Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ


Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Қодиров Баходир Рахимович, Cамарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Раҳманов Жасурбек Шавкатович, адлия бошқармаси раҳбарияти, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва адлия тизимида фаолият юритувчи ходимлар, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳамда адвокатлар иштирок этди.
Байрам тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари Б. Қодиров, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж. Раҳманов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев ва бошқа мутасаддилар томонидан ушбу қутлуғ айём билан самимий тилаклар билдирилди.
Тадбирда адлия тизимида фаолият олиб бораётган бир қатор ходимлар,меҳнат жамоалари, нотариуслар, шунингдек адвокатлар ва бошқа соҳа вакиллари фахрий ёрлиқлар, пул мукофотлари ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.