Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

ТАНҚИД, ТАҲЛИЛ, НАТИЖА


  2019 йил 11 ноябрь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат нотариал идоралар фаолиятининг 9 ойлик фаолияти юзасидан кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
 Йиғилишда туман (шаҳар) адлия бўлимлари, шунингдек давлат нотариал идораларининг 9 ойлик фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Кенгайтирилган ҳайьат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелда қабул қилинган “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5415-сон фармонида белгиланган туман (шаҳар) адлия бўлимларининг энг асосий вазифалари, жумладан ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш борасидаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
 Йиғилиш жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйган туман (шаҳар) адлия бўлимларининг, Давлат нотариал идоралари нотариуслрининг ҳисоботлари тингланди ва келгусида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида жиддий огоҳлантирилди.
 Йиғилиш сўнгида бошқарманинг Ташкилий назорат ва таҳлил бўлим бошлиғи Ғ. Абдулаҳатов томонидан тегиш ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган жамиятдаги ахлоқий меьёрларга асосланган мурожаатнома ўқиб эшиттирилди.