Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Иштихон тумани, Ҳақиқат ҚФЙ, Одил қишлоғида яшовчи хусусий тадбиркор М.Мустафаевнинг чорва моллари сотиб олиш мақсадида 10 миллион сўм миқдорида кредит ажратишни сўраб ёзган аризаси, “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиали томонидан мазмунан ҳал этилмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал этилиб, фуқаро М.Мустафаевга 10 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Шунингдек, мурожаатингизни ўрганиш жараёнида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва айбдор ходимларга нисбатан тегишли тартибда чора қўллаш тўғрисида филиали бошқарувчиси номига тақдимнома киритилди.

Тақдимнома ижроси таъминланиб, филиал бошқарувчисининг буйруғига асосан филиалнинг кредит бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи О.Юлдашев ва Иштихон Минибанки раҳбари М.Кандияровларга нисбатан “Хайфсан” интизомий чораси қўлланилди.

Мурожаат:

"ME'MOR ALISHER KUMUSHKENT" хусусий корхонаси раҳбари Б.Худжамкуловнинг Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилган.

Ўрганишда, "ME'MOR ALISHER KUMUSHKENT" XK ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида тузилганлиги, бироқ Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳаракатсизлиги оқибатида қонуний кучга кирмаган шартномага асосан, тадбиркорлик субъекти томонидан 60 439 733 сўмлик пудрат ишлари амалга оширилганлиги, бироқ амалга оширилган ишлар учун Ободонлаштириш бошқармаси томонидан маблағ тўланмаганлиги аниқланган.

Натижаси:

Ўрганиш натижаларига асосан Самарқанд вилоят хўжалик судига бажарилган пудрат ишлари учун тўланманмаган 60 439 733 сўм зарарни "ME'MOR ALISHER KUMUSHKENT" XK фойдасига ундириш тўғрисида даъво ариза киритилган.

Суднинг ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан "ME'MOR ALISHER KUMUSHKENT" XK фойдасига 60 439 733 сўм зарар ундирилиши белгиланди. 


Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд тумани, “Наврўз агротехсервис” агрофирмаси ҳудудида фаолият юритаётган “Боғитилло мевазорлари” фермер хўжалиги раҳбари Д.Ҳамроқуловнинг Самарқанд туман ҳокимлиги томонидан ажратилган ер майдонини ўлчаб бериш ва ер ижара шартномаси тузиш пайсалга солинаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, Самарқанд туман ҳокими номига қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳнома киритилиб, туман ҳокимлиги билан “Боғитилло мевазорлари” фермер хўжалиги ўртасида 10.05.2016 йилда ер майдонини ўлчаб берилиб ер ижара шартномаси тузилиши таъминланди.

Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар Нодирабегим кўчаси 1-б-уйда жойлашган “Сам Ишонч Капитал” МЧЖ раҳбари Б.Насимованинг ТИФ “Миллий банк” Регистон филиали ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, ТИФ “Миллий банк” Регистон филиали бошқарувчиси номига “Сам Ишонч Капитал” МЧЖ ҳисоб рақамидан 30.03.2015 йилдаги 200-сонли мемориал ордерга асосан ундириб олинган 9 млн сўм пул маблағларини жамият ҳисоб рақамига қайтариш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Каттақўрғон туманидаги “Бегмуродов Маъруфжон келажаги” фермер хўжалиги раҳбари М.Бегмуродовга ажратилган ер майдонини туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими томонидан ўлчаб бериш пайсалга солинаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал этилиб, фермер хўжалигига ажратилган 2,1 гектар ер майдони чегаралари Каттақўрғон туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимлари томонидан 07.05.2016 йилдаги далолатнома асосида жойида ўлчаб берилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Каттақўрғон тумани, Мойбулоқ ҚФЙда яшовчи фуқаро Э.Ҳайитов Каттақўрғон туманидаги 70-сонли ўрта мактаби масъул ходимларининг ҳатти-харакатларидан норози бўлиб адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаронинг иш ҳақи тўлалигича тўланиши ва ўтган давр учун иш ҳақидан ушлаб қолинган коммунал тўловлар бўйича барча тўлов патталари жорий йилнинг апрель ойида фуқарога тақдим этилиши таъминланди.

Мурожаат:

Булунғур тумани, Зарбдор жамоа хўжалигида яшовчи фуқаро И.Каражанова ишга тиклаш масаласида амалий ёрдам бериш масаласида мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, адлия органининг аралашуви билан фуқаро 6-апрель куни ишга тикланди ва у билан Булунғур туман ТТБ ўртасида меҳнат шартномаси имзоланди. 


Мурожаат:

Анджижон вилоятининг Избоскан туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор И.Абдувохидов ТИФ “Миллийбанк” Избоскан туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кура , адлия органининг аралашуви билан банк муассасаси томонидан тадбиркорга ўз фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига дон ва ун маҳсулотларини етказиб бериш учун айланма маблағини шакллантиришга 25 миллион сум миқдорида кредит маблағи ажратилиб берилиб,2015 йилнинг август ойида банк филиалига қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан огоҳнома киритилди.

Мурожаат:

Арнасой туманида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор Х.Маратова АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси: АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали фаолиятидан норози булиб қилинган мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича 2015 йил 15 декабрда қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва тақдимнома натижасига кўра банк рахбарининг буйруғига асосан кредитлаш шўъбаси 1-тоифали мутахассиси Ж.Умировга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

Хўжайли туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Қалиллаева Зулайха АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали бошқарувчиси номига адлия органи томонидан тақдимнома киритилиб, якка тадбиркорга 25млн сўм кредит ажратилишига эришилди.

Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Оригинал тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари А.Нуриддинов АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиали томонидан 145.000.000 сўм кредит маблағи ажратиб берилмаганлиги сабабли пеня ундириб беришни сўраб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат ўганиб чиқилиб, адлия органи томонидан 2015 йилнинг май ойида АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиалига нисбатан 8.700.000 сўм пеня ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилинди.

Хўжалик судининг 2015 йил июл ойида чиқарган ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилди ва 8.700.000 сўм пул маблағи тадбиркор фойдасига ундирилиши белгиланди.

Мурожааат:

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “UZ ASIA TRADE” МЧЖ вакили В.Қундузова Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимлари томонидан таъсис ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиб бермаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижада: Адлия органи томонидан Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекциясига қонун бузилиши ҳолатларни такрорланмаслигини олдини олиш тўғрисида огоҳнома киритди.

Мурожааат:

Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖ қошида “замонавий кушхона” ташкил этиш бўйича лойиха маҳаллий дастурга киритилган бўлиб, унга асосан АТБ “Агробанк” томонидан жамиятга Хитой Халқ Республикасидан йирик ва майда шохли молларни сўйиш технологиясини сотиб олиш учун кредит ажратилиши назарда тутилган бўлсада АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан кредит маблағларининг ажратилиши пайсалга солинаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъекти адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖга 950 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Тайлоқ туманида фаолият юритаётган ЯТТ С.Бахронов АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал этилиб, АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан ЯТТ С.Бахроновга 10 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат: Ангор туманида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор З.Каримов ер солиғини қишлоқ жойларида тўланиши белгиланган ставкада тўлаб келаётган бўлсада, Ангор туман ДСИ томонидан шаҳар ҳудудида тўланадиган ставка бўйича солиқ қарздорлиги ҳисобланганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”ги мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органи томонидан Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди, ушбу тақдимнома натижасига асосан туман ДСИ ходими Б.Хўшбоқовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо қўлланилди.

Мурожаат:

Чортоқ туманидаги “Invest trading plys” МЧЖ раҳбари Х.Дадабаевнинг ТИФ “Миллий банк” Чортоқ туман филиали томонидан кредит маблағлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия органининг “ишонч телифони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви орқали мурожаат ижобий ҳал этилиб, ушбу МЧЖга кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Жомбой туманида яшовчи хусусий тадбиркор Д.Мухторованинг тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 14 миллион сўм савдо кредити олиш учун ДТ “Халқ банки” Жомбой филилалига 2014 йил июнь ойида барча ҳужжатларни тайёрлаб топширганлигига қарамасдан кредит ажратиш ишлари пайсалга солиниб келинаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч” телефонига қилаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ходимлари аралашувига билан тадбиркор Д.Мухторовага тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 14 миллион сўм савдо кредити ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳрида яшовчи бош ҳисобчиси Ф.Шакировнинг ДТ “Халқ банк” Самарқанд вилоят филилали ходимлари ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб, “Ишонч” телефонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, аниқланган қонун ҳужжатлари бузишларини, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ДТ “Халқ банк” Самарқанд вилоят Боғишамол филилали бошқарувчиси номига тақдимнома киритилиб банк филилали томонидан ортиқча ундирилган хизмат ҳақи қайтарилди ва камчиликка йўл қўйган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Б.Раҳимовнинг кредит ажратишни сўраб “Микрокредитбанк” ОАТБ Каттақўрғон шаҳар филиалига қилган мурожаатига асосан кредит ажратиш масаласи пайсалга солинаётганлигидан норози бўлиб, “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, мурожаат муаллифининг тадбиркорлик фаолияти йўналишларни йўлга қўйиш мақсадида 85 миллион сўм кредит ажратиш учун банк филилали билан кредит шартномаси тузилишига эришилди. 


Мурожаат:

Пахтачи туман, “Хайрабод” ҚФЙ, “Амиробод” маҳалласида яшовчибир гуруҳфуқаролар М.Халилов қишлоқ дорихонасида uz card карталари орқали тўловларни қабул қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан шикоятни ўрганиш жараёнида “Ҳакимқул” ҚВП ҳудудида жойлашган Самарқанд “Дори-Дармон” АЖга қарашли 51-сон шахобчага тўловларни uz card картаси орқали қабул қилувчи марка серияси С-90, рақами 32690675 бўлган терминал ўрнатилишига эришилиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Адлия бошқармаси Жомбой тумани, “Олмазор” маҳалласида яшовчи Ж.Душанованинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жомбой туман бўлими томонидан болаликдан ногирон қизи Г.Ҳамраевага нафақа кечиктириб тайинланганлиги ва тўловга ўтказилмаганлиги хусусида шикоят билан мурожаат қилди.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси аралашуви билан болаликдан ногирон Г.Ҳамраевага тайинланган 187 минг сўмдан ортиқ нафақа тўловга ўтказилиб, мурожаат қаноатлантирилди. 


Мурожаат:

Нарпай туманида яшовчи Ф.Рахимов “Муқимий” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинланиши пайсалга солинаётганлиги тўғрисида адлия бошқармасига шикоят билан мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан шикоятни ўрганиш жараёнида Маҳалла нафақа тайинлаш комиссияси томонидан Ф.Рахимовга фарзандини парваришлаш бўйича икки ёшгача нафақа тайинланишига эришилиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Нарпай туманида яшовчи Р.Аҳмедова Бешқозоқ почта алоқа бўлими томонидан пенсиясидан коммунал тўлов учун ҳақ ушлаб қолинганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига мурожаат этган.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича, “Оқтош” почта алоқа тармоғи бошлиғи номига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Тақдимномага мувофиқ тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, "Бешқазақ" алоқа бўлими хабарчиси Ж.Ҳамраевга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланган.

Мурожаат:

Иштихон туманида яшовчи фуқаро Р.Ариповамаҳалла фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинланмаганлиги тўғрисида шикоят билан бошқармага мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Р.Ариповани оиласига 2014 йил май ойидан бошлаб нафақа тайинланиб, нафақа олувчилар рўйхатига киритилди.

Мурожаат:

Самарқанд шаҳар “Шарқ юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Захидов ва маҳалла кенгаши ходимлари Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳисобхонаси ходимлари хатти-ҳаракатлари устидан бошқармага шикоят қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат кўриб чиқилиб шаҳар ҳокими “Меҳнат кодекси талаблари бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида” огоҳлантирилди.

Мурожаат:

Иштихон туманида яшовчи О.Низомова пенсияси кечиктириб тўланганлиги хусусида шикоят хати ёзган.

Мурожаат натижаси:

Шикоят бошқарма томонидан ўрганилиб, Иштихон почта алоқа тармоғи бошлиғи номига тақдимнома киритилган. Тақдимнома асосида тармоққа қарашли “Шейхлар” алоқа бўлими бошлиғи Х.Алиқуловага интизомий чора қўлланиб, О.Низомованинг пенсияси тўлаб берилди. 


Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Тайлоқ тумани “Қўшчинор” агрофирмаси массивидаги “Лайлак уя чашмаси” фермер хўжалиги раҳбари Э.Имомовнинг “Тайлоқ пилла” МЧЖ томонидан 2014 йил ҳосили учун пилла хом-ашёси етказиб бериш бўйича тузилган контрактация шартномасига асосан пилла корхонаси томонидан бўнак маблағини олиб беришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда, “Лайлак уя чашмаси” фермер хўжалигига “Тайлоқ пилла” МЧЖ томонидан 2014 йил ҳосили учун пилла хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 400.000 сўм “Бўнак” аванс маблағи тўланмаётганлиги аниқланди.

Мурожаат натижаси:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси аралашуви билан “Лайлак уя чашмаси” фермер хўжалигига 400.000 сўм аванс маблағи ундириб берилди.

Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Нарпай тумани “Ҳақиқат” массивидаги “Нелуфар Носирова” фермер хўжалиги рахбари С.Асраевнинг Нарпай тумандаги “Бобур пилла” МЧЖ томонидан 2014 йил ҳосили учун пилла хом-ашёси етказиб бериш бўйича тузилган контрактация шартномасига асосан пилла корхонаси томонидан бўнак маблағини олиб беришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда, “Нелуфар Носирова” фермер хўжалигига “Бобур пилла” МЧЖ томонидан 2014 йил ҳосили учун пилла хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 1,8 млн сўм “Бўнак” аванс маблағи тўланмаётганлиги аниқланди.

Мурожаат натижаси:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси аралашуви билан “Нелуфар Носирова” фермер хўжалиги 1,8 млн. сўм аванс маблағи ундириб берилди.


Мурожаат:

Пайариқ туманиида яшовчи У.Сувонова почта алоқа бўлими томонидан унинг номига фарзандини парваришлаш учун келиб тушган алимент мунтазам равишда кечиктириб тўланаётганлиги тўғрисида шикоят берган.

Мурожаат натижаси:

Шикоят бошқарма томонидан ўрганилиб, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ вилоят филиали директори номига тақдимнома киритилди. Тақдимнома асосида бўлим айбдор ходимига хайфсан эълон қилинди ва алимент учун келиб тушган пул маблағи У.Сувоновага тўланди.

Мурожаат:

Каттақўрғон тумани 74-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ш.Примов компенсация пули тўланмаганлиги хусусида шикоят берган.

Мурожаат натижаси:

Шикоят бошқарма томонидан ўрганилиб, мактаб директори номига тақдимнома киритилиб, мактаб ҳисобчисига нисбатан интизомий чора қўлланилган ва мурожаат муаллифига компенсация тўланиши давом эттирилган.

Мурожаат:

Нарпай тумани “Мушкент” маҳалласида яшовчи С.Қурбонова 20-умумтаълим мактаби директори хатти-ҳаракати хусусида шикоят билан мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан Нарпай туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими бошлиғи номига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Тақдимномага асосан мактабда йиғилиш ўтказилиб, директор О.Яриевага “хайфсан” эълон қилинган.

Мурожаат:

Пахтачи туманида яшовчи фуқаро Р.Норқулов Маҳалла раисининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб бошқармага шикоят қилган.

Мурожаат натижаси:

Бошқарма томонидан ўрганиш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Пахтачи туман бўлими бошлиғи номига тақдимнома киритилди. Тақдимнома жамғармада 74 та шаҳарча ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилишда кўриб чиқилиб, маҳалла котиби З.Жумаевага интизомий чора қўлланилган. 


Мурожаат:

Тайлоқ тумани Равотча қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Мухиддинова бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тайлоқ туман бўлими масъул ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб адлия бошқармасига шикоят билан мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси мурожаатни жойида ўрганиб, фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судига фуқаро Ш.Мухиддинованинг манфаатини кўзлаб бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тайлоқ туман бўлими томонидан имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш мажбуриятини юклаш тўғрисида ариза киритди. Суднинг 2014 йил 5 феврал кунги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Иштихон тумани, “Бўронхўжа” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Шакарова маҳалла раиси ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб шикоят билан мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Иштихон туман бўлими бошлиғи номига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома, Иштихон туман прокуратурасига Маҳалла томонидан ғайриқонуний тарзда қабул қилинган қарорни бекор қилиш ҳақида протест киритилди.

Тақдимнома ижроси бўйича Маҳалла нафақа тайинлаш комиссияси котиби Н.Қодировага “хайфсан” интизомий жазоси қўлланиб, туман прокуратураси томонидан таклиф қаноатлантирилди. Прокуратура томонидан Маҳалла кенгашининг 2014 йил январь ойидаги 1-сон қарорини бекор қилиш тўғрисида протест келтирилган. Шунингдек, адлия бошқармаси ва Иштихон туман ФҲДЁ бўлими амалий ёрдами билан 13.02.2014 йилда Г.Намозованинг ўлими тўғрисидаги гувоҳномаси ҳамда А.Болиевнинг фарзандларига туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштириб берилди.

Мурожаат:

Самарқанд тумани Бадал қишлоғида яшовчи фуқаро Х.Нарзуллаев коммунал тўлов бўйича ҳисобланган қарздорликка аниқлик киритишни сўраб истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзган аризасига жавоб ололмаганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасига шикоят қилган.

Мурожаат натижаси:

Бўлим томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлар федерацияси Самарқанд туман жамияти раиси Д.Бердиқуловага нисбатан маъмурий иш юритилиб кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судига маъмурий таклиф киритилди. Суднинг қарорига биноан, Д.Бердиқуловага Ўз.Р МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий жарима жазоси қўлланди.

Мурожаат:

Иштихон тумани, Ф.Хўжаев кўчаси 37-уйда яшовчи Ш.Ҳамидов пенсияси берилмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат кўриб чиқилиб қаноатлантирилди, 35-умумтаълим мактаби ўқитувчилари Ш.Хамидов ва 11 нафар ходимларнинг 2014 йил январь, февраль ойлари учун молиялаштирилган 3.093.320 сўм, 3.026.794 сўм пенсиялари тўлаб берилди. Мактаб маъмурияти номига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилган тақдимномага кўра, мактаб ғазначиси У.Қушоқовга “хайфсан” берилди.

Мурожаат:

Самарқанд тумани "Қайнама" ҚФЙ, "Захлик" маҳалласида яшовчи Б.Ходжаев ММТПдан уч йиллик давр учун ҳисобланган меҳнат ҳақини ундириб беришни сўраб шикоят ёзган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат бошқарма томонидан ўрганиш жараёнида қаноатлантирилиб, бўлим аралашуви билан Б.Ходжаевга 2.142.680 сўм меҳнат ҳақи тўлаб берилди.

Мурожаат:

Пастдарғом тумани, Янгиобод кўчаси 31-уйда яшовчи фуқаро Д.Тўраева ўғли Б.Жўраевнинг пенсиясидан коммунал тўлов учун чегирма нотўғри ушлаб қолинганлиги тўғрисида шикоят ёзган.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, суд қарорларини ижро этиш Департаментининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиқлари номига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритди. Тақдиномаларга асосан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи мутахассиси М.Худаяровга “хайфсан” эълон қилиниб, 210.842 сўм ушлаб қолинган пул маблағи қайтарилди.

Мурожаат:

Фуқаро М.Сайдалиев Самарқанд шаҳар В.Абдуллаев кўчаси 1-уй, 24-хонадонда ишлатилмаган табиий газ учун “Самарқандшаҳаргаз” филиали қарз ҳисобланганлигидан норози бўлиб шикоят қилган.

Мурожаат натижаси:

Шикоят жойида ўрганилиб, филиал АБТ базасида табиий газ истеъмоли бўйича ҳисоб-китоб тўхтатилиб, 2014 йил 4 февралда юқорида кўрсатилган хонадоннинг табиий газдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома берилиб ижобий ҳал этилишига эришилди.

Мурожаат

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Ургут шаҳрида фаолият юритаётган “Алижон ширинликлари” оилавий корхонаси раҳбари А.Маруповнинг ворислик асосида бирлаштирилган “Рамз Сам” МЧЖни ҳужжатли якуний текширишда аниқланган солиқ қарздорлигини тўланганлигига қарамасдан, қайта ҳисоб-китоб қилиниб қўшимча маблағ ҳисобланганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ қарздорлигини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талаблари асосида қайта кўриб чиқиш тўғрисида Ургут туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи номига Кўрсатма киритилди.

“Алижон ширинликлари” оилавий корхонаси раҳбари А.Маруповнинг ворислик асосида бирлаштирилган “Рамз Сам” МЧЖни ҳужжатли якуний текширишда аниқланган солиқ қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилиниб, белгиланган 8794,3 минг сўм қарздорлик ўрнига 1723,9 минг сўм қарздорлик ҳисобланишига эришилди.  


Мурожаат:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Самарқанд вилояти, Ургут туманида фаолият юритаётган “Автомобилчи Шуҳрат” МЧЖ раҳбари Ш.Очилов Ургут туман ҳокимлиги томонидан қонун ҳужжатларга кўра жамиятга тегишли бўлган бино-иншоот бузилганлиги натижасида ўрнига тикувчилик цехи ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари қуриш учун ер майдони ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Ургут туман ҳокими номига тақдимнома киритилиб, Ургут туман ҳокимлиги томонидан “Автомобилчи Шуҳрат” МЧЖга тумандаги Ургут шаҳар Дўстлик маҳалласи ҳудудига қарашли Истироҳат боғига туташ жойидан тикувчилик цехи ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қуриш учун ер майдони ажратилиши таъминланган.

Мурожаат:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч” телефонига Самарқанд вилояти, Ургут туманида фаолият юритаётган “Ражаб Очил Султон” фермер хўжалиги раҳбари А.Султонов Жомбой туманидаги “Жомбойдонмаҳсулотлари” ОАЖ томонидан шартнома мажбурятларини бажармаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан етказиб берилган дон маҳсулоти учун тўланмасдан келинган асосий қарз хамда пеняни “Жомбойдонмаҳсулотлари” ОАЖ ҳисобидан “Ражаб Очил Султон” фермер хўжалиги фойдасига ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Ушбу даъво ариза вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг жавобгар Жомбой тумани “Жомбойдонмаҳсулотлари” ОАЖ ҳисобидан даъвогар “Ражаб Очил Султон” фермер хўжалиги фойдасига 5.044.402 сўм асосий қарз ва 605.310 сўм пеня ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинди. 

Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармасига Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд наслли пилла уруғчилик станцияси” МЧЖ раҳбари О.Наимов шаҳарда жойлашган “Самарқанд” очиқ акциядорлик тижорат банки ҳатти-харакатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганишда “Самарқанд наслли пилла уруғчилик станцияси” МЧЖ ҳисоб варағини “Амирбанк” хусусий очиқ акциядорлик тижорат банкига ўтказилиши муносабати билан “Самарқанд” ОАТ банкдаги мавжуд бўлган 14.116.600 сўм маблағни “Амирбанк” ХОАТ банкдаги ҳисоб варағига кўчириш тўғрисида бир неча маротаба “Самарқанд” ОАТ банкига мурожаат қилинган бўлсада, бироқ, банк томонидан жамиятнинг қолдиқ бўлган пул маблағларини кўчириб бермасдан келган.

Мазкур ҳолат юзасидан адлия бошқармаси томонидан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилиб, “Самарқанд” очиқ акциядорлик тижорат банки ҳисобидан “Самарқанд наслли пилла уруғчилик станцияси” МЧЖ фойдасига 14.116.609 сўм асосий қарз ҳамда 2.880.025 сўм жаримани ундириш ҳақида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармасига “Самкат оқ олтин чорва” МЧЖ раҳбари Д.Мўминов “Микрокредит банк” ОАТБ Каттақўрғон филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида қонун хужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари хамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида “Микрокредит банк” ОАТБ Каттақўрғон филиалига тақдимнома киритилди.

Тақдимнома натижалари бўйича Д.Мўминовга “Микрокредитбанк” ОАТБ Каттақўрғон филиали томонидан кредит ҳужжатлари қайта расмийлаштирилиб кредит қўмитасига ўрганиш учун тақдим қилинди ҳамда филиал ходимларига йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан “хайфсан” интизомий жазоси тайинланди. 

Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Ихдинар” МЧЖнинг раҳбари Р.Насимовнинг Самарқанд шаҳар электр тармоқлари ОАЖ корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган шикоят аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, унинг сабаблари ҳамда унга кўмаклашувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Самарқанд вилоят электр тармоқлари ОАЖ раҳбари номига тақдимнома ҳамда Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходими К.Холовга МЖтКнинг 2412-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида ЖИБ Самарқанд шаҳар судига таклиф киритилди.

Самарқанд вилоят электр тармоқлари ОАЖ томонидан 2013 йил 30 сентябрда тақдимнома ижроси таъминланиб, Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходими К.Холовга Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазоси берилди ҳамда ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан айбдор МЖтКнинг 2412-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан “Минор Меъмор Қурилиш Барака” шўъба корхонаси раҳбари Р.Юнусовнинг Самарқанд вилоят халқ таълими тизими умумтаълим мактабларидаги ўқув компьютерларга сервис хизмат кўрсатиш, сақлаш, жорий таъмирлаш ва ишдан чиққан эҳтиёт қисмларни тўлиқ алмаштириш бўйича давлат хариди электрон аукцион савдоларда ғолиб деб топилган бўлишига қарамасдан, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан шартнома тузилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича қонун ҳужжатларга мувофиқ шартнома тузиш масаласини ваколат доирасида ҳал этиш тўғрисида Самарқанд вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бошлиғи номига Ёзма кўрсатма киритилган.

Натижада, “Минор Меъмор Қурилиш Барака” шўъба корхонаси билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси ўртасида 13/1-сонли шартнома тузилган. 

Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармасига Пайариқ тумани, Челак шаҳрида яшовчи фуқаро А.Атамуродов ўзига тегишли бўлган Челак шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 103-уйда жойлашган “Ором” қахвахонаси туман ҳокимлиги томонидан бузилганлиги ва мурожаат кўриб чиқиш кунига қадар ер участка ажратиш масаласи кўриб чиқаётмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларга мувофиқ ер участка ажратиш масаласини қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда ҳал этиш тўғрисида Пайариқ туман ҳокими номига Кўрсатма киритилган.

Натижада, 2013 йил 31 июль куни Пайариқ туман Челак шаҳри “Челак Деҳқон бозори” қайта таъмирланиши муносабати билан бузилган фуқаро А.Атамуродовга тегишли бўлган “Ором” қахвахонаси ўрнига, ушбу бозорнинг атрофидан “ошхона павильони” қуриш мақсадида 300 м.кв ер майдони танлаш ва ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинган.  

Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармасига Б.Ғуломов савдо дўкони учун ТИФ “Миллий банк” Каттақўрғон филиали томонидан ижарага тўлов терминали ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаларига қўра, вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан жорий йилнинг 10 июль куни Б.Ғуломовга қарашли савдо дўкони учун тўлов терминали ажратилди.


Мурожаат:

Самарқанд вилояти адлия бошқармасига Н.Эгармбердиев чорва моллари ва омухта ер сотиб олиш учун 3 йил муддатга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 20 миллион сўм кредит ажратишни сўраб, ДТ “Халқ банки” Пайариқ филиалига килган мурожаати ҳал этилмаётганидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат юзасидан вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан Н.Эгамбердиев раҳбарлик қилаётган “Умар карвон чорваси” фермер хўжалигига 20 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди.


Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармасига фуқаролар М.Нағматова ва Б.Самандаровалар чорва моллари сотиб олиш учун кредит ажратиш тўғрисида ДТ “Халқ банки” Пайшанба филиалига қилган мурожаати ҳал этилмаётганлигидан норози бўлиб, “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари хамда бунга олиб келувчи шарт шароитларни бартараф этиш тўғрисида ДТ “Халқ банки” Самарқанд вилоят филиали бошқарувчиси номига тақдимнома киритилиб, натижада фуқаролар М.Нағматова ва Б.Самандароваларга 6.000.000 сўмдан кредит ажратиб беришга эришилди.


Мурожаат:

Жомбой тумани, “Чорвадор” қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ли кредит уюшмасидан 1.5 млн. сўм миқдоридаги омонат пулини қайтариб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича, бошқарманинг аралашуви билан “Шердор” кредит уюшмаси томонидан К.Лига 1.5 млн. сўм миқдорида пул маблағи қайтариб берилди.


Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармасига Пастдарғом туман, “Гузалкент” маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Қувондиқов “SINO” ОАЖдан 1 дона 1 070 000 сўмлик “Sino BC DS-250A” русумли совутгич берилмаётганлиги тўғрисида шикоят билан мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Бошқарма кўмаги билан “SINO” ОАЖ томонидан Ф.Қувондиқовга 1 дона совутгич ажратиб берилганлиги маълум қилинади. 

Мурожаат:

Самарқанд шаҳри “Ориё меҳр” МЧЖ корхонаси раҳбари Д.Турдалиев Самарқанд шаҳридаги “Сабина Махмуд” МЧЖ корхонасидан шартнома мажбурятларини бажармаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича, Самарқанд шаҳри “Ориё меҳр” МЧЖ манфаатида Самарқанд шаҳридаги “Сабина Маҳмуд” МЧЖга нисбатан вилоят хўжалик судига 784.000 сўм асосий қарз ва 329.280 сўм пеня, жами 1.113.280 сўм ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.


Мурожаат:

Каттақўрғон туманидаги “Муҳаммадали Бозоров” фермер хўжалиги раҳбари М.Бозоров Каттақўрғон тумани “Каттаминг МТП” ОАЖ томонидан шартнома мажбурятларини бажармаслиги оқибатида вужудга келган қарздорликни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича “Муҳаммадали Бозоров” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Каттаминг МТП” ОАЖга нисбатан шартнома мажбурятлари бажарилмаганлиги оқибатида вужудга келган қарздорликни ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига 3.207.830 сўм асосий қарз ҳамда 930.268 сўм пеня, жами 4.138.098 сўм ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.


Мурожаат:

Оқдарё туманидаги “Шавқи бобо Бобур” фермер хўжалиги раҳбари И.Хўжанов Оқдарё тумани “Оқдарё Агротех Сервис Маш МТП” МЧЖ томонидан шартнома мажбурятларини бажарилмаганлиги оқибатида вужудга кедган қарздорликни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича “Шавқи бобо Бобур” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Оқдарё Агротех Сервис Маш МТП” МЧЖга нисбатан шартнома мажбурятлари бажарилмаганлиги оқибатида вужудга келган қарздорликни ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига 7.860.000 сўм асосий қарз ҳамда 3.930.000 сўм пеня, жами 11.790.000 сўм ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.


Мурожаат:

Пастдарғом тумани, Дўрмонтепа ҚФЙда жойлашган “Исфандиёр алоқа сервис” МЧЖ раҳбари М.Худоёров ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида 99 млн. сўм кредит ажратишни сўраб ДТ “Халқбанки” Сиёб филиалига қилган мурожаати ижобий ҳал этилмаётганидан норози бўлиб Адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ДТ “Халқбанки” Сиёб филиали бошқарувчиси номига Тақдимнома киритилди.


Мурожаат:

Каттақўрғон шаҳар, Бахром Туропов кўчасида яшовчи Р.Эгамбердиев газ истеъмоли учун Каттақўрғон шаҳар газ филиалига тўлаган пул маблағларининг 400.000 сўми филиал ходимлари томонидан кирим қилинмаганлигидан норози бўлиб Адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижаларига асосан фуқаро Р.Эгамбердиевнинг газ истеъмоли бўйича тўловларини қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳақида “Марказгазтаъминот” УК Каттақўрғон шаҳар газ филиали раҳбари номига Ёзма кўрсатма киритилди.


Мурожаат:

Нарпай тумани, Оқтош шаҳрида яшовчи “Асадбек Сахий” хусусий корхонаси раҳбари Ф.Бобомуродованинг туман ҳокимлиги томонидан дислокация тасдиқлаб берилмаётганидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижаларига асосан “Асадбек Сахий” хусусий корхонаси раҳбари Ф.Бобомуродованинг қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилмаслик ҳақида Нарпай туман ҳокими номига Ёзма кўрсатма киритилди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳар, Ф.Ходжаев кўчасида яшовчи фуқаро М. Джалилова кредит уюшмасидан 7 млн. сўм миқдоридаги омонат пулини кайтариб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича, бошқарманинг аралашуви билан “Шердор” кредит уюшмаси томонидан М.Джалиловага 7 млн. сўм миқдорида пул маблағи қайтариб берилди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Самарқанд туманида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор М.Ашурова Самарқанд шаҳар ДСИ ходимлари томонидан ўтказилган қисқа муддатли текшириш натижаларига кўра расмийлаштирилган далолатномасидан норози бўлиб шикоят қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича адлия бошқармаси томонидан қонун ҳужжатлари бузилишига келгусида йўл қўймаслиги юзасидан Самарқанд шаҳар ДСИ бошлиғи номига Огоҳнома киритилди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Ургут туманидаги “Автомобилчи Шуҳрат” МЧЖ раҳбари Ш.Очилов жамиятга тегишли бинолар Ургут туман ҳокимлиги томонидан бузилаётганлиги ва бузилган бинолар учун компенсация тўланмаётганлигидан, олиб қўйилаётган ер майдонига мутаносиб равишда ер майдони ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра “Автомобилчи Шуҳрат” МЧЖга тегишли бўлган ва бузилишга тушган 0,15 га ер майдонига мутаносиб равишда ер майдони ажратилишини таъминлаш ҳақида Ургут туман ҳокими номига Ёзма кўрсатма киритилди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Ургут туманида яшовчи Б.Азизов онаси Д.Хайдаровага тегишли бўлган нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш учун хулоса бериш тўғрисида туман архитектура ва қурилиш бўлимига қилган мурожаатига асосан хулоса берилмётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур мурожаат туман архитектура ва қурилиш бўлими ходимлари иштирокида кўриб чиқилиб, фуқаро Д.Хайдаровага тегишли бўлган нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида хулоса берилиши таъминланди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳрида жойлашган “Архидея моторс” МЧЖ раҳбари М.Насимовнинг автотранспорт воситасида йўловчи ташиш фаолияти юзасидан тушунтириш беришни сўраб адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат муаллифига Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда амалдаги Фуқаролик кодекси асосида ҳуқуқий тушунтириш берилди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Каттақўрғон туманида яшовчи С.Нурқобилов туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази томонидан унга иш ҳақи кам ҳисобланганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида, Каттақўрғон туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Марказитомонидан С.Нурқобиловга 2013 йил январь, февраль ойлари учун учун 357.940 сўм ўрнига 238.626 сўм миқдорда иш ҳақи нотўғри ҳисобланганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан Марказ бошлиғи номига Тақдимнома киритилиб, кам тўланган иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди. 


Мурожаат:

Қўшработ тумани, Зармитан МФЙ, Заркент қўрғонида жойлашган “Мухторова Гулсанам” хусусий корхонаси раҳбари М.Аббосовнинг ДТ “Халқбанки” Қўшработфилиали томонидан тўлов топшириқномаси ижроси таъминланмаётганлигидан норози бўлиб, адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси

Ўрганиш натижалари бўйича 19.03.2013 йилда аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, унинг сабаблари ҳамда унга кўмаклашувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ДТ “Халқбанк”и Самарқанд вилоят филиали бошқарувчиси С.Намозов номига тақдимнома киритилди.

Банк томонидан тақдимнома ижроси таъминланиб, банкнинг йиғилиш қарорига асосан, банк ходимлари А.Шайманов ва М.Ашуровлар интизомий жавобгарликка тортилди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳрида яшовчи хусусий тадбиркор Н.Эргашеванинг оилавий корхона ташкил этиш тартиби ва корхонанинг устав фонди мидори ҳақида тушунтириш беришни сўраб Адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мурожаат муаллифига Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни асосида ҳуқуқий тушунтириш берилди. 


Мурожаат:

Каттақўрғон тумани, “Каттаминг” ҚФЙ, Кичикминг қишлоғида яшовчи фуқаро С.Нурқобилов лавозим ўрнини қисқартирилганлиги тўғрисида бошқармага мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш нажалари бўйича, Каттақўрғон туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Марказитомонидан қисқартирилган 0,5 ставка лавозимини 1,0 ставка лавозимга ўтказилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.


Мурожаат:

Оқдарё тумани, “Т.Райимқулов” маҳалласи, Пичоқчи қишлоғида яшовчи фуқаро З.Собирова суд қарори ижроси таъминланишида ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича, бошқарманинг аралашуви билан суд ижрочилари Оқдарё туман бўлими томонидан 2013 йил январ, февраль, март ойлари учун жами 217.056 сўм миқдорда алимент З.Собированинг фойдасига ундириб берилди. 


Мурожаат:

Пастдарғом туманидаги Гўзалкент электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ж.Ниязовнинг ДТ “Халқбанки” Пастдарғом филиалига қилган мурожаати банк маъмурияти томонидан кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мазкур мурожаат юзасидан ДТ “Халқбанки” Пастдарғом туман филиали бошқарувчиси номига тақдимнома киритилди. Банк томонидан тақдимнома ижроси таъминланиб, мурожаатда келтирилган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун банкнинг иш юритувчиси Ю.Абдурасулова эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳридаги “Шарқ комфорт техно сервис” МЧЖ раҳбари А.Бозоровнинг ОАТБ “Агробанк” Самарқанд вилоят филиали томонидан Самарқанд вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан жамиятдан ундирилиши белгиланган 97.060.000 сўм қарздорлик тўлаб берилиши натижасида ортиқча 35.027.411 сўм пул маблағи жамият ҳисоб рақамига қайтарилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, ОАТБ “Агробанк” Самарқанд вилоят филиали бошқарувчиси номига тақдимнома киритилди. Банк томонидан тақдимнома ижроси таъминланиб, ушбу сумма жамият ҳисоб рақамига қайтарилиши таъминланди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳридаги “Се-Фар” ХСИЧФ раҳбари Н.Асадовнинг Сиёб дехқон бозори маъмурияти томонидан фирмага тегишли дўкон асоссиз равишда эгаллаб олинганлиги ва шу билан боғлиқ Самарқанд вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб ёзган аризаси вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мазкур мурожаат юзасидан Самарқанд вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида протест киритиш ҳақида вилоят прокуратурасига таклиф киритилди.


Мурожаат:

Қўшработ туманидаги “Озодбек йўловчи транс” МЧЖ раҳбари О.Икромовнинг Қўшработ туман ДСИ ходимлари томонидан ўтказилган режали текшириш давомида текширишлар тартиби бузилганлигидан норози бўлби ёзган аризаси вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мазкур мурожаат юзасидан Қўшработ туман ДСИ бошлиғи номига тақдимнома киритилди.


Мурожаат:

Оқдарё туманидаги “Оқдарё Само парвози” фермер хўжалиги раҳбари И.Хўжановнинг ТИФ “Миллий банк” Каттақўрғон филиали томонидан ферме хўжалиги ҳисоб рақамидан ортиқча банк хизмати ундирилганлигидан норози бўлиб, “Ишонч телефони”га қилган мурожаати вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мазкур мурожаат вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан ижобий ҳал этилиб, фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ҳисобланган 2,4 млн. сўм банк хизмати фермер хўжалиги ҳисоб рақамига қайтарилиши таъминланди. 


Мурожаат;

Пастдарғом туманидаги Гўзалкент электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ж.Ниязов ДТ “Халқ банки” Пастдарғом филиалига қилган мурожаати банк маъмурияти томонидан кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармаси мурожаат қилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат юзасидан ДТ “Халқ банки” Пастдарғом туман филиали бошқарувчиси номига тақдимнома киритилди. Банк томонидан тақдимнома ижроси таъминланиб, мурожаатда келтирилган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун банкнинг иш юритувчиси Ю.Абдурасулова эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.


Мурожаат;

Самарқанд шаҳридаги “Шарқ комфорт техно сервис” МЧЖ раҳбари А.Бозоров ОАТБ “Агробанк” Самарқанд вилоят филиали томонидан вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан, жамиятдан ундирилиши белгиланган 97.060.000 сўм қарздорлик тўлаб берилиши натижасида ортиқча 35.027.411 сўм пул маблағи жамият ҳисоб рақамига қайтарилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Натижаси;

Ўрганиш натижаларига кўра, ОАТБ “Агробанк” Самарқанд вилоят филиали бошқарувчиси номига тақдимнома киритилди. Банк томонидан тақдимнома ижроси таъминланиб, ушбу сумма жамият ҳисоб рақамига қайтарилиши таъминланди.


Мурожаат;

Самарқанд шаҳридаги “Се-Фар” ХСИЧФ раҳбари Н.Асадов Сиёб дехқон бозори маъмурияти томонидан фирмага тегишли дўкон асоссиз равишда эгаллаб олинганлиги ва шу билан боғлиқ Самарқанд вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат юзасидан Самарқанд вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида протест киритиш ҳақида вилоят прокуратурасига таклиф киритилди.


Мурожаат;

Қўшработ туманидаги “Озодбек йўловчи транс” МЧЖ раҳбари О.Икромов Қўшработ туман ДСИ ходимлари томонидан ўтказилган режали текшириш давомида текширишлар тартиби бузилганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат юзасидан Қўшработ туман ДСИ бошлиғи номига тақдимнома киритилди.


Мурожаат;

Оқдарё туманидаги “Оқдарё Само парвози” фермер хўжалиги раҳбари И.Хўжанов ТИФ “Миллий банк” Каттақўрғон филиали томонидан фермер хўжалиги ҳисоб рақамидан ортиқча банк хизмати ундирилганлигидан норози бўлиб, “вилоят адлия бошқармаси Ишонч телефони”га мурожаат қилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан ижобий ҳал этилиб, фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ҳисобланган 2,4 млн. сўм банк хизмати фермер хўжалиги ҳисоб рақамига қайтарилиши таъминланди. 


Мурожаат;

Қўшработ туманидаги “Қўшбоқов Салойидин” фермер хўжалиги раҳбари Б.Қўшбоқовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сонли “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 18 миллион сўм кредит ажратиш ҳақидаги мурожаати ДТ “Халқ банки” Қўшработ туман филиали томонидан кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси;

Мазкур мурожаат ариза муаллифи ва банк маъмурияти иштирокида кўриб чиқилиб, фуқаро Б.Қўшбоқовга 18 миллион сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.


Мурожаат;

Пайариқ тумани Бердимурод қишлоғида жойлашган “Алим ва Абдуқаххор” МЧЖ раҳбари Ш.Элимов Челак электр тармоқлари корхонаси томонидан электр таъминоти узиб қўйилганлиги туфайли жамиятга тегишли АЁҚШ фаолияти тўхтаб қолганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси;

Мазкур мурожаат ҳам ариза муаллифи ва электр тармоқлари корхонаси мутасадди ходимлари иштирокида ўрганиб чиқилиб, фуқаро Ш.Элимов ва электр тармоқлари корхонаси маъмурияти ўртасида имзоланган шартномага асосан электр энергияси таъминоти йўлга қўйилди.


Мурожаат;

Самарқанд туманидаги “Урганжи нон” хусусий корхонаси раҳбари Р.Рофиев нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш учун 6,2 миллион сўм миқдорида кредит ажратиш тўғрисидаги аризасига асосан, ОАТ “Микрокредитбанк” Самарқанд вилоят филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлби вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси;

Мазкур мурожаат ариза муаллифи ва банк маъмурияти иштирокида кўриб чиқилиб, фуқаро Р.Рофиевга 6,2 миллион сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди.


Мурожаат;

Каттақўрғон туманидаги “Metal Elita Group” хусусий корхонаси раҳбари М.Амриддиновнинг аҳолидан иккиламчи қора метал сотиб олиш учун нақд пул ажратиш тўғрисидаги мурожаатига асосан, ДТ “Халқ банки” Пайшанба филиали томонидан нақд пул ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га қилган мурожаати вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат ариза муаллифи ва банк маъмурияти иштирокида кўриб чиқилиб, фуқаро М.Амриддиновга 14 миллион сўм нақд пул ажратилиши таъминланди.


Мурожаат;

Самарқанд шаҳридаги “Валон транс таъмир” МЧЖ раҳбари Д.Тошалиевнинг савдо фаолияти юритиш учун лицензия олишда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш Департаменти ходимлари томонидан ноқонуний маблағ жалб қилинаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат юзасидан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи номига Ёзма кўрсатма киритилди.


Мурожаат;

Оқдарё тумани, Лоиш шаҳарчасида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор А.Жўраевнинг Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси орқали ун маҳсулоти сотиб олиш мақсадида 3,9 миллион сўм савдо кредити ажратиш учун ОАТБ “Микрокредитбанк” Лоиш филиалига қилган мурожаатига асосан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб, қилган мурожаати вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан ОАТБ “Микрокредитбанк” Самарқанд вилоят филиали бошқарувчиси номига киритилган хат асосида ушбу масала банк ходимлари билан биргаликда жойида кўриб чиқилиб, натижалари бўйича тадбиркорга 3,9 миллион сўм кредит ажратилиши таъминланди.


Мурожаат;

Қўшработ тумани, Булоқбоши қишлоғида яшовчи, тумандаги “Гули фарм меҳригиё” хусусий фирмаси раҳбари Г.Нуралиеванинг хусусий фирмага қарашли дорихонани электр энергиясига улаш учун туман электр тармоқларига қилган мурожаати икки ойдан буён ҳал этилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан ижобий ҳал этилиб, дорихонанинг биноси электр энергияси тармоғига уланиши таъминланди.


Мурожаат;

Каттақўрғон шаҳридаги “Гаффоров Ўктам” МЧЖ раҳбари Ў.Гаффоровнинг жамиятга тегишли савдо дўкони Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги томонидан асоссиз бузилганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат юзасидан етказилган 200 миллион сўм маънавий зарарни ундириш тўғрисида адлия бошқармаси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.


Мурожаат;

Нарпай туманидаги “Соҳибкор” ХИЧФ раҳбари О.Авазовнинг фирма томонидан бажарилган ишлар учун “Сиёб дехқон бозори” дирекцияси томонидан 351.670.300 сўм қарздорлик тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат юзасидан асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисида тўғрисида Самарқанд вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди, суднинг ҳал қилув қарорига асосан, 351.670.300 сўм асосий қарз ва 21.800.000 сўм қарздорлик ундирилиши белгиланди.


Мурожаат;

Гўзалкент туманидаги “Соҳибкор” ХИЧФ раҳбари О.Авазовнинг фирма томонидан бажарилган ишлар учун “Сиёб дехқон бозори” дирекцияси томонидан 351.670.300 сўм қарздорлик тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаси;

Мазкур мурожаат юзасидан асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисида тўғрисида Самарқанд вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди, суднинг ҳал қилув қарорига асосан, 351.670.300 сўм асосий қарз ва 21.800.000 сўм қарздорлик ундирилиши белгиланди. 


Мурожаат:

Иштихон тумани “Қорачувал” яшовчи фуқаро Н.Хушимов тумандаги қайта ташкил этиш комиссиясининг хулосасидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича, аниқланган қонун хужжатлари бузилишларини, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларини бартараф этиш тўғрисида Иштихон туман ҳокими номига туман ҳокимининг 2012 йил 26 декабрдаги қарорини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, 2013 йил 07 февраль куни Иштихон туман ҳокимининг қарори билан бекор қилинди.


Мурожаат:

Жомбой туманидаги “Навбахор нурли замин” фермер хўжалиги раҳбари Х.Бойматов 2013 йил 10 январ куни Оқдарё тумани “Янгиқўрғон пахта” ОАЖ томонидан шартнома мажбурятларини бажармаслиги оқибатида вужудга келган қарздорликни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича “Навбаҳор нурли замин” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Янгиқўрғон пахта”ОАЖга нисбатан шартнома мажбурятлари бажарилмаслиги оқибатида вужудга келган қарздорликни ундириш тўғрисида 2013 йил 17 январь куни вилоят хўжалик судига 6.137.747 сўм асосий қарз ҳамда 392.800 сўм пеня ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.


Мурожаат:

Оқдарё туманидаги “Шукур тошлоқ” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Мавлониов 2013 йил 26 январь куни Оқдарё тумани “Янгиқўрғон пахта” ОАЖ томонидан шартнома мажбурятларини бажармаслиги оқибатида вужудга келган қарздорликни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича “Шукуров Тошлоқ” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Янгиқўрғон пахта”ОАЖга нисбатан шартнома мажбурятлари бажарилмаслиги оқибатида вужудга келган қарздорликни ундириш тўғрисида 2013 йил 26 январь куни вилоят хўжалик судига 36.909.000 сўм асосий қарз ҳамда 3.690.900 сўм пеня ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.


Мурожаат:

Пахтачи туманидаги “Чорвачи” фермер хўжалиги раҳбари М.Мавлонов 2013 йил 26 январь куни Пахтачи тумани “Зиёвуддин толаси” ОАЖ томонидан шартнома мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида вужудга келган қарздорликни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича “Чорвачи” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Зиёвуддин толаси”ОАЖга нисбатан шартнома мажбурятлари бажарилмаслиги оқибатида вужудга келган қарздорликни ундириш тўғрисида 2013 йил 20 февраль куни вилоят хўжалик судига 15.993.000 сўм асосий қарз ҳамда 1.983.132 сўм пеня ва етказилган мулкий зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза киритилди.


Мурожаат:

Иштихон туман “Хазорбобо” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Муҳидинова турмуш ўртоғи фарзандини таъминоти учун ёрдам бермаётганлигидан норози бўлиб бошқармага мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш давомида, адлия бошқармасининг аралашувига билан М.Муҳидинова фойдасига 1 200 000 сўм алимент ундириб берилди, мурожаат ижобий ҳал этилди.


Мурожаат:

Жиззах вилояти, Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасида яшовчи фуқаро М.Бобобеков Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига автомашинасига ўрнатиб берилган қисилган табиий газ баллони носозлиги сабабли алмаштириб берилмаётганлигида ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш нажалари бўйича, фуқаро М.Бобобековнинг машинасига ўрнатилган қисилган табиий газ баллони “MEXRI-OQIBAT” ХСИЧФ томонидан яроқли табиий газ балонига алмаштирилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.


Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томониданИштихон тумани, “Кўктепа” маҳалласида яшовчи фуқаролар З.Рахмонова ва М.Адиловаларнинг ОАТБ “Агробанк” Иштихон филиалидан пул маблағини ололмаганлиги тўғрисида бошқарма “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Натижаси бўйича, ОАТБ “Агробанк” Иштихон филиали томонидан халқаро пул ўтказмалари орқали келиб тушган хорижий валюта З.Рахмонова ва М.Адиловаларга тўлаб берилди.


Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида яшовчи Б.Азизовнинг ДТ “Халқ банк” Ургут филиалига ёзган аризаси кўриб чиқилмаганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича, ДТ “Халқ банк” Ургут туман филиали томонидан ариза кўриб чиқилмаганлиги ҳолати юзасидан юритилган маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Ургут туман судига юборилди.


Мурожаат:

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Каттақўрғон тумани, “Қўштепа” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Бойматовнинг ДТ “Халқ банк” Пайшанба филиали ходимларининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб бошқарма “Ишонч телефонига” қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, “Қўштепа” маҳалла фуқаролар йиғинининг қарорига биноан фуқаро О.Бойматовнинг фарзандини 2 ёшгача парваришлаш нафақаси тайинланганлиги, филиал томонидан 2012 йил декабр ойи учун ҳисобланган 144.710 сўм нафақадан нафақа олувчининг розилигисиз 50.000 сўм миқдорда коммунал тўлов учун ҳақ ушлаб қолинганлиги аниқланган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаси бўйича, бошқарма томонидан филиал бошлиғи номига Тақдимнома киритилиб, айбдор ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилди ва ариза муаллифига 50.000 сўм миқдорда ҳақ тўлаб берилди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ўзбегим Агро” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси раҳбари М.Мамазиёев ишлаб чиқариш эхтиёжлари учун олиб келинган сут маҳсулотларини қайта ишлаш технологик асбоб ускуналарига бож тўловларидан имтиёз қўлланилмаётганлигини билдирган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, ариза муаллифига имтиёз қўллаш учун тегишли сертификат олиб, Самарқанд вилоят божхона қўмитасига мурожаат қилиши тушунтирилди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖ "SAMARKAND ARSEL PRODUKT" Туркия хорижий корхонаси раҳбари А.Чимен корхонанинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун чет элдан импорт қилинаётган янги технологияларни олиш учун тўловни амалга оширишда асосий ҳисоб рақами очилган ОАТБ “Самарқанд банк” бош офиси томонидан, иккиламчи чет валютасидаги ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказиб берилишида тўсқинлик қилинаётганлигини билдирган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, ОАТБ “Самарқанд банк” бош офиси раҳбари номига тақдимнома киритилди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖ "Сингапур Самарқанд" хорижий корхонаси рахбари В.Самуэл шартномага асосан Тайлоқ туманидаги фермер хўжаликларидан қарздорликни ундириб беришда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, корхонанинг манфаатини кўзлаб вилоят хўжалик судига даъво аризалар киритилди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖ "Узи Самарқанд" филиали рахбари Г.Ф.Ли шартномага асосан кўрсатилган алоқа хизматлари учун тўлов амалга оширилмаслиги натижасида вужудга келган қарздорликни ундириб беришда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, корхонанинг манфаатини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Самарқан шаҳар судига даъво аризалар киритилди.


Мурожаат:

Самарқанд вилоят Ургут туманида жойлашган МЧЖ «KAMONGARON» Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси раҳбари Ф.Аминов импорт контрактига асосан чет элдан олиб келиниши зарур бўлган технологик асбоб ускуналар учун банк томонидан ажратилган миллий валютадаги кредит маблағлари чет эл валютасига конвертация қилиниши чоралари кўрилмаётганлигини билдирган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, Ўзбекистон ОАТБ “Капитал банк” бошқарув раиси номига хат юборилди.


Мурожаат:

Самарқанд вилоят Жомбой туманида жойлашган МЧЖ «Скан Микс» Ўзбекистон-Финляндия қўшма корхонаси таъсисчиси Ш.Тошмуродов корхонанинг мол-мулки фуқаролар томонидан талон тарож қилинганлигини билдирган

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, ҳужжатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш учун вилоят прократурасига юборилди. 


Мурожаат:

Самарқанд шаҳрида жойлашган “Амриддинов медикал сервис” МЧЖ раҳбари О.Амриддиновнинг 20.03.2012 йилдаги жамиятга тегишли бино ва иншоотларнинг реконструкция ишлари якунланганлиги муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокимининг 20.02.2012 йилдаги 238-Қ-сонли қарорида жамиятга тегишли бўлган бино ва иншоотлар умумий ер майдони (949,63 кв.м) кўрсатилмаганлигидан норозилик билдирган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 20.02.2012 йилдаги 238-Қ-сонли “Қурилиши тугалланган бинони фойдаланишга топшириш далолатномасини ҳамда эгалик ҳуқуқини тасдиқлаш ва ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб бериш тўғрисида”ги қарорига (949,63 кв.м умумий ер майдонини кўрсатиш тўғрисида) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини ваколат доираси қайта кўриб чиқиш тўғрисида 2012 йил 29 март куни Самарқанд шаҳар ҳокими номига тегишли хат киритилди.


Мурожаат:

Пахтачи туманида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Ш.Равшановнинг 15.02.2012 йилдаги ОАТБ “Қишлоққурилишбанк” Каттақўрғон филиалидаги ҳисоб рақамини ОАТБ “Микрокредитбанк” Зиёвуддин филиалига ўтказиш ҳақидаги мурожаати банк томонидан кўриб чиқилмаётганлигидан норозилик билдирган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш давомида, вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан 2012 йил 15 феврал куни тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан, тадбиркорнинг ОАТБ “Қишлоққурилишбанк” Каттақўрғон филиалидаги ҳисоб рақами ОАТБ “Микрокредитбанк” Зиёвуддин филиалига ўтказилиши таъминланиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.


Мурожаат:

Пайариқ туманида яшовчи Э.Шермуҳаммедовг 09.01.2012 йилда “Пайнет” хизматини якка тартибда тадбиркор сифатида ташкил этиш ҳақида тушунтириш беришни сўраб, бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2011 йилдаги 170-сонли “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳар, Умарова кўчаси, 118-уйда жойлашган “Амон Асрор савдо” хусусий корхонаси раҳбари А.Ғаниев 06.02.2012 йилда корхонага қарашли фаолият кўрсатмаган турғун савдо шахобчаларида ўрнатилган НКМлар учун солиқ тўлови ва солиқ ставкалари тўғрисида тушунтириш беришни сўраб, бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 18 августда 2134-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиш муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.


Мурожаат:

Каттақўрғон туманида яшовчи М.Амриддинов турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш юзасидан тушунтириш беришни сўраб, бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2003 йилдаги 357-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.


Мурожаат:

Самарқанд шаҳрида жойлшган “Сам идеал пласт” МЧЖ раҳбари С.Муҳиддинов қўшма корхона ташкил этиш тартиби тўғрсида тушунтириш беришни сўраб, бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2003 йилдаги 357-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, муаллифга ҳуқуқий тушунтириш берилди.