Янгиликлар
12
Нотариал идоралар фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги ПҚ–3741-сон “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмуни ва моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва идоралар билан алоқаларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида 2018 йилнинг 12 куни Самарқанд шаҳар “Мир Саид Барака” маҳалла фуқаролари йиғинида маҳалла фаоллари ва Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Тошниёзов, бошқарманинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи Ў.Ахатов ва шаҳар давлат нотариал идоралари нотариуслари Ф.Нарзуллаев, М.Ҳазраткулов ҳамда Д.Ашуровлар томонидан давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида қарорнинг нотариуслар томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматларни сифати, тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, ортиқча оворагарчилик, қоғозбозлик ва коррупция ҳолатларига чек қўйиш ва нотариат соҳасини янги кўринишга – яъни фаол моделга ўтишига, фуқаролар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган иқтисодий, оилавий, мерос, уй-жой, меҳнат ва бошқа низоларни олдини олишда нотариатнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга ҳамда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, шароитларни яхшилаш, ортиқча оворагарчилик ва пул сарфлашларни олдини олиш ва низоли ҳолатларда ҳимоя қилишга қаратилганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.
Мазкур тадбирда йиғилганларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар берилди.