Боғланиш

Телефон
(+998 66) 233-13-59

Электрон манзил
samarqand@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

18

АДЛИЯ САЙЛОВГА ЧОРЛАЙДИ


      Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар” шиори остида сайловлар бўлиб ўтади.
     Аҳолининг сайлов қонунчилиги борасида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 октябрдаги 957-сон қарори билан
2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача Ўзбекистон Республикасида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” деб эълон қилинди.
     Марказий сайлов комиссиясининг ушбу қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 19 октябрда Самарқанд вилоят сайлов комиссиясининг қарори билан Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Ушбу чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун жорий йилнинг 17 ноябрь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Самарқанд вилоятидаги барча туман, шаҳарларида “Адлия сайловга чорлайди” акцияси ўтказилди. Ушбу акцияга вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат нотариал идораси ходимлари, Самарқанд вилоят юридик коллеж ўқувчилари иборат жами беш юздан ортиқ киши жалб қилиниб, ўн икки мингдан ортиқ фуқарога сайловга чорлов тарқатма материаллари тарқатилди.
      Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тузилган гуруҳлар томонидан туман (шаҳар) даги аҳоли гавжум жойлари, бозорлар, савдо расталари, супермаркетлар, хиёбонлар, бекатларда, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, Самарқанд шаҳар адлия бўлими, шунингдек Самарқанд юридик коллежининг ўқувчилари томонидан Самарқанд шаҳрининг Регистон майдони атрофи, Тошкент кўчаси, Сиёб, Мармар, Дамариқ, Саттепо масканида жойлашган “Табиат саҳовати”, Темирйўл деҳқон бозорлари, шунингдек “Янгибозор”, “Шодиёна” , “Микрорайон”, “Баҳор” савдо мажмуалари, Университет хиёбони ҳамда шаҳарнинг бошқа аҳоли гавжум бўлган жойларида аҳолига сайловга чорлов тарқатма материалларит тарқатилди.