Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

АЁЛ: БИР ҚЎЛИДА БЕШИГ-У, БИР ҚЎЛИДА ДУНЁ...


   Аёл - она, аёл - опа-сингил, аёл - суюкли ёр. Аёл бир қўли билан бешикни тебратса, бир қўли билан дунёни тебратади. Аёл - елкасида фарзанд тарбияси, уй-рўзғор ташвиши билан бирга ҳаётнинг турли қийинчиликларини сабр-бардош билан енгиб ўта оладиган матонатли зот. Айнан шунинг учун ҳам халқимиз орасида "Аёл яратганнинг буюк мўъжизаси" ибораси ишлатилади.
   Жорий йилнинг 6 март куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида 8 март - Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Байрам тадбирида бошқарма бошлиғи С. Нуриев сўзга чиқиб, бошқарма тизимида фаолият юритиб келаётган хотин-қизларни ушбу гўзал айём билан табриклаб, уларнинг келгусидаги ишларига омад ва муваффақиятлар тилади.
  Байрам тадбирида Оқдарё туман адлия бўлими бошлиғи Э. Давронов, Жомбой туман адлия бўлим бошлиғи П. Ахмедов, Давлат нотариал идораси нотариуслари Ф. Нарзуллаев ҳамда У.Муртозаевлар ҳам сўзга чиқиб, хотин-қизларни байрам билан табриклаб, ўзларининг эзгу тилакларини билдирдилар.
Байрам тадбири хотин-қизлар учун безатилган байрам дастурхони атрофида давом этди. 


    

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ.