Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

АДЛИЯ: СУД "СНОС"ГА ТУШГАН УЙ УЧУН 400 МИЛЛИОН СЎМ КОМПЕНСАЦИЯ УНДИРИШ ҲАҚИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛДИ


Фуқаро И.М.га тегишли уй давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, бузилишга тушган ва олиб қўйилган ер учаткаси учун компенсация тўлаб берилмаган. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси фуқаронинг мурожаатини ўрганиб чиқиб, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво аризаси киритди. 

Аниқланишича, компенсациянинг бир қисми сифатида Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2012 йил 13 октябрдаги 1723-Қ-сонли қарори билан фуқаро И.М.га “Р.Ҳамроев” жамоа хўжалиги ҳудудидан 600 кв. метр, ўғли Р.М.га Самарқанд архитектура-қурилиш институтига ёндош ерлардан 400 кв.метр ер майдони ажратилиши белгиланган бўса-да, ер участкалари ажратиб берилмаган, шунингдек мутаносиб шаклда ер участкасига бўлган ҳуқуқ нархи тўланмаган. 

Ваҳоланки, “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 42-бандида пул маблағлари, бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган) ҳамда келишувда назарда тутилган компенсациянинг бошқа турлари компенсация қилиб берилиши белгилаб қўйилган. 

Суд мажлисида фуқаро И.М. 2012 йилда бузилишга тушган уй-жойи ўрнига шаҳар ҳокимлиги бошқа уй-жой олиши учун 173 млн сўм ажратиб  берган пул маблағига уй олиб, кўчиб чиққанини таъкидлар экан, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2012 йил 13 октябрдаги 1723-Қ-сонли қарори ижроси бўйича Самарқанд шаҳар маъмурий судига берган даъво аризаси ҳам қаноатлантирилиб, суд томонидан ҳокимликнинг ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилган бўлишига қарамай, суд қарори ижроси бу ҳолатда ҳам эътиборсиз қолдирилганини маълум қилди. 

Судда иштирок этган ҳокимлик ишончли вакили Б.К. даъвони тан олмай, фуқарога товон тариқасида пул компенсация ва иккита ер участкаси ажратиб бериш белгилангани, аммо нима сабабдан ажратиб берилмасдан  қолиб кетганидан хабари йўқлигини, бугунги кунда ҳокимликда ер участкаси ажратиб бериш ваколати йўқлигини маълум қилди. Хусусан, компенсация ажратиб бериш қарорда назарда тутилмагани, фақат ер майдони ажратиш белгиланганлигини инобатга олиб даъвони рад қилишни сўради.

Суд, Ўзбекистон  Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, Самарқанд  шаҳар  ҳокимлиги  ҳисобидан  И.М. фойдасига ажратиб берилмаган ер участкаси учун 113 753 000 сўм ва Р.М. фойдасига ажратиб  берилмаган  ер  участкаси учун  302 719 000 сўм миқдорида пул компенсация ундириш ҳақида қарор қабул қилди.