Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Жомбой туман адлия бўлимининг аралашуви билан ноқонуний ишдан бўшатилган ходим ишга тикланди


  Жомбой туман адлия бўлими томонидан Жомбой тумани Сариқипчоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро О.Содиқовнинг ишдан ноқонуний бўшатилганлигидан норози бўлиб қилган шикояти ўрганиб чиқилди.
  Ўрганишда, фуқаро О.Содиқов Жомбой туман фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказининг 2019 йил 13 май кунги № 14-сонли буйруғи билан марказга 2 ой синов муддати билан 0.5 ставкада ҳисобчи этиб тайинланганлиги аниқланди.
  Жомбой туман фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази томонидан берилган топшириқларга нисбатан совуққонлик ва маъсулиятсизлик билан ёндошганлиги, бир неча бор ишга сабабсиз келмаганлиги сабабли О.Содиқовга ушбу ҳолат такроран қайтарилган тақдирда унга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланиши тўғрисида 2019 йил 31 май ҳамда 2019 йил 12 июнь кунлари огоҳлантириш хати берилган.
  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасида интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати олиниши ва ундан сўнг айбдор ходимга нисбатан ҳамда интизомий жазога тортилиши тўғрисида буйруқ ёки қарор қабул қилиниши, ушбу қабул қилинган буйруқ ходимга маълум қилиниши ва ходимдан ушбу буйруқ билан танишганлиги ҳақида тилхат олиниши шартлиги белгиланган бўлсада, бироқ Жомбой туман фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази томонидан О.Содиқовдан ҳолатлар юзасидан тушунтириш хатлари олинмасдан марказ жамоасининг 2019 йил 13 июнь кунги йиғилишида муҳокама қилинган ҳамда йиғилиш қарори билан унга “хайфсан” интизомий жазоси қўлланилганлиги, қўлланилган интизомий жазо чораси тегишли буйруқ билан расмийлаштирилмаганлиги аниқланди.
Меҳнат кодексининг 100 моддаси 2 қисми 3 бандига асосан ходим аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деб ҳисоблансада, бироқ Марказ томонидан О.Содиқовга буйруқ билан расмийлаштирилган ҳолда интизомий жазо чораси қўлланилмасдан уни меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузган деб ҳисоблаб, берилган огоҳлантириш хатлари ва Марказнинг йиғилиш қарорларини асос қилган ҳолда Марказнинг 2019 йил 30 декабрдаги 24-сонли буйруғи билан у эгаллаб турган вазифасидан озод қилинганлиги аниқланди.
Меҳнат кодексининг 102-моддаси 5-қисмига асосан меҳнат шартномаси ходим айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари), иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилиши ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлаб берилиши лозим бўлсада, бироқ Марказ томонидан О.Содиқовга меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида ёзма хабардор қилинмаган ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлаб берилмаган.
   Аниқланган ҳолатларга асосан Жомбой туман фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази томонидан қабул қилинган 2019 йил 30 декабрдаги № 24-сонли буйруғи ноқонуний қабул қилинганлиги ўз тасдиғини топди.
  Юқоридаги ҳолатлар бўйича туман адлия бўлими томонидан Жомбой туман фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказига тақдимнома кирилиб, тақдимномага асосан фуқаро О.Содиқов Марказнинг 2020 йил 20 март кунги 26-сонли буйруғига асосан ишга тикланиб, Марказнинг 2019 йил 30 декабрь кунги 24-сонли буйруғини чиқаришда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган Ғ.Нурматов “Хайфсан” интизомий жавобгарликка тортилди.
                                                                        

 АБДУҒАНИ   ИСРАИЛОВ
                                                                         Жомбой туман адлия бўлими
                                                                         етакчи   маслаҳатчиси