Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

"Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди


Шароф Рашидовнинг шахсий йиғмажилди қаерда сақланади?

 Амир Темурнинг қабри очилганда нега ҳамма ҳайратдан ёқа ушлаган?

 1898 йилги, Россиядан Марказий Осиёга энг қисқа темир йўл олиб келиниши билан боғлиқ тарихий қимматга эга архив ҳужжатлар билан танишмисиз?

 Исм ё фамилияни паспорт олиш пайтининг ўзида ўзгартириш мумкинми?

 Адлия ўзи нима иш қилади?

 Соч ДНКси қандай ўтказилади ва у нимага керак?

Бу бугун, 6-январь куни Самарқанд шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари марказида бўлиб ўтган Очиқ эшиклар кунида келиб тушган саволлардан намуналар. Тадбирда шу ва бошқа саволлар ҳам очиқ қолмади, уларга адлиячилар кўргазмали тарзда жавоб беришди.Муҳими, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, жамоатчилик вакиллари адлия органлари фаолияти, шунингдек давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг иш жараёни ҳамда  Х.Сулаймонова номидаги суд-экспертиза марказининг вилоят бўлими ва вилоят Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган кўргазмалар билан танишиш, малакали ҳуқуқшунослар – адвокатлар ва нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш имкониятига эга бўлди.

— Махсус экскурсия адлия фаолиятини мен учун кенг очиб берди, — дейди тадбир иштирокчиси Фотима Ботирова. — Турли ахборот бурчакларида суд-экспертизага оид жиҳозлар, адлия органлари томонидан тақдим этиладиган хизматлар ва улардан фойдаланиш, вилоят юридик техникумининг таълим жараёни, архив ҳужжатлар, интеллектуал мулк, “Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан нашр этилаётган ҳуқуқий йўналишдаги китоблар билан танишдим. Ўзимни қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислар билан мулоқотда бўлдим, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олдим. Тарихий қийматга эга бўлган ноёб архив ҳужжатларни кўздан кечирдик, суд-экспертиза жараёни билан қисман танишдик. Тадбир менда ва тенгдошларимда катта таассурот қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, очиқ эшиклар куни Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказларида ҳам бўлиб ўтди.