Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

28,6 МЛН СЎМ МИҚДОРИДАГИ ИШ ҲАҚЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ


           Самарқанд туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими бўлимига қарашли “Баркамол авлод” болалар мактабининг бир гуруҳ ходимларини иш ҳақларини оширилган миқдорини тўланишида амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Мурожаатларни ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”га қарорига (ПҚ – 4467-сон) асосан “Баркамол авлод” болалар мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкаларини 2020 йил 1 январдан - директор ва директор ўринбосарлари учун 1,55 бараварга, тўгарак раҳбари учун 1,5 бараварга оширилиши белгиланган бўлсада, мазкур таълим муассасасини 33 нафар ходимларининг жами 28,6 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Юқоридагиларга асосан, Самарқанд туман адлия бўлими томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида “Баркамол авлод” болалар мактабининг 33 нафар ходимларига 28,6 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

 Самарқанд туман адлия бўлими
 етакчи маслаҳатчиси Рамиш Улмасов