Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

ЎТКАЗИЛГАН КЎРИК ТАНЛОВ ТАФСИЛОТЛАРИ


  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан икки йилдан буён ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг яхши адлия ходими” ҳамда “Йилнинг энг яхши адлия” бўлими Республика кўрик танловининг якуний босқичи Самарқанд вилоят “Ёшлар маркази” катта мажлислар залида ўтказилди.
Ушбу кўрик танловга ташриф буюрган иштирокчилар ва комиссия аъзолари кўрик танлов ўтказиладиган Самарқанд вилоят “Ёшлар маркази” биносида куй-қўшиқлар билан кутиб олиинди.
  Кўрик танлов Ўзбекистогн Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланди. Кўрик танловни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Ташкулов Акбар Джурабаевич очиб берди.
  Кўрик танлов иккита - “Йилнинг энг яхши адлия ходими” ҳамда “Йилнинг энг яхши адлия бўлими”номинациялари асосида ўтказилди. Тадбир давомида қилинган бадиий чиқишлар иштирокчиларга манзур бўлди. Танловни шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида бошидан охиригича фейсбук ижтимоий тармоғида онлайн трансляция қилинди. 
Ўтказилган танлов якуний натижаларига кўра, “Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинацияси бўйича
-биринчи ўринни Тошкент вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Миршаев Умид Олимович,
-иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бош маслаҳатчиси Алдабергенов Исатай Маратович,
-учинчи ўринни Андижон вилоят адлия бошқармаси Хуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Эркинов Аъзамжон Азимжон ўғли қўлга киритди.
“Йилнинг энг яхши адлия бўлими” номинацияси бўйича:  
биринчи ўринни Фарғона вилояти Қувасой шаҳар адлия бўлими,
иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани адлия бўлими адлия бўлими,
учинчи ўринни Самарқанд вилояти Нарпай туман адлия бўлими қўлга киритди.
Ушбу кўрик танловда иштирок этганларнинг барчаси ўзларининг ҳуқуқий билимлари юқори даражада эканлигини кўрсатиб беришди. Ушбу кўрик танловда иштирок этганларнинг барчасига омад ва муваффақиятлар тилаймиз.