Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Судлар мустақиллиги – адолат мезони


Адолат – давлатнинг бузулмас пойдеворидир

  Маълумки, ҳар қандай ривожланиб бораётган давлатда мустақил суд ҳокимиятининг ўрни беқиёсдир. Шу сабабдан бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ҳам судлар мустақиллигини янада мустаҳкамлашга оид кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
 Жумладан, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ судлар мустақиллигини мустаҳкамлашга оид саъй-ҳаракатларни бошлаб берган биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг “Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичидаги енг муҳим йўналишларидан бири, бу–қонун устувориги, қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллштиришдан иборат” деб айтиб ўтган сўзлари ёдимизга тушади.
 Ҳолбуки, хеч биримизга сир емаски, собиқ тоталитар тузум шароитида ҳокимятнинг бўлиниш принципи бўлмаганлиги туфайли суд ҳокимияти қўғирчоққа айланиб қолган ва кўплаб салбий оқибатлар келтириб чиқарган. Мустақилликка эришганимиздан сўнг дастлабки ютуқлардан бири Конституцияда ҳокимятнинг қонун чиқарувчи, ижро етувчи ва суд ҳокимятларига бўлиниши принципининг мустаҳкамлаб қўйилганлиги бўлди десак муболаға бўлмайди.
  Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек шўро замонидан қолган суд амалиётига чек қўйишнинг вақти келди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев айнан шу масалага эътибор қаратар экан, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шарт, деб таъкидлаган эди.
 Маълумки, суднинг мустақиллиги бевосита қатъий, шижоатли, мустақил қарорлар қабул қила оладиган, қонунларни бир хилда қўллайдиган, инсонпарвар судьяларга боғлиқ. Бу борада Президентимизнинг 2019 йил 6 январдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4096-сон қарорининг қабул қилиниши муҳим ходиса бўлди.
  Хулоса қилиб айтганда, таклиф этилаётган ўзгартишлар амалда ўз ифодасини топса нафақат фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари балки суд ҳокимиятининг ҳам чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.
Шу боисдан, бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан юқорида билдирилган таклиф ва ислоҳотларни амалиётга жорий этишни назарда тутадиган кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Зеро, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, “суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак”.

Қўшработ туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Фурқат Турсунмуродов