Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда нотариусларнинг ўрни


Жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда нотариусларнинг ўрни

Мамлакатни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида давлат ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини ислоҳ қилиш борасидаги вазифаларни самарали амалга ошириш, молия тизими барқарорлигини таъминлаш жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда.

Возможно, это изображение 5 человек и люди учатся

Хусусан, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ходимларини жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизми ва тизими ҳақида ҳуқуқий билими ва хабардорлигини ошириш давр талаби.

Возможно, это изображение 9 человек, люди учатся и текст

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида ташкил қилинган ўқув семинари мазкур масалага бағишланиб, соҳадаги қонунчилик талабларини тушунтиришга қаратилди. Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов раҳбарлигида ўтказилган тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари ҳамда нотариуслар иштирок этди.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган семинарни адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Қурбанов олиб борди. Унда соҳада амалга оширилган ишлар, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, бу борадаги қонунчиликда белгиланган вазифалар, Давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан нотарила идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги, мазкур масалада қонунбузилишига олиб келувчи сабаблар, уларнинг оқибатлари, олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маърузалар тингланди. “Шахсий кабинет” платформасидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашилди.

Тадбир савол-жавоблар, баҳс-мунозаларга бой бўлди.