Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ОҚДАРЁ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ИШЧИЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ


  Оқдарё туман адлия бўлими томонидан Самарқанд вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ Оқдарё туман унитар корхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 март кунги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли Қарори талабларига риоя этилиши аҳволи мониторинг асосида ўрганилди.
  Ўрганишда тўпланган ҳужжатларга кўра, Самарқанд вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ Оқдарё туман унитар корхонаси 2020 йил 25 май куни ҳолатига берилган маълумотга кўра, корхонанинг 10 нафар ишчи ходимларга жами 29 млн. сўмга яқин иш ҳақидан қарздорлиги мавжудлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддаси 1-қисмига кўра, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу кодексининг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт.
  Шунга ўхшаш, Меҳнат кодексининг 161-моддаси 1-қисмида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 март кунги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сон қарорининг 3-бандида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб беришлари белгиланган.
  Юқоридагиларга кўра, туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 25 май куни корхонанинг 10 нафар ходимларининг иш ҳақларини ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига аризалар киритилди.
  Суднинг 2020 йил 28 май кунги буйруғига кўра, туман адлия бўлимининг аризалари қаноатлантирилиб, корхонанинг 10 нафар ходимининг жами 29 млн. сўмга яқин иш ҳақлари ундириб берилди.
 

Маруфжон Рўзиев.
Оқдарё туман адлия 
бўлими етакчи маслаҳатчиси.