Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Адлия бошқармаси фаолияти юзасидан очиқ мулоқот


      2018 йил 10 июль куни Самарқанд вилоят Пастдарғом туманида жойлашган маиший-хизмат коллежи биносида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда Пастдарғом туманининг “Тўртсон”, “Санчиқул”, “Бобур” ва “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ходимлари ва маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этдилар.
Мулоқот чоғида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Тошниёзов томонидан 2018 йил 13 апрел куни Президентимиз томонидан ПФ-5415-сонли «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  Фармони ҳамда ПҚ-3666-сонли “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори қабул қилиниб, унда ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини сифатли ташкил қилиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашни аҳолининг ҳукуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишлик лозимлиги кўрсатилиб, ушбу вазифаларни Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш орқали бажаришлик белгиланганлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи идоралар томонидан 2018 йилнинг 1-ярми давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Тадбир давомида йиғилганларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар берилди.