Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Самарқандда илк марта ўтказилган ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг V савдо ярмаркаси якунига етди.


Самарқандда илк марта ўтказилган ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг V савдо ярмаркаси якунига етди. 

Адлия вазирлиги томонидан Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ўтказилиб келинаётган мазкур хайрия тадбирида бу йил 70 нафар имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахслар ўз маҳсулотлари билан қатнашди ва 388 млн сўмлик савдони амалга оширдилар. 

Таҳлилларга кўра, 
- 2018 йилда 56 нафар иштирокчилар томонидан маҳсулотларнинг 250 млн;
- 2019 йилда 70 нафар иштирокчилар томонидан маҳсулотларнинг 400 млн;
- 2021 йилда 100 нафар иштирокчилар томонидан маҳсулотларнинг 500 млн, сўмга яқин савдоси амалга оширилди.
-2022 йилда 70 нафар иштирокчилар томонидан маҳсулотларнинг 380 млн, сўмга яқин савдоси амалга оширилган. 

Эслатиб ўтамиз, лойиҳадан кўзланган мақсад: 
– Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ўз уйларида тайёрланган махсулотларни сотувида (реализация) ёрдамлашиш, яшашга бўлган иштиёқини, ҳунарига ҳамда ўз касбига бўлган қизиқишларини янада ошириш.

Тадбир якунида ҳар бир иштирокчига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.