Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Адлия бўлимининг аралашуви билан ҳамшира ишга тикланди


Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимига Каттақўрғон шаҳар “Анор” кўчаси, 15-уйда яшовчи фуқаро Ш.Иззатова Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаганлигини ва уни Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ишдан ноқонуний бўшатиб юборганлигидан норози бўлиб, ариза билан мурожаат этди. Мурожаат бўлим томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни ғайриқонуний деб топиш ва ишга тиклаш ҳамда иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақида даъво аризаси киритилган. Бироқ, адлия бўлимининг ушбу даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2021 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантириш рад этилди. Шунингдек, Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 октябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2021 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, адлия бўлимининг даъво аризаси қаноатлантириш рад қилинган. Биринчи инстансия суди ва судлов ҳайъати адлия бўлимининг даъво аризасини рад қилишда даъвогар томонидан судга мурожаат қилиш учун белгиланган муддат узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги, унинг даъво муддатини тиклаш ҳақидаги важларни тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим қилинмаганлиги ва даъвогар ушбу важларни исботлаб бера олмаганлигини асос қилган ҳолда даъво ариза рад қилинган. Адлия бўлимининг кассация тартибидаги шикоят аризаси Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2021 йил 23 декабр куни кўриб чиқилиб, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2021 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 октябрдаги ажрими, Олий суднинг ажримига асосан Каттақурғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2021 йил 5 апрелдаги 318-К-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб бекор қилинди. Фуқаро Иззатова Шахзода Шуҳрат қизи Каттақурғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга тикланиб, Ш.Иззатованинг мажбурий бекор юрган кунлари учун 6 035 312 сўмлик иш ҳақи ва 1 000 000 сўм маъваний зарар ундириб берилди. Бўлимнинг ташаббуси билан фуқаро Ш.Иззатова ўз вазифасига ишга тикланди, етказилган моддий ва маънавий зарарлар ундириб берилиши таъминланиб, ходимнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиниши таъминланди.

Каттақурғон шаҳар адлия бўлими
бошлиғи Ф.Зарифов