Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 1-сонли ЭЪЛОН

I. Самарқанд вилоят Қўшработ туман адлия бўлимида бўш (вакант) лавозимлар:

1.      Етакчи маслаҳатчи (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан  ҳавола орқали танишинг);

II. Самарқанд вилоят Нарпай туман адлия бўлимида бўш (вакант) лавозимлар:

1.      Етакчи маслаҳатчи (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан  ҳавола орқали танишинг);

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар:

Етакчи маслаҳатчи:

·         фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

·         ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

·         жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

·         соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

·         бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

·         коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

·         ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

 Расмий талаблар:

·         Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

·         юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

·         давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

·         шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         Туман марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         бошқа ҳудудлардан келган ходимга уй-жойни ижрага олганлик (ижарада турганлик) учун ижара ҳақи қопланади;

·         муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;

- номзоднинг паспорт нусхаси;

- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

- номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома объективка).

Танлов ўтказиладиган жой:

      Самарқанд вилоят адлия бошқармаси (Самарқанд шаҳри, Б.Мирзо кўчаси, 12-уй).

 Боғланиш учун телефон рақам ва электрон почта манзили ҳамда мурожаат муддати:

     номзодлар 2021 йил 05 майга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг “samarqand@adliya.uz” электрон почтасига юбориши ёки бошқарманинг Кадрлар бўлимига тўғридан-тўғри тақдим қилиши лозим (боғланиш учун телефон: 66-233-58-61).

Ишга қабул қилиш тартиби https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=99233  ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/upload/iblock/2020yil/november/07-11-2020/savollar_3.pdf   ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

         Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 66 233 13 59 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш