Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ


  Халқаро матбуот маркази вилоят бўлимида сайлов натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда вилоят сайлов комиссияси раиси С.Нуриев маълумот берди.
  Қайд этилишича, сайловларда вилоятимиздан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 16 нафар, халқ депутатлари вилоят кенгашига 60 нафар, шаҳар ва туманлар кенгашларига 480 нафар депутатлар сайлаб олиниши керак эди.
  Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олинганларнинг 7 нафари ўз аризасига биноан номзодлар рўйхатидан чиқарилди.
22 декабрь куни шаҳар ва туманларда рўйхатга олинган 2 047 353 нафар сайловчидан 1 миллион 527 минг нафари ўзлари танлаган номзодларга овоз берди. Бу кўрсаткич рўйхатга олинган сайловчиларнинг 74,6 фоизини ташкил этди.
  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 16 та сайлов округидан 14 тасида номзодлар сайланган.
Жумладан:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан – 5 нафар
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 4 нафар
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 3 нафар
Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан – 1 нафар
Ўзбекистон Экологик партиясидан – 1 нафар номзод Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди.
2 та сайлов округида ҳеч бир номзод 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаганлиги сабабли такрорий овоз бериш ўтказилади.
Халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та сайлов округидан 56 тасида номзодлар сайланган.
Жумладан:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан – 14 нафар
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 12 нафар
Ўзбекистон Халқ демократик партиясилдан – 11 нафар
Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан – 10 нафар
Ўзбекистон Экологик партиясидан – 9 нафар номзод халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган.
4 та - 1-Боғибаланд, 5-Сартепа, 22-Жўш, 50-Дўстлик сайлов округларида номзодлар 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаганлиги сабабли такрорий сайлов ўтказиладиган бўлди.
Бўлиб ўтган сайлов жараёнларида жиддий қонун бузилиш ҳолатлари кузатилмади. Кузатилган 2 та қонун бузилиш ҳолатлари ҳамда “Zarnews.uz" телеграм канали орқали эълон қилинган Самарқанд туманидаги 851-сайлов участкасида сайлов қонунчилигига зид хатти-ҳаракат сифатида баҳоланган видеолавҳадаги ҳолат вилоят прокуратураси томонидан текширилмоқда.