Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ҳуқуқий саводхонлик – давр талаби


  2019 йил 11 сентябрь куни Оқдарё тумани адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туманнинг 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ва "Оқдарё" маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳуқуқимй тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда иштирокчиларга 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларини хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди. Тадбир қизғин ва кўтарингки руҳда ўтказилди. Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.