Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

2023 йилда Самарқандда 1 ярим миллионга яқин давлат хизматлари кўрсатилди


      Бу ҳақида вилоят матбуот уйида вилоятда давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларининг 2023 йилги фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Қурбонов маълум қилди. 2023 йил давомида Давлат хизматлари марказлари томонидан вилоят аҳолисига 1 423 292 та давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан 37 фоизи, яъни 525 398 тасини онлайн тарзда кўрсатилган хизматлар ташкил этади.12 454 та хизмат Давлат хизматлари марказларининг (вилоятда 8 та филиал мавжуд) филиаллари томонидан кўрсатилган. 50 минг 938 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди.
Шунингдек, 2023 йил давомида 35 111 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан 7 714 таси юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлса, 27 397 таси Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларидир.