Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

2019 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ҲАМДА 2020 ЙИЛДА БЕЛГИЛАНГАН УСТУВОР ВАЗИФАЛАР


  Жорий йилнинг 23 январь куни вилоят матбуот уйида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилда белгиланган устувор вазифалар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
  Унда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салохиддин Самадович Нуриев Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилда белгиланган устувор вазифалар тўғрисида маълумот берди. Барчамизга маълумки, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг энг асосийларидан бири бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармони билан “республика — вилоят — туман (шаҳар)” уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия бўлимлари ташкил этилганлиги бўлди.
  Бугунги кунда, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш каби асосий вазифалари мавжуд.
  Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Респуликаси Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади. Айнан шунинг учун ҳам адлия органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш энг асосий вазифалардан биридир. Коррупцияга қарши курашиш борасида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси тизимида амалга оширилган ислоҳотлардан энг асосийларидан бири бу – ходимларнинг ижтимоий таъминоти тубдан яхшиланди.
  Жумладан, бошқарма бўлим бошлиқларининг ўртача ойлиги 6-7 миллион, бош маслаҳатчи лавозимининг ўртача ойлиги 5-6 млн сўмни, етакчи маслаҳатчилар 4-5 миллион сўмни ҳамда катта маслаҳатчилар эса 4 ярим млн сўмни ташкил этади. Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлим бошлиқларининг ойлик маошлари 6 млн сўмни, бош маслаҳатчиларники 5 млн сўмни, етакчи маслаҳатчилариники 4 млн сўмни ҳамда катта маслаҳатчилариники эса 3 ярим млн сўмни ташкил этади.
  Шунингдек, ходимларни адлия органлари тизимига ишга қабул қилишда коррупция билан боғлиқ ҳолатларга буткул барҳам берилди. Адлия органлари тизимига ишга қабул қилинаётган ҳар бир ходим комиссия асосида суҳбат қилинади. Ушбу суҳбат онлайн асосда ўтказилиб, ҳар бир фуқаро ушбу суҳбат жараёнини онлайн тарзда кузатиб туриш имконияти яратилди.
  Жумладан, 2019 йил давомида ходимларни ишга қабул қилиш мақсадида бошқарма томонидан 12 маротаба танлов ўтказилган бўлиб, ушбу танловда иштирок этиш учун 167 нафар номзод бошқарма ва унинг тизимида ишлаш истагини билдирган. Ушбу номзодларнинг 3 нафарига комиссиянинг хулосасига кўра танловга иштирок этишга рухсат берилмаган бўлса, 164 нафар номзод танловда иштирок этган. Ўтказилган танловлар натижасида жами 49 нафар номзодлар танлов ғолиби деб топилган ҳамда улар билан меҳнат шартномаси тузилган. 115 нафар номзодлар эса танловдан ўта олмаган.
Бундан ташқари, нотариал соҳада коррупциявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб давлат нотариал идораларида смс-хабарнома хизмати жорий этилди. Шунингдек, нотариал идораларида коррупция билан боғлиқ ҳолатларни, ҳамда ходимларнинг фуқаролар билан ўзаро муомала-маданиятларини кўздан кечириш мақсадида 2019 йил давомида 90 маротаба “сирли мижоз” ва “рейд” тадбирлари ташкил этилди. Ўтказилган ушбу тадбирлар натижасида нотариал идора ходимлари томонидан йўл қўйилган 57 та камчилик аниқланиб, 18 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди. Шундан 6 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
  Адлия органлари тизимига ишга қабул қилишда номзодларнинг ишчанлик қобилиятларига, шахсий сифатларига ҳамда билим даражасига алоҳида эътибор қаратиш, шунингдек ходимларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш, бошқарма ва унинг қуйи тизимларида меҳнат интизомига қатъий риоя қилиш Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида коррупцияга қарши курашишнинг энг асосий воситаларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда бошқарма тизимида 333 нафар ходим бўлиб, уларнинг 78 нафари 30 ёшгача бўлган ходимлардан иборат.
Шунингдек, бошқарма тизимида 114 нафар аёллар фаолият юритиб келаётганлиги гендер тенглиги масаласи ҳам энг асосий ўринларда туришидан далолат беради.
Биламизки, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чоралар кўриш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг хуқуқий манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг энг асосий вазифалиридан бири ҳисобланади.
  Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида 2019 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка, халқаро шартномалар нормаларига, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини, уларни коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан келиб тушган 109 та қарор лойиҳаларидан 103 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, 6 таси белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги сабабли қайтарилди. Шунингдек, қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган ва адлия органларидан экспертизадан ўтмаган 98 та қарор бекор қилинди.
Вилоят адлия бошқармаси ва туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан 2019 йил давомида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича жами 501 та таклифлар берилди.
Бугунги кунгача вилоят адлия бошқармаси томонидан 237 та юридик хизмат ходимлари суҳбат асосида ишга қабул қилинган. 175 та юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилди. 96 нафар юридик хизмат ходимига мартаба даражалари берилди. 119 нафар юридик хизмат ходими вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган суҳбат асосида ишга қабул қилинди. 56 нафар юридик хизмат ходими адлия бошқармасининг розилиги билан лавозимидан озод этилди.
  Бугунги кунда вилоятда 29 та юридик хизмат ходимлари учун вакант штат бирликлари мавжуд. 2019 йил давомида бошқарма ва унинг тизимига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 4035 та мурожаатлар, жумладан 2566 та шикоят, 1458 та ариза, 5 та таклиф келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 2247 таси қаноатлантирилиб, 1263 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 525 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органлар ва ташкилотларига юборилган.
  2019 йил давомида ўтказилган жами 396 та сайёр қабуллар натижасида 2343 та мурожаатлар қабул қилиниб, ушбу мурожаатларнинг 1729 таси қаноатлантирилиб, 438 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Шунингдек, ушбу мурожаатларнинг 161 таси тегишлиги бўйича юборилган. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 989 та ташкилотда 473 та ўрганиш ўтказилди.
  Ушбу ўрганишлар ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижасида 77 861 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 1137 та тақдимномалар киритилди. Киритилган тақдимномалар натижасида 635 млн 073 минг сўм пул маблағлари фуқароларга ундириб берилди.
Шунингдек, қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларга 3363 та ёзма огоҳлантиришлар киритилди. Шу билан биргаликда ўтказилган ўрганишлар натижасида 25 та жиноий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар берилиб, 683 та шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
  2019 йил давомида киритилган тақдимномаларга асосан давлат органлари ва ташкилотларида амалда бўлиб турган 122 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилиниб, 506 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, шундан 45 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
  2019 йил давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаб судларга 905 та даъво аризалари киритилиб, жами 2 млрд 675 млн 669 минг сўм миқдорда пул суммалари ундириб берилди.
Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш соҳасида маълумот бериб ўтадиган бўлсак, 2019 йилда вилоят адлия бошқармаси томонидан жами 20 та нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилди.
Бугунги кун ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятида жами 830 та нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларнинг 306 таси диний ташкилотлар, шундан 286 таси исломий, 20 таси ноисломий диний ташкилот ҳисобланади.
  Бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йил давомида жами 313 437 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 70 млрд. 545 млн. 450 минг. 520 сўм миқдорида давлат божи, 4 млрд 290 млн 159 минг 988 сўм миқдорида герб йиғими ҳамда 17 млрд 839 млн 374 минг 027 сўм миқдорида ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар учун тўловлар ундирилди. Бугунги кунда вазирлик тизимида кадрлар билан ишлашнинг замонавий KPI тизими асосида иш ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ходимнинг меҳнат самарадорлиги индивидуал равишда баҳолаб борилмоқда. Бу эса вазирлик тизимидаги ҳар бир ходимнинг ишга нисбатан масъулиятини ошириб, ҳар бир ходимдан ўз устида тинимсиз ишлашини талаб этади.
  Аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан “ADVICE” ҳуқуқий ахборот портали шунингдек, аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш мақсадида “МАДАД” нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилганлиги вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг энг асосийларидан биридир.
2019 йил давомида Самарқанд вилоятида мавжуд 1095 та маҳаллада, шунингдек давлат органлари ташкилот ва муассасаларда, ҳамда таълим муассасаларида тарғиботнинг инновацион усулларидан фойдаланган ҳолда қарийб 900 мингдан зиёд фуқаролар учун жами 8000 га яқин тарғибот тадбирлари, семинар-тренинглар ташкил этилди. Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий ва маданиятини юксалтириш мақсадида 2019 йилнинг март ойида Пахтачи туманида “Адлия сайли” ҳамда октябрь ойида Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғида “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси ўтказилди.
  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Street law”(кўча ҳуқуқи) лойиҳаси асосида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилда аҳоли гавжум жойларида, бозорларда, савдо расталарида, бекатларда 200 дан зиёд тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 10 мингдан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди. 2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида сайлов жараёнларини самарали ўтказиш мақсадида 16 мингдан зиёд сайлов комиссияси аъзолари тўрт ой давомида Сайлов қонунчилиги бўйича туман, шаҳар адлия бўлимлари томонидан ўқитилди. Шунингдек, Аҳолини сайловга кенг жалб қилиш мақсадида 6 маротаба “Адлия сайловга чорлайди” акцияси ўтказилиб, 120 мингга яқин фуқарога флаер ва буклетлар, шунингдек бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Барчамизга маълумки, 2019 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш, оилалар ўртасида турли хил низоларни, шунингдек ажримларни олдини олиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси томонидан тўй соҳиби ва тўйхона, ресторан, кафе эгалари, санъаткорлар ўртасида тузиладиган “Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш” намунавий шартномалари ишлаб чиқилиб, шу йилдан бошлаб дабдабали ва юқоридаги қарорга зид равишда тўй маросимларини ўтказилишини олдини олиш мақсадида кенг қамровли тарғибот тадбирларини ташкил этиб, аҳолида белгиланган талаблар асосида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш кўникмасини шакллантириш вилоят адлия бошқармасининг ўз олдига қўйган энг асосий вазифаларидан биридир.
Бундан ташқари, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ўзига юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб, 2020 йилда адлия органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик назорати вакиллари, журналист ва блогерлар билан, шунингдек фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, Адлия вазирлигининг “ОЧИҚ АДЛИЯ” дастурига мувофиқ адлия органлари тизимида тизимли равишда “Очиқ эшиклар куни” ни ўтказиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан тадбиркорларнинг қонуний манфатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан тизимли ҳамкорликни кучайтириш;
адлия органларининг халқ билан яқинлигини янада кучайтириш, халқнинг адлия органларига нисбатан ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида уйма-уй юриб халқнинг муаммоларини тинглаш, шунингдек сайёр қабуллар сонини кескин ошириш;
адлия органларида фаолият юритаётган ходимларнинг билим даражасини ошириш мақсадида ходимларнинг ўз устиларида ишлаш механизмини янада такомиллаштириш энг асосий устувор вазифалари ҳисобланади.
Ўтказилган матбуот анжуманида журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга вилоят адлия бошқармаси мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилди.