Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

“НОИНСОФГА ЭРК БЕРСАНГ, ЭЛНИ ТАЛАР...” Ёҳуд фуқаро асоссиз қарийб 45 миллион жаримага тортилди


«Ноинсофга эрк берсанг, элни талар…» Ёхуд фуқаро асоссиз қарийб 45 миллион жаримага тортилди

Ноинсофга эрк берсанг, элни талар, деган ҳикматли мақол ҳеч бир замон ва маконда ҳам ўз мазмун-моҳиятини йўқотган эмас. Йўқса, текширилмаган, асосли манбалари бор бўла туриб, уларни инобатга олмасдан бир фуқаронинг елкасига қарийб 45 миллион сўмлик жарима жазоси юк бўлиб тушармиди? Нарпайлик Шамсиддин Жўраев Давлат солиқ қўмитаси Кадастр агентлиги Нарпай туман бўлими томонидан маъмурий жавобгарликка тортилганида ҳайратдан ёқа ушлаган бўлса ажабмас. Чунки қонунларни бузмаганлигини ҳар қанча исботлашга уринмасин уни эшитишмади. Ўзи нима бўлган эди?

Давлат солиқ қўмитаси кадастр агентлиги Нарпай туман бўлими ходимлари шу йилнинг 2022 йил 15 март куни туманнинг “Оқ-олтин” МФЙ ҳудудида ўтказган ўрганишлари давомида Ш.Жўраев ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган деб топилди. Шунга кўра, Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг 2022 йил 4 апрелдаги қарорига асосан, унга нисбатан  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун 40 миллион 500 юз минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Агар фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаганида, қонунлардан бехабар бўлганида ҳозир йўқ жойдан фарзандлари ризқини қийиб шунча пулни қўш-қўллаб топширган, камига ҳуқуқбузар, деган тамғани олган бўлиши мумкин эди. У мазкур қарордан норози бўлиб, туман адлия бўлимига жорий йилнинг 15 апрелида ариза билан мурожаат қилди. Адлия ходимлари масалани тўлиқ ўрганиб чиқиб, ер майдони Самарқанд вилоят Нарпай ноҳияси “Ленин” номли жамоа хўжалигининг 1993 йилдаги 3-вакиллик йиғилиши қарорига асосан Ш.Жураевнинг амакиси А.Бобоевга сотилганлигини аниқлади. Тўпланган ҳужжатларга кўра, юқоридаги ҳолат юзасидан туман адлия бўлими ёрдами билан жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судига ариза киритилди.



Суд тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, тўпланган иш материалларини атрофлича кўриб чиқди. Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан қарор қабул қилишда Ш.Жўраевнинг важлари текшириб кўрилмаган, деган қарорга келди. Шунингдек, 1993 йил 12 ноябрь кунги жамоа хўжалиги аъзоларининг 5-сонли вакиллар йиғилиши қарорига асосан кўп йиллардан бери яроқсиз бўлган, майдони 10х20 ҳаммом жойлашган ерни комиссия иштирокида хўжалик аъзоси Амир Бобоевга 450 минг сўм нақд пулга сотилиши ҳақидаги қарори мавжуд бўлса-да, ушбу қарор ижроси таъминланган ёки таъминланмаганлиги, Ш.Жўраевнинг ҳаракатлари ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмасликка қаратилганлигига аниқлик киритилмаганлиги сабабли ишни бир томонлама кўриб чиқилган, деб топди. Барча далилларни инобатга олиб, суд Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг 2022 йил 4 апрелдаги қарорини бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқиш учун бошқармага юборди.



Даъвогар суст бўлса, қози муттаҳам бўлар, деганларидек, ҳар бир инсон ҳуқуқий билим ва салоҳиятини ошириб бориши жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.



М.ҲАСАНОВ,
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи