Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Жомбой туман адлия бўлими томонидан 13 нафар ходимнинг 52 604 124 (эллик икки миллион олти юз тўрт минг бир юз йигирма тўрт) сўм ойлик иш ҳақлари ундириб берилди.


  Жомбой туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Жомбой-Агросервис МТП” МЧЖ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси талабларига риоя этилиши ҳолати мониторинг асосида ўрганилди.
  Ўтказилган мониторинг натижасида, “Жомбой-Агросервис МТП” МЧЖ томонидан 13 нафар ишчи-ходимларга ҳисобланган жами 52 604 124 сўм иш ҳақлари муддатида тўлаб берилмаганлик ҳолатлари аниқланди.
  Туман адлия бўлими томонидан “Жомбой-Агросервис МТП” МЧЖнинг 13 нафар ишчи-ходимлари манфаати кўзланиб, Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига ариза киритилди ва суднинг 2020 йил 15 май куни қабул қилинган суд буйруқларига асосан МЧЖнинг 13 нафар ишчи-ходимларига ҳисобланган, лекин тўлаб берилмаган жами 52 604 124 сўм иш ҳақлари ундириб берилишига эришилди.