Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Асоссиз қарздорлик бекор қилинди


      Туман адлия   бўлими томонидан туманнинг “З.М.Бобур” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Бобоеванинг Оқдарё туман электр таъминоти корхонаси томонидан 28.690.718 сўм қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида М.Бобоеванинг хонадонидаги эски электр ҳисоблагич янгисига алмаштирилган ва янги ҳисоблагичга 28.690.718 сўм қарздорлик ҳисобланган. Оқдарё туман адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро М.Бобоеванинг хонадонидаги эски электр ҳисоблагичнинг охирги кўрсаткичига нисбатан ўртача ойлик истеъмоли туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, эски электр ҳисоблагичдаги асоссиз ҳисобланган 28.690.718 сўм қарздорлик бекор қилинди.

  Оқдарё туман адлия бўлими 
  бўлими бошлиғи Даврон Ашуров