Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Муваффақият пиллапояси


   Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Абдухалимов Шухрат Абдухалимович жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. 
  Абдухалимов Шухрат Абдухалимовичнинг номзоди Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 59-Булунғур сайлов округидан кўрсатилган эди. 
Ушбу округда жами 88631 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, ушбу сайловчиларнинг 50420 нафари ёки 56,9 фоизи Абдухалимов Шухрат Абдухалимовичга овоз берди. 
  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси жамоаси ва унинг тизимидаги фаолият юритаётган ходимлар Абдухалимов Шухрат Абдухалимовични ушбу ғалаба билан муборакбод этиб, келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилайди.