назария ва юридик амалиётни бирлаштириш шакли сифатида юзага чиқиб, ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг “назарий жиҳати” ҳамда бир вақтнинг ўзида назарий билиш ҳуқуқий жараёнининг “амалий жиҳати” ҳисобланади.

Улуғбек АСРОРОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири


Ҳуқуқий тажриба:

ИСЛОҲОТЛАР ОЧИҚЛИГИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Комил ишонч билан айтишимиз мумкинки, бугун мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жадал ўзгаришлари билан ажралиб турадиган янги босқичга кўтарилди. Яъни ислоҳотлар ва бунёдкорликлар натижасида эришган ютуқларимиз тобора кўпаймоқда.

Давлат томонидан халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар асосида жамиятда ободлик ҳамда юксак маънавият уйғун тарзда чуқур қарор топмоқда. Буларнинг барчасида янги замон тараққиёти ёрқин акс этаётир.

Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ана шундай муҳим қадамлардан бири Юртбошимиз Фармойиши асосида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси нормаларини ҳуқуқий тажрибадан ўтказиш, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Маълумки, мазкур қонун лойиҳаси Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган.

Яқинда Самарқандда ҳуқуқий тажриба ўтказиш бўйича ишчи комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда комиссия аъзолари — парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик ҳамда идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари ходимлари, ННТлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мажлисда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Д. Тошмуҳамедова таъкидлаганидек, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган устувор йўналишлар босқичма-босқич рўёбга чиқарилмоқда.

Жумладан, шу мақсадда юртимизда сўз ва ахборот эркинлиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар очиқлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорларга оид ахборотлар билан аҳолини кенг хабардор қилиб боришда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ролини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилаяпти. Давлатимиз раҳбари томонидан қўллаб-қувватланган ва парламент аъзолари ташаббуси билан ўтказилаётган ҳуқуқий тажриба ушбу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давомидир. Мазкур жараён нафақат миллий қонунчиликни такомиллаштиришга янгича ёндашув, балки истиқболдаги қонун ижодкорлиги фаолияти учун ўзига хос намуна бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, қонун нормаларининг ҳуқуқий тажрибаси 2013 йил давомида Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти органлари базасида ўтказилади. Ушбу вилоятлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор бўлган жисмоний ва юридик шахслар унинг иштирокчилари ҳисобланади.

Ушбу ҳуқуқий тажрибани ўтказишдан мақсад қонун лойиҳаси меъёрларини амалий жиҳатдан такомиллаштиришдир. Умуман, бу аҳолининг ҳокимият ва бошқарув органлари билан янада очиқ мулоқот қилиши, фуқароларнинг тегишли муассасалар фаолияти, қабул қилинаётган, шу жумладан, ҳудудий миқёсдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида тезкор ва ишончли ахборотлардан бохабар бўлишини таъминлашга хизмат қилиши лозим. Экспертларнинг таъкидлашича, қонун нормалари мутасадди шахслар ва раҳбарларнинг қабул қилаётган қарорлари учун масъулиятини кучайтиришда муҳим омил саналади. Зеро, бу каби ҳужжатларнинг ишончлилиги, улар ижроси суръати ҳамда сифати нодавлат нотижорат ташкилотлари, журналистлар, аҳоли кенг қатламлари муҳокамаси учун мавзу бўлади. Ишчи комиссия аъзолари айтганидек, ўтказилаётган ҳуқуқий тажриба ҳар бир раҳбарни ҳозирги фаолияти ҳақида чуқур фикр юритишга ҳамда уни янада такомиллаштириш учун бор куч-ғайратини сафарбар этишга ундайди. Мазкур лойиҳани амалга оширишнинг яна бир ижобий жиҳати шундаки, бу фуқаролик жамиятини ривожлантириш, уларнинг турли соҳалардаги иштирокини фаоллаштиришга туртки беради.

Шу билан бир қаторда, экспертлар ушбу лойиҳанинг ижтимоий тарафларига алоҳида тўхталишмоқда. Хусусан, қонун лойиҳаси ва унинг амалда қўлланилишига бағишланган очиқ мулоқотлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишга хизмат қилади.

Қолаверса, тадбир давомида ҳуқуқий тажриба ўтказиш самарадорлиги бўйича Самарқанд вилояти салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтди.

Мажлисда сўзга чиққан Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев таъкидлаганидек, Фармойишга биноан, лойиҳанинг самарали амалга оширилиши бўйича иш олиб борадиган махсус ишчи гуруҳ тузилган. Қолаверса, ҳозирги кунда вилоят ва туман ҳокимликлари, давлат бошқаруви органлари веб-сайтларини янгилаш устида фаол иш олиб борилаётир. Бу жараёнга 20 дан зиёд ёш мутахассислар, жумладан, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда унинг минтақавий филиаллари битирувчилари жалб қилинган.

Қайд этиш лозимки, муассасалар веб-сайтларига жойлаштирилган маълумотлар, қонун лойиҳасининг 6-моддасига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига оид энг муҳим ахборот манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам вилоят давлат муассасалари интернет сайтларини замонавий талабларга мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Мажлисдан сўнг иштирокчилар ушбу йўналишдаги ижобий натижалар билан яқиндан таништирилди.

Бугун Самарқанд вилоятида 668 та нодавлат нотижорат ташкилоти мавжуд. Мазкур ННТлар вакиллари ҳуқуқий тажрибанинг муваффақиятли амалга оширилиши учун ҳудудда ташкил этилган махсус ишчи гуруҳга жалб этилган.

Ишчи комиссия аъзолари биринчи бўлиб Самарқанд вилояти адлия бошқармасига ташриф буюришди. Ишчи комиссия аъзолари сўзларига кўра, мазкур идора ушбу ҳуқуқий тажриба йўналишларини муваффақиятли амалга оширишга хизмат қиладиган зарур салоҳиятга эга.

— Ҳозирги вақтда бир неча нафар юқори малакали мутахассисларимиз бошқармамизнинг www.samarkand.adliya.uz веб-сайтини яхшилаш бўйича фаол иш олиб бормоқда, — дейди бошқарма бошлиғи Худоёр Маматов. — Айни пайтда интернет-ресурсда республика ва вилоят даражасида қабул қилинган ҳамда мунтазам янгиланиб борадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси мавжуд. Шу билан бирга, сайтимизда фуқароларни виртуал қабул қилиш синовдан ўтказилмоқда. Ушбу тизим орқали фуқаролар нафақат шикоят ёки мурожаат қолдиришлари, балки адлия соҳасига тааллуқли масалада керакли маслаҳат олишлари мумкин бўлади. Айтиш жоизки, бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш жиҳатлари борасида ҳам кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунда, шубҳасиз, бошқарма тузилмалари ва ахборот хизматининг оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этаяпти.

Бунинг самараси яқинда ҳуқуқий тажриба бўйича ўтказилган тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида эътироф этилган эди. Яқин кунларда вилоятнинг барча тумунларида ана шундай тушунтириш ишларини ўтказишга қарор қилинди.

Ҳуқуқий тажриба моҳияти ҳақида аҳолини хабардор қилиш — ОАВнинг вазифаси. Шунинг учун мажлис қатнашчилари ташриф буюрган навбатдаги маскан Самарқанд вилоятининг “Samarkand-STV” нодавлат телерадиокомпанияси бўлди.

Аҳолининг катта қисмини ўз телерадиоканаллари билан қамраб олган мазкур компания студияларидан бирида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги аҳамиятига бағишланган кўрсатувни суратга олиш жараёни кечаётган эди. Баҳс шаклида ташкил этилган ушбу теледастур бошловчилари ҳамда иштирокчилари вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари бўлиб, улар “Эркин фикр” ёшлар клуби аъзоларидир.

— Очиғини айтиш керак, ҳуқуқий тажриба айнан бизнинг вилоятимизда ўтказилаётганидан жуда хурсандмиз. Айниқса, биз, ёшлар Президентимиз бошчилигида рўёбга чиқарилаётган кенг миқёсли ўзгаришлар жараёнида фаол қатнашишдан бағоят мамнунмиз, — дейди ёшлар клуби аъзоси Шоҳруҳ Жўрақулов. — Биз ўз кўрсатувимизда Президентимизнинг ҳуқуқий тажриба ўтказиш ҳақидаги Фармойиши мазмун-моҳияти ва долзарблигини интерфаол усулда очиб беришга ҳаракат қиламиз. Зеро, раҳбарларнинг масъулиятини оширишга, улар фаолиятида шаффофлик ва ошкораликни таъминлашга ҳамда аҳоли барча қатламлари билан мулоқотни шакллантиришга оид ўзгаришлар, биринчи навбатда, барчамизга — Ўзбекистон фуқароларига дахлдор. Фуқаролик онгини ошириш, фуқаролик жамияти ролини кучайтириш нуқтаи назаридан айтганда, мазкур лойиҳанинг аҳамияти беқиёсдир.

— Албатта, бу ерда мувозанатни, яъни бир томондан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги, иккинчи тарафдан оммавий ахборот воситаларининг этика қоидаларига риоя этиш бўйича масъулиятини ҳисобга олиш керак. Шундагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин, — деб суҳбатимизни давом эттирди кўрсатув иштирокчиси Моҳинур Маҳмудова. — ОАВ вакиллари олдида аниқ вазифалар белгилаб берилган. Вилоят телерадиокомпаниясида бу йўналишда иш бошлаб юборилган. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти минтақавий бўлими билан ҳамкорликда қонун лойиҳаси синови бўйича ўтказилган интерфаол кўрсатув томошабинларга манзур бўлди. Дастур ҳақида жуда кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилди. Энг муҳими, муҳокама этилаётган масалага турли ёшдаги томошабинлар қизиқиш билдиришди.

Самарқанд вилоятидаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларида ҳам мазкур масала катта қизиқиш уйғотди. Ёш авлод вакиллари мутахассислар кўмагида ушбу қонун лойиҳасининг моҳиятини тушунишга алоҳида масъулият билан ёндашишди. Уларнинг фаоллиги вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан ўтказилган мониторингда ҳам қайд этилди. Ишчи комиссия аъзолари ушбу муассаса фаолияти билан ҳам танишдилар.

Ёшлар билан ишлаш натижалари ҳамда истиқболлари ҳақида бошқарма матбуот котиби Салоҳитдин Санақуловнинг фикри билан қизиқдик.

— Ўқувчиларни қонун лойиҳаси муҳокамасига кенг қамраб олиш самарадорлигини таъминлашда мавжуд техник имкониятлар айни муддао бўлди, — дейди у. — Жумладан, бу борадаги саволларнинг асосий қисми ўқувчилар томонидан электрон кўринишда жўнатилмоқда. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда интернет орқали келиб тушган мурожаатларни тезда кўриб чиқиб, муфассал жавоб олиш учун уларни мутахассислар эътиборига ҳавола қилиш имконига эгамиз. Айни чоғда бошқарма ходимлари қўлга киритилган натижалар билан чекланмасдан, ёшларни қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти билан янада кенг таништириш мақсадида янги методологик услубларни ишлаб чиқишаяпти.

Бу каби фаоллик ва манфаатли ёндашув ҳудуднинг барча жойларида кузатилаётир. Ҳуқуқий тажриба вакиллари мазкур илғор усул аҳолининг турли қатламларини жалб этишга имкон беришини таъкидлар экан, амалга оширилаётган туб янгиланишлар марказида бўлишни истаган, бу борадаги чора-тадбирларни бекаму кўст бажаришда масъулиятни ўз зиммасига оладиган вилоят аҳолисида мазкур новаторлик лойиҳасига нисбатан қатъий фуқаролик позицияси намоён бўлаётганига ишонч ҳосил қилдилар. Зеро, республикамиз тарихида чуқур ўзгаришлар рўёбга чиқарилаётган бугунги кунда мустақил Ўзбекистон фуқаролари демократия — халқ позицияси, унинг фидокорлиги ва ватанпарварлиги ифодаси эканлиги, ҳар бир инсон севимли Ватанининг келажак тақдирига масъуллигини англаб етди.

Ҳуқуқий тажриба якунлари чуқур таҳлил этилиб, улар энг муҳим ҳуқуқий ҳужжатлардан бири — “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини маромига етказиш учун таклифлар ҳамда тавсияларга асос бўлади.

Салим ДОНИЁРОВ.

“Халқ сўзи” газетасининг 2013 йил 13 апрель сонидан олинди


Фаолият билан танишув

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги 3987-сонли Фармойиши билан тасдиқланган ишчи гуруҳнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун лойиҳаси нормаларида белгиланган очиқлик режимида фаолият кўрсатишига доир регламентларига ишлов берилиши ҳолати, шунингдек бошқарма томонидан жамоатчиликни ва фуқаролик жамияти институтларини мазкур экспериментнинг вазифалари, мақсади, тартиби ва бошланиши ҳақида хабардор этиш бўйича амалга оширилаётган ишлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.DSC_6638.jpg

Маълумки, Олий мажлис Қонунчилик палатаси ташаббуси билан миллий ҳуқуқий амалиёт учун янги услуб –ҳуқуқий эксперимент ўтказиш жорий этилди. Ҳуқуқ амалиётига жорий этилаётган мазкур янги услуб Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги назарияси ва амалиётини тизимли такомиллаштириш жараёнидаги навбатдаги босқич, мамлакатимизда ижтимоий ҳаётни демократлаштириш жараёнлари мукаммаллигининг муҳим сифат кўрсаткичидир. Давлатимиз раҳбарининг ҳуқуқий тажрибани ўтказиш тўғрисидаги мазкур фармойиши ижросини таъминлаш жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг аҳоли, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ билан янада кенг муносабатлар ўрнатишига кўмаклашади. Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат тузилмаларидан ташқари оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, уларнинг ишлари ҳақида ахборот олишдан манфаатдор юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳам мазкур тажрибанинг иштирокчилари ҳисобланади.DSC_6645.jpg

Ҳуқуқий тажрибанинг мазмун-моҳияти муайян вилоят, туман ҳамда шаҳар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг реал фаолиятида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси синовдан ўтказишдан иборат экани қайд этилди.

Ҳуқуқий тажриба қонун лойиҳасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралигини янада тўлиқ таъминлаш, аҳолини мамлакатимизни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилиш жараёнлари ҳақида хабардор қилишда фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ОАВнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган нормаларининг самарадорлигини амалиётда текшириб кўриш имконини беради.

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида ишчи гуруҳ аъзолари бошқарманинг электрон расмий нашри – веб-сайти, ахборот-хизмати ҳамда бошқарма раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш хоналари ва жараёнлари билан танишиб, ўз мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси  

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими 


Матбуот анжумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ҳуқуқий тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини самарали таъминлаш мақсадида, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси аъзолари ҳамкорлигида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, галдаги муҳим вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси масъул ходимлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг вилоят минтақавий вакили, Фуқаролик жамиятини шакллантиришни маниторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Маҳалла” жамоат фонди вакиллари, марказий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чоралар тўғрисида”ги Қарорида “одам савдоси” ва “одамлардан фойдаланиш” тушунчалари белгиланганлиги, одам савдосига қарши курашиш тизими, ваколатли органлар ва уларнинг мазкур жиноятга қарши кураш вазифалари, шунингдек одам савдоси қурбонларининг ҳимояси ва ижтимоий ҳуқуқий реабилитацияси масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Ҳар қандай жиноятга қарши курашда тарғиботнинг барча турларидан унумли фойдаланиш яхши самара беради. Шу жиҳатдан, вилоят адлия бошқармаси ва унинг муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда давлат нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида одам савдоси, унинг салбий оқибатларини акс эттирувчи плакат ва буклетлар тайёрланиб, жамоатчиликка етказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга ишлаш, даволаниш, дам олиш ва бошқа мақсадларда чиқиши юзасидан маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам беришга йўналтирилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Анжуманда одам савдосига қарши курашишда айниқса ОАВнинг ўрни ва аҳамияти жуда муҳимлиги ҳамда унинг имкониятидан самарали фойдаланиш лозимлигига асосий эътибор қаратилди.

Журналистларга вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари, шунингдек, туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги диний-маърифат ишлари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда одам савдосига қарши курашишга қаратилган тадбирлар юзасидан атрофлича маълумот берилди. Жумладан, 2012 йилда вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи ФҲДЁ органлари ва давлат нотариал идоралар ходимлари томонидан 100 га яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилган, айнан ОАВ ходимларининг ёрдами билан бу борада ҳамкорликда ёритилаётган материалларнинг таъсирчанлиги оширилган.

Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси томонидан ўсиб келаётган ёш авлоднинг одам савдоси жабрдийдаларига айланишини олдини олиш мақсадида коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан одам савдосига қарши курашиш бўйича “Ишонч телефони” фаолияти, у бўйича кўрилган чоралар юзасидан журналистларга батафсил маълумот берилди.

Анжуманда оилавий тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш ва уни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш, вилоят идоралараро комиссияси билан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кучайтириш, доимий равишда халқаро-ҳуқуқий тажрибани таҳлил қилиш, юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга кўмаклашувчи илмий асосланган таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган тадбирларни кенгайтириш, тарғибот тадбирларини амалга оширишда ОАВнинг барча кўринишларидан унумли фойдаланишга қаратилган тавсиялар билдирилди.

Адлия вазирлиги

Ахборот хизмати


Ҳуқуқий тажриба қонун лойиҳасини такомиллаштиришга хизмат қилади

Мамлакатимиз парламенти давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга оширган ҳолда, ўз қонун ижодкорлиги фаолиятининг услублари ва сифатини тобора такомиллаштирмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси миллий ҳуқуқий амалиёт учун янги услуб – ҳуқуқий тажриба ўтказишни жорий этиш ташаббусини илгари сурди. Парламент аъзоларининг ушбу ташаббуси Президентимиз Ислом Каримов томонидан қўллаб-қувватланди. Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ишлаб чиқилган лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий тажриба ўтказиш тартиби ҳамда шартларини белгилаб берган фармойиши қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи комиссиянинг ташкилий мажлиси бўлиб ўтди.

Унда мазкур ишчи комиссия аъзолари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари қатнашди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, ишчи комиссия раиси Д.Тошмуҳамедова бошқарди.

Ишчи комиссия зиммасига юкланган вазифаларга биноан 2013 йил давомида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ўтказиладиган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажрибани ташкилий таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Мажлисда мамлакатимизда истиқлол йилларида демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш давомида халқаро стандартларга жавоб берадиган қонунчилик базаси яратилгани ва у Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган сўз эркинлиги ҳамда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлаши таъкидланди. Хусусан, Асосий қонунимизнинг 30-моддасида барча давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги белгиланган. Бу қоида ва принциплар қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда ахборот соҳасини жадал ва эркин ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник шароитлар яратилган. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз юритар эканмиз, ахборот эркинлигини таъминламасдан бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини ўзимизга яхши тасаввур этамиз. Ахборот соҳасини демократия асосида ривожлантириш Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ушбу соҳани янада эркинлаштириш ҳамда демократлаштириш мақсадида миллий қонунчилигимизни такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар белгилаб берилган. Жумладан, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси илгари сурилган. Янги қонунда жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураси белгиланган, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлари тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижро ҳокимияти органларининг бу қарорлар сифати учун жавобгарлигини оширишга, жамиятимизда фикрлар хилма-хиллигини, сўз ва сайлов эркинлигини кенгайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда ривожланган демократик давлатлар тажрибаси ўрганиб чиқилди, ахборот ҳуқуқи соҳасида фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар тавсиялари инобатга олинди. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси, хусусан, хорижлик экспертлар иштирокида кенг муҳокама этилди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудида ўтказилган қирқдан ортиқ конференция, семинар ва давра суҳбатлари якунлари бўйича мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштиришга оид юзга яқин таклиф умумлаштирилди.

Президентимизнинг мазкур қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажриба ўтказишга оид фармойишининг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг янги ҳуқуқий амалиётида ноёб тажриба бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳасида амалга оширилаётган демократик туб ўзгаришларнинг мантиқий давомидир. У қонун лойиҳаси нормаларини янада такомиллаштириш, демократик принципларга асосланган янги ҳуқуқий ҳужжатларни синовдан ўтказиш услубини қонун ижодкорлиги фаолиятига кенг жорий этиш учун қўшимча имкониятлар очиб беради. Шуниси эътиборлики, мазкур услуб сўз ва ахборот эркинлиги, давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида илк бор қўлланилмоқда. Бу, шубҳасиз, фуқароларнинг ахборот олиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилади.

Ҳуқуқ амалиётига жорий этилаётган мазкур янги услуб Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги назарияси ва амалиётини тизимли такомиллаштириш жараёнидаги навбатдаги босқич, мамлакатимизда ижтимоий ҳаётни демократлаштириш жараёнлари мукаммаллигининг муҳим сифат кўрсаткичидир. Давлатимиз раҳбарининг ҳуқуқий тажрибани ўтказиш тўғрисидаги мазкур фармойиши ижросини таъминлаш жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг аҳоли, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ билан янада кенг муносабатлар ўрнатишига кўмаклашади.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи М.Эсонов, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Ф.Абдухолиқов ва бошқалар буни алоҳида таъкидлади.

Ҳуқуқий тажрибанинг мазмун-моҳияти муайян вилоят, туман ҳамда шаҳар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг реал фаолиятида ушбу қонун лойиҳасини синовдан ўтказишдан иборат экани қайд этилди. Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат тузилмаларидан ташқари оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, уларнинг ишлари ҳақида ахборот олишдан манфаатдор юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳам мазкур тажрибанинг иштирокчилари ҳисобланади.

Ҳуқуқий тажриба қонун лойиҳасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралигини янада тўлиқ таъминлаш, аҳолини мамлакатимизни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилиш жараёнлари ҳақида хабардор қилишда фуқаролик институтлари, шу жумладан ОАВнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган нормалари самарадорлигини амалда текшириб кўриш имконини беради. Бундан ташқари, тажриба давомида журналистлар фаолиятининг сифати ва самарадорлигини изчил ошириш мақсадида уни журналистларнинг ўзи тартибга солиши бўйича турли механизмлар ҳам синаб кўрилади.

Давлатимиз раҳбари фармойиши билан тасдиқланган ҳуқуқий тажрибани ўтказиш тартибига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари қатъий белгиланган. Масалан, жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш тўғрисидаги талаби эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт. Бунда ахборот олиш талаблари ёзма, жумладан, электрон ҳамда оғзаки шаклда бўлиши ва бевосита, ахборот олишдан манфаатдор шахсларнинг ваколатли вакиллари орқали юборилиши ҳам мумкин. Буларнинг барчаси фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқларини янада кенгайтиради.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасини синаб кўриш вазифаларини комплекс равишда амалга оширишга қаратилган чоралар ҳам белгиланди. Жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтларини тажрибанинг бориши, жисмоний ва юридик шахслар учун ахборот олишнинг янги имкониятлари ҳақида кенг хабардор қилиш шулар жумласидандир. Ўтказиладиган тажриба самарадорлигини ва унинг субъектларининг ахборот ошкоралигини таъминлашга доир фаолиятининг аҳоли томонидан баҳоланишини аниқлаш учун ижтимоий тадқиқотлар ҳам ўтказилади. Шунингдек, қонун лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича, жумладан, чет эллик экспертлар иштирокида конференциялар, семинар ҳамда давра суҳбатларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Бу борада ташкил қилинадиган махсус сайтда ҳар бир одам қонун лойиҳасининг синаб кўрилиши қандай амалга оширилаётгани билан танишиши, унинг нормалари муҳокамасида қатнашиши, ОАВ вакиллари эса ҳуқуқий тажриба субъектлари фаолияти хусусида ахборот материалларини бемалол олиши мумкин.

Ҳуқуқий тажриба самарадорлигини таъминлаш учун уни ўтказиш бўйича ишчи комиссиядан ташқари, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларида шундай ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Тажриба давомида олинган натижалар таҳлили асосида қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Ишчи комиссия йиғилишида муҳокама якунлари бўйича “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни синовдан ўтказиш вазифаларини амалга оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

ЎзА