Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

САМАРҚАНДЛИК ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА


Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ҳар доим эътиборда  бўлган. Хусусан, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва  манфаатлари қонун билан ҳимояланган. Шунинг баробарида муаммолари, қийнаётган масалалари,  таклиф ва мулоҳазалари адлия органлари  томонидан ўрганилиб, ҳал қилинган.

Шу кунларда адлия вазири ўринбосари А.Муҳаммадиев вилоятларда бўлиб,  аҳоли ва тадбиркорлар учун сайёр қабуллар ўтказаётгани ҳам фикримизнинг исботи бўла олади. Жумладан, Самарқанд вилоятига ташрифни Самарқанд туманидаги тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш билан бошлади.

Самарқанд тумани “Янги ариқ” МФЙ ҳудудидаги кичик саноат зонасида бугунги кунда 10 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти жойлашган. А.Муҳаммадиев ана шу тадбиркорлик субъектларида бўлиб, уларнинг иш фаолияти билан танишди, тадбиркорлар, ишчилар билан мулоқот қилди.

Дастлаб 2018 йилдан буён мебел ишлаб чиқараётган “ONLY FURNITURE PRODUCTS” МЧЖ раҳбари Шохрух Абдуллаев цехида бўлиб, тадбиркорни қийнаётган муаммоларини ўрганди. Ш.Абдуллаев ўзаро мулоқот давомида сув таъминотида муаммоларга дуч келаётгани, мазкур масалани ҳал қилишда анча сарсон бўлганини таъкидлади ва мазкур масалани қонуний тартибда ҳал қилишда ёрдам сўради. Адлия вазири ўринбосари А.Муҳаммадиев муаммони ўрганиб чиқиб, Самарқанд туман “Сув таъминоти” корхонаси масъулларига, тадбиркор кўтарган муаммони атрофлича ўрганиб чиқиб, тегишли чоралар кўрилиши юзасидан кўрсатма берди.

Самарқанд шаҳридаги гофракартон ва қадоқлаш материаллари ҳамда қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи  “GOLDEN CAKE  GROUP” ХК ҳозирда маҳсулотларни Қозоғистон, Туркияга экспорт қилиб келмоқда. Айни пайтда мазкур йўналишда Хитой билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Корхона раҳбари Комил Тўхтамуродов маҳсулотларни экспортга йўналтиришда бир қанча тўсиқларга учраётганини таъкидлаб, бу борада экспортчиларга маълум имтиёзлар берилишини йўлга қўйиш билан боғлиқ бир қанча таклифларни илгари сурди.

Шунингдек, доривор ўсимликларни етиштириш ва уларни қадоқлаш  ҳамда доривор гиёҳлар билан даволашга ихтисослашган “Samarqand Herbal Medicine” МЧЖ томонидан бугунги кунда 10 турга яқин доривор ўсимликлар қадоқланиб, сотувга чиқарилиб келинмоқда. Бироқ, МЧЖнинг ўз балансида биноси бўлмаганлиги сабабли ҳамкорлар билан шартнома тузишда муаммолар юзага келаётганини таъкидлади.

Мулоқотлар давомида ўрганилган ҳар бир тадбиркорлик субъектлари муаммолари алоҳида рўйхатга олиниб, қонуний тартибда ҳал қилинадиган бўлди. Ўрганиш ишлари бугундан вилоятнинг ҳар туман ва шаҳарларида давом этади.