Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларда бўш иш ўринлар ҳақида Э Ъ Л О Н
Т/р |
Идора номи |
Вакант лавозим |
Вакант бўлган лавозим штат бирлиги |
Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар |
Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар ўрнига |
Бошқарма марказий аппарати бўйича | |||||
1. |
Адлия бошқармаси |
бинога хизмат кўрсатувчи |
0,5 |
Олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
Давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари бўйича
| |||||
2. |
Булунғур туман 2-сон давлат нотариал идораси |
Нотариус |
1 |
Олий-юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
3. |
Каттақўрғон шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси |
Нотариус |
1 |
| |
4. |
Иштихон туман 2-сон давлат нотариал идораси |
нотариус ёрдамчиси |
1 |
Олий-юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
5. |
Самарқанд туман 2-сон давлат нотариал идораси |
нотариус ёрдамчиси |
1 |
| |
6. |
Самарқанд шаҳар 16-сон давлат нотариал идораси |
Нотариус котиби |
1 |
Олий-юридик, ўрта-махсус юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
7. |
Булунғур туман 1-сон давлат нотариал идораси |
Нотариус котиби |
1 |
| |
8. |
Жомбой туман давлат нотариал идораси |
Нотариус котиби |
1 |
| |
9. |
Ургут туман 3-сон давлат нотариал идораси |
Нотариус котиби |
0,5 |
| |
10. |
Пастдарғом туман 4-сон давлат нотариал идораси |
Нотариус котиби |
0,5 |
| |
11. |
Тайлоқ туман 1-сон давлат нотариал идораси |
Нотариус котиби |
0,5 |
| |
12. |
Пахтачи туман давлат нотариал идораси |
Нотариус котиби |
0,5 |
| |
13. |
Пастдарғом туман 3-сон давлат нотариал идораси |
Нотариус котиби |
0,5 |
Олий-юридик, ўрта-махсус юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига |
14. |
Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими
|
1-тоифали инспектори
|
0,5 |
Олий-юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
15. |
Самарқанд шаҳар 4-сон ФҲДЁ бўлими |
1-тоифали инспектори |
0,5 |
Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига | |
16. |
Пастдарғом туман 2-сон ФҲДЁ бўлими |
1-тоифали инспектор |
0,5 |
Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига | |
17. |
Қўшработ туман ФҲДЁ бўлими |
Мудира |
1 |
Олий-юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
18. |
Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими |
Мудира |
1 |
|
Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
- қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
- илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.
Шунингдек, 23-бандига мувофиқ танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
- ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
- мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;
- таржимаи ҳол;
- 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;
- 3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;
- шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);
- солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
- фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
- яшаш жойидан маълумотнома.
Ҳужжатлар 2017 йил 5 январь кунига қадар Самарқанд вилоят адлия бошқармасига тақдим қилиниши лозим.
Мурожаат учун телефон: 0 366- 233-58-61