Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

“Менинг ҳуқуқим” шиори остида ёшлар акцияси


     Жорий йилнинг 24 июль куни Самарқанд туманида жойлашган “Ситора” ёзги оромгоҳида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Самарқанд шаҳар адлия бўлими ходимлари ва “Ёшлар иттифоқи” шаҳар кенгаши сардорлари иштирокида “Менинг ҳуқуқим” шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди.
       Акция давомида ҳар бир бола мустақил шахс эканлиги, ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва унинг нима учун кераклиги содда ва болалар тилида тушунтириб берилди.
Шунингдек, ташкилотчилар томонидан 1989 йилда қабул қилинган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция мазмуни, унда болалар ҳуқуқлари аниқ ва равшан ёзиб қўйилгани, юртимизда ҳам болаларга алоҳида эътибор қаратилиши ва 2008 йилда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганини ҳақида гапириб берилди.
Шундан сўнг, болажонлар ўртасида ҳуқуқни қандай тасаввур этишлари борасида турли хил викторина ўйинлари ва танловлар ўтказилиб, ғолиблар ва фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.