Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

САЙЁР ҚАБУЛ


Бугун юртимизда давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган шиор устувор вазифадир. Масъул раҳбар ходимларнинг жойларга чиқиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиши, уларнинг дарду-ташвишларига қулоқ тутиши бунинг амалий ифодасидир. Хусусан, Самарқанд вилояти адлия бошқармаси томонидан ҳам айни шу тамойил асосида Пайариқ туманида ташкил этилди.
Минтақавий тарзда ташкил этилган сайёр қабулда Пайариқ, Иштихон, Оқдарё ва Қўшработ туманлари аҳолиси қатнашди. Унда нафақат суд-ҳуқуқ тизимига оид, балки аҳолини қийнаётган бошқа масалалар юзасидан ҳам мурожаатлар эшитилди. Ижтимоий, иқтисодий, коммунал, фуқаролик, суд-ҳуқуқ тизимидаги муаммолар, ўз ҳақ-ҳуқуқларидан фойдаланиш, ер ажратиб бериш, уй-жой билан таъминлаш, алимент ундириш кабилар шулар жумласидандир.
Сайёр қабул давомида мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Бир қатор масалалар жойида ҳал этилиб, қолганлари юзасидан тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбариятига топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этаяпти.