Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби белгиланди


  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг      02 октябрь куни “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 834-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу низомга кўра, қуйидагилар идоралараро ахборот алмашинуви воситаси орқали:
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга лицензия;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республика ҳудудига олиб кирилган ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113- 7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисида;
г) Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси биржа савдолари орқали қимматбаҳо металларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;
д) “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти қимматбаҳо  металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.
Низомга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилади.
Ушбу маълумотлар асосида тадбиркорларнинг ҳисоботлари, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида тегишли ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назорат ўтказилади.
Камерал назорат натижасида тафовут аниқланса, солиқ тўловчига унинг ҳисоботларига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан талабнома юборилади.
  Ушбу низомга кўра, камерал назорат натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш лозим деб топилган ҳолларда, белгиланган тартибда мавзули экспресс-ўрганиш амалга оширилади. Камерал назорат ва (ёки) мавзули экспресс-ўрганиш, шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади. Тадбиркорларнинг фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилса, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Низомга кўра, Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган солиқ назорати тадбирларига белгиланган тартибда мутахассислар (экспертлар) жалб этилиши мумкин.

Каттақўрғон туман адлия бўлими
                                    етакчи маслаҳатчиси
Нурматов Равшан Бегмаматович