Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Оила куни (family day) тадбири ўтказилди


  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган бешта муҳим ташаббусдан келиб чиқиб, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларини ошириш, ходимлар ўртасида маънавий муҳитни янада ривожлантириш ҳамда фарзандларнинг ўз ота-оналарини иш жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида 2019 йилнинг 23 ноябрь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Оила куни (family day) тадбири ўтказилди.
  Тадбир эрталаб адлия бошқармаси кириш эшигидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини миллий куй-қўшиқлар ва оҳанглар билан ҳамда эртак қаҳрамонлари томонидан кутиб олиш билан бошланди. Бошқарма биносининг ранг-баранг ва турли хил безаклар билан безатилганлигидан хурсанд бўлган болалар бошқарма биносида экскурсия ташкил қилиб, бошқарманинг ҳар бир хонасини, шунингдек ўз ота-оналарининг ишлайдиган хоналари билан танишиб чиқдилар.
  Тадбирда рассомлар томонидан расмлар кўргазмаси ташкил этилганлиги ташриф буюрувчиларга, айниқса болаларга ўзгача завқ бағишлади.Шунингдек, тадбирда шахмат-шашка ва стол тенниси мусобақалари ташкил этилди.
 Тадбирнинг асосий қисми катта мажлислар залида бошланди. Катта мажлислар залида ўтказилган тадбир ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, айниқса болажонлар учун ўзгача кайфиятда ўтди.
  Катта мажлислар залида ўтказилган тадбир Самарқанд шаҳар раққоса қизлар ансамблининг миллийча рақси билан бошланди. Тадбирни эртак қахрамонлари кўринишидаги бошловчилар қизғин ва жўшқин олиб бордилар. Улар томонидан болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун турли хил ўйинлар, мусобақалар ташкил этилди.
   Айниқса болажонлар ўртасида икки гуруҳга бўлиниб арқон тортиш мусобақаси ташкил этилганлиги энг ноанъанавий ва қизиқарли саҳналардан бири бўлди.
Фокусчилар томонидан кўрсатилган турли хил фокус ўйинлари, нафақат болажонлар, балки, уларнинг ота-оналарини ҳам лол қолдирди. Шундан сўнг саҳнага каратечи спортчилар чиқиб келиб, тур хил спорт машқларини бажариб, болажонларнинг спортга нисбатан қизиқишларини янада оширди.
   Тадбирда Самарқанд вилоятининг қўғирчоқ театри томонидан болажонларга спектакль намойиш этилди.
Тадбир сўнггида тадбирда фаол иштирок этган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига турли хил номинацияларда фахрий ёрлиқлар топширилди.
Тақдирлаш маросимидан сўнг болажоналар ажойиб байрам торти ҳамда бошқа ширинликлар билан меҳмон қилинди.
Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда умумий жамоа билан расм тушиш маросимидан сўнг тадбирга якун ясалди.